02 July 2011
01:02 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Икки мард аёлнинг очлик акцияси - тўртинчи кун...”
Очлик акциясининг тўртинчи куни С. Амонова ва М. Эшонқуловалар учун эрталабдан кўнгилли бошланди. Эрталабки соат 8.30 да Хьюман Райтс Уотчнинг вакили Стив Свердлов билан скайп орқали бўлган суҳбат уларнинг кўнглига анча далда берди. Шунингдек, Мира Ритман ҳам кун давомида 2-3 бора қўнғироқ қилиб журналистларнинг соғлиғини сўраб турди. Айниқса, Миранинг “Сизлар ҳамиша Хьюман Райтс Уотчнинг назоратидасизлар. Сизларни ташлаб қўймаймиз” деган сўзлари Эшонқулова ва Амоноваларнинг кўнглларини кўтариб юборди. “Шунга қарамасдан, очлик тоборо ўз кучини кўрсатаётгани сабабли тушликка яқин, аниқроғи соат 12.50 ларда тез тиббий ёрдам чақиришга тўғри келди”, дейди С. Амонова. “Тез ёрдам шифокори Сирожов менда ҳеч бир салбий ўзгаришлар йўқлигини маълум қиларкан, ички заҳарли буқоқ таъсири остида бироз титраш борлигини таъкидлади. Бироқ Саодат Амоновада ошқозон яраси бор деган тахминда уни шифохонага олиб кетмаса бўлмаслигини таъкидлади”, дея кун тафсилотлари ҳақидаги ҳикояни давом эттирди М. Эшонқулова.
Тез ёрдам машинаси С. Амоновани Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига олиб борди. Бироқ қабулхонада ўтирган ходим Амонованинг паспортини кўриши билан тез ёрдам шифокори Сирожовга “Нега Тошкент шаҳрида пропискаси йўқ беморларни келтирдингиз? Буларга биз қарамаймиз” деб ўшқириб берди. Бундай лоқайдликдан таъсирланган С. Амонова ҳам бўш келмади: “Мен “Ёшлар” телеканалининг “Давр” дастурида ишлаганиммда Ўзбекистон тиббиёти зўр, бизда тиббиёт жудаа ривожланган, деб роса ёритганмиз. Кўкларга кўтарганмиз. Аслида эса тиббиётимизнинг аслида қандай эканлигини, оддий халққа хизмат кўрсатишнинг ҳақиқий аҳволини мана ҳозир ўз кўзим билан кўриб турибман” дейишга мажбур бўлди. Унинг гапидан кейин шифокорлар “ўзларига келиб” қолишди. С. Амоновани тўлиқ кўрикдан ўтказган оқ халат соҳиблари юрак, буйрак, жигар, ўт пуфаги... хуллас барчаси ички аъзолари япон аппаратидек ишлаётганлиги ҳақида унинг қўлига ҳужжат ҳам тутқазишди. Биргина ошқозон гастрити очлик туфайли хуруж қилганлигини таъкидлашган.
Соат 16.30 ларда “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянс ” ижтимоий ҳаракати етакчиси Елена Урлаева ва “Виждон асирларини озод этиш қўмитаси раиси Баҳодир Намозовлар очлик азобини бошидан ўтказаётган журналистлардан хабар олиш учун ташриф буюришди. Ҳуқуқ ҳимоячилари журналистларга Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг қарорини бекор қилиш борасида аппеляция шикояти ёзиш лозимлигини, бунинг учун кучли адвокат танлай билиш кераклигини уқтиришди.. Ўз тажрибасидан келиб чиқиб Е. Урлаева ва Б. Намозов журналистларга таниқли адвокатлардан бирини тавсия қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари журналистлар билан хайрлашаркан, эртага ҳам, албатта, соғликларидан ҳабар олиш учун яна келишларини маълум қилишди.
Соат 19.40 ларга бориб очлик акциясининг тўртинчи кунини ўтказаётган журналистлар тез тиббий ёрдам хизматига такроран мурожаат этишга муҳтожлик сездилар. Такрорий чақирувга яна ўша Сирожовнинг ўзи ташриф буюрди. У Амоновага “Сиз учун асосий даъво овқатланиш” деркан, М. Эшонқулованинг қон босимини ўлчаган бўлди. Ва унга сизни ўша ички заҳарли бўқоғингиз безовта қилаяпти холос, деди секингина. Бироқ шифокор кетар чоғида бемор ундан “сигнальный лист” талаб қилиб қолди. Аввалига шифокор Сирожов “сигнальный лист” саноқли эканлигини, такрорий чақирувда “сигнальный лист” бериш шарт эмаслигини айтиб, беморнинг талабини рад этди. М. Эшонқулова илтимос қилавергач, таассуфки, аслида бош оғриғидан, ёхуд қон босимининг ошишидан эмас, аслида, юрагининг тез уришидан нолиётган М. Эшонқуловага тез ёрдам шифокори у талаб қилган ҳужжатнинг “Диагноз” деган бобига “ситуацион невроз” деб ёзиб берди.
