30 June 2011
01:44 -
“Эзгулик”нинг Сирдарё вилояти бўлими рўйхатга олинмаяпти
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг энг фаол ташкилотларидан бири бўлган Сирдарё вилояти бўлими Адлия рўйхатидан ўтказилмаяпти. Вилоятдаги “Эзгулик”чилар Сирдарё вилояти Адлия бошқармасининг тўққизинчи марта рўйхатга олишни рад қилиш ҳақидаги жавобини олишди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилдаги жамоат ташкилотларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарори чиғириғидан ўтмай қолган ҳуқуқ ҳимоячиларига адлиячилар бу ҳақдаги буйруқ вазирликдан берилганини айтиб, ўзларини маъсулиятдан соқит қилишга уринишган.
2003 йилда ташкилотимиз Адлия рўйхатидан ўтган, муҳр ва штампимиз, банкда ҳисоб рақамимиз бор, ҳисоботларни тақдим этишда қоидани бузмаганмиз, лекин негадир қайта рўйхатдан ўтиш даврида элакдан ўтмай қолдик, дейди “Эзгулик”нинг вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев. Маълум бўлишича, расмий гувоҳноманинг мавжуд эмаслиги ташкилот фаолларига қатор қийинчиликлар туғдирмоқда. Жамият фаоллари Адлия органини судга беришни режалаштиришган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти дастлаб 2003 йилда, сўнгра 2006 йилда қайта рўйхатдан ўтган. Ҳозирда жамиятнинг Тошкент шаҳар, вилоят, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларигина расман тан олинган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат “Эзгулик”нинг вилоят ташкилотларини рўйхатга олмаётганидан ташвишда, аммо ваҳимада эмас, дейди мухбиримиз. Зеро, рўйхатдан ўтиш учун олиб борилаётган курашнинг ўзи мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини ўрнатиш йўлидаги курашнинг бир парчасидир. Бу кураш тўла ғалабагача давом этаверади. Исроил Ризаев шу йўналишда фаолият олиб бормоқда, ҳукумат эса унинг обрўси ортиб бораётганидан ташвишда.
Бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳам шу йўлдан боришса, мавжуд ҳокимиятнинг бошини анча гаранг қилишган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения