01 July 2011
19:07 -
“Ҳаракат” хатқутисига келган фашистзабонлигимиз ҳақидаги мактуб ва унга жавоб
Бизга келган хатни келган шаклида ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола қиламиз.
* * *
Хурматлик "Харакат" мулозимлари! Нега 30.06 куни собик Окдарё тумани прокурори хакидаги маколангизда ва ундан илгариги бир неча маколаларда айрим инсонларни тожик миллатига мансублигига кайта-кайта ургу берасиз? Сизлар гирт миллатчи ва фашистзабон инсон экансизлар! Миллат ажратган бемакулларни падарига лаьнат булсин!!! М.Мансур
* * *
“Ҳаракат” таҳририятидан: Инсоннинг миллатини кўрсатиш айб эканлигини энди билмоқдамиз. Масалан, Қирғизистонда ўтган йили июнь ойида бўлган қонли воқеаларда ўлдирилганларнинг 75 фоизи, ҳозир ўша воқеалар бўйича айбланаётганларнинг 80 фиози ўзбеклар эканлигини қирғиз оммавий ахборот воситалари ҳеч қачон билдирмагандилар, тўғрироғи, бекитгандилар. Хўш, улар яхшию биз ёмонмизми?
Эслатиб ўтамиз, бу келтирилган рақамларни Халқаро Мустақил Комиссия очиб берди ва қирғиз фашизми борлиги феълан исботланди.
Бизнинг хабарларимиз кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда бошқа миллатлар, хусусан, тожиклар дискриминация остида эмас. Улар ҳам марказий ҳукуматда, ҳам маҳаллий органларда раҳбарлик вазифаларида бемалол ишлайдилар.
Аммо, сўнги йилларда қўшни мамлакатларда, яъни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда ўзбек миллатига мансуб бўлганлар раҳбарлик лавозимларига яқин ҳам келтирилмайди. Фашизмни ана ўша ерларда қидириш керак, азиз М.Мансур.
Шуни алоҳида айтиш керак, аҳвол шундай давом этаверса, қўшни мамлакатлардаги ўзбеклар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кураш бошлашга мажбур бўлишади. Ўзбекистон ўзбекларининг бу ҳаққоний курашни қўллаб-қувватлашга ҳақлари йўқми?
Тўғри, ҳозир Ўзбекистон ўзбеклари Ислом Карим режимининг кишанларида ўтиришибди, ҳеч нарса қилишолмайди. Қўшни мамлакатлардаги миллатчи ёки фашистлар бундан фойдаланиб, маҳаллий ўзбекларни ҳамма ердан четлатишмоқда. Аммо, бу умрбод давом этмайди-ку.
Шу сабабли, ҳурматли М.Мансур, Сиз қўшни мамлакатларнинг раҳбарларига мурожаат қилиб, минг йиллардан бери ўша ерларда истиқомат қилаётган ўзбекларни камситишни тўхтатишга чақиринг, акс ҳолда, бунинг охир-оқибати ёмон бўлишига уларнинг эътиборини қаратинг.