30 June 2011
02:38 -
“Бирлик”нинг Фарғона водийси бўйича лидери Ҳамдам Сулаймоннинг соғлиғи тикланмоқда
Бугун Қўқонга сим қоққан мухбиримиз “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоннинг соғлиғи анчайин тиклангани ва унинг руҳан тетиклигига амин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойи аввалида бу машҳур мухолифатчи геморогик инсультни бошдан кечирган ва тўшакка михланиб қолганди. “Соғлиғим босқичма-босқич тикланмоқда, аҳволим яхшиланаётганини ҳис этмоқданман, бу ҳам бир Аллоҳнинг синови экан-да” деди Ҳамдам Сулаймоннинг ўзи мухбримизга.
Сафдошларининг соғлиғидан қайғураётган кўпчилик дўстларига сайтимиз орқали миннатдорчилик билдирган “Бирлик” лидерининг тез орада сафларимизга қайтишига ишончимиз комил, дейди мухбиримиз.