30 June 2011
03:20 -
Депутатлар Тошкент қамалини қонунлаштирмоқчи, миллатга хоинлик қилмоқчи
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига зид равишда пойтахт ва Тошкент вилоятида фуқаролар учун вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиб яшаш чекланган. Шунингдек, махсус комиссия рухсатисиз бу ерда пропискаси бўлмаган шахслар уй-жой, кўчмас мулк ва бошқа ашёларни сотиб ололмайди. Бу ҳақда Президент Фармонлари мавжуд бўлиб, ўзига хос қаълага айлантирилган шаҳар муҳофазаси энди лўттибоз депутатлар қўлига ўтди.
Бугун Президентнинг ғайри қонуний фаромонларига қарши чиқиши лозим бўлган депутатлар гуруҳи, хусусан, “Миллий тикланиш” партияси фракцияси Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, қонун тасдиқланади ва Тошкент минтақасида яшашни чеклаш Парламент йўли билан қонунлаштирилади, дейди мухбиримиз.
Миллатни пойтахтдан четроқ тутишга интилиш – миллий хоинликдир. Вақти келиб, бу хоинлар миллат олдида жавоб берадилар.