Шунингдек, Сирожов беморга қон босимини туширадиган укол қилиб қўйишини айтди. Эмлаш чоғида М. Эшонқулова шифокорга “Реакция бердими нима бало, оғзимдан олов чиқиб кетди-ку?” деб эътироз билдирди. Ташвишли томони шундаки, тез ёрдам кетгач, М. Эшонқулованинг аҳволи янада оғирлашди. “Гуё ичим куйиб, юрагим ёнаётгандек бўлаверди. Кўз олдим ҳам қоронғулашиб, кўзларим хира кўрмоқда. Билмадим, шифокор менга ҳақиқатдан ҳам қон босимини туширадиган укол қилдими ё...” дейди Эшонқулова беҳол бўлиб.
“Эсингизда бўлса, биз 2010 йилнинг 6 декабрь куни Мустақиллик майдонига ЎзМТРК раҳбарларининг ноқонуний ишларини ҳаспўшлаб (ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевга қудалиги сабаб) келаётган Бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Ариповнинг истеъфосини сўраб чиққандик. Бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Арипов нафақат ОАВларни назорат қилади. Балки халқ таълими, ҳатто тиббиёт тизимини назорат қилиш ҳам унинг тасарруфида. Тиббиёт тизими орқали бизга илгари ҳам хуруж бўлган. Биз бу ҳужумнинг сабаби ҳам худди ана шунда деб биламиз. Аниқроғи, 2010 йилнинг 9 декабрь куни биз ишдан ноқонуний ҳайдалгач, Самарқанд вилоятига бориб, даволандик.
Аммо бизни ноқонуний ишдан бўшатиш билан қаноатланмаган ЎзМТРК раҳбарияти Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий хат билан мурожаат қилиб, “М. Эшонқулова ва С. Амоноваларнинг ҳақиқатдан бетоб бўлганлиги ёки йўқлиги, шунингдек, уларга берилган маълумотномаларнинг ҳаққонийлигига аниқлик киритишларингизни сўраймиз” дейишгача борган. Шу хатга асосан Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг топшириғи билан бизни даъволанган ва бетоблигимиз ҳақида маълумотнома берган поликлиникада катта тафтиш ўтказилди. Энг ёмони бизга тиббий ёрдам кўрсатган, бетоблигимиз хусусида маълумотнома берган шифокорларнинг айримлари ҳайфсан, бирлари огоҳлантириш билан жазоланган, яна бири ишдан четлаштирилган. Ҳатто шифокорларни “ҳақиқатдан ҳам нотўғри маълумотнома берганмиз” деган мазмунда тилхат ёзиб беришга мажбурлашгача бориб етишган. Шу сабабдан ҳам биз ЎзМТРКдаги курашни бошлаганимиздан буён тиббиётдан узоқроқ юрардик. Имкон қадар тиббий муоалажа олмасликка уринардик. Шу маънода, очлик акциясини ўтказаётган шундай бир шароитда биз учун тез тиббий ёрдамга, шифокорларга-да мурожаат этиш ҳаётимиз учун жуда хавфли” дейди дейди С. Амонова куйиниб.
Шу ўринда яна бир нарсага эътибор қаратишларингизни истардим, гап шундаки, тез тиббий ёрдам чақиртирилганда мабодо беморга асаб билан боғлиқ уч маротаба ташҳис қўйилса, шифокор кейинги ташрифида участка нозири ёрдамида беморни мажбурий тарзда руҳий касалликлар шифохонасига олиб боришга ҳақли. Биз бу ҳақида айнан мана шу тез тиббий ёрдам шифокорларининг биридан маълумот олдик. Бундан чиқдики, бош вазир ўринбосари А. Арипов бошчилигидаги шифокорлар бизни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш учун тайёргарликни бошлаб юборишди, дея хулоса чиқарсак, муболаға қилмаган бўламиз, дейди М. Эшонқулова ташвишланиб.
Биз эса воқеалар ривожини кузатиб борамиз...
Мурод Ҳосил