02 July 2011
02:43 -
Ўзбекистонда вазир алмаштириш пайпоқ алмаштиришдек гап...
Шу йилнинг 3 мартида “Режимбошининг кадр алмаштиришида ҳар галгидек мантиқ йўқ” номли хабар чоп этгандик. Хабарда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири этиб тайинланган Авазжон Мараҳимовнинг Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари бўлиб келгани, вазирлик раҳбари коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилса ҳам унинг ўринбосарига яна-да маъсулиятли рутба - Халқ таълими вазири мансаби берилгани ҳақида айтгандик.
Бугун эса орадан тўрт ой ўтиб, курсисига ўрганишга ҳам улгурмаган Халқ таълими вазири Авазжон Мараҳимов лавозимидан четлатилибди, сабаби эса аниқ эмас.
Айрим оммавий ахборот воситалари Мараҳимовни ислоҳотчи сифатида кўрсатиб, гўё уни жабрдийда сифатида намоён этмоқчи. Аслида эса ўша пайтнинг ўзида қилган жиноятлари эвазига собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Азимжон Парпиев билан биргаликда жавобгарликка тортилиши керак бўлган бу одамнинг йиқитилишига ҳайрон бўлмаслик керак, дейди мухбиримиз.