30 June 2011
00:08 -
Белорусия мухолифатчиларининг ақли кирмоқда, аммо етарлича эмас, худди Ўзбекистонда каби
Русларнинг Новости агентлиги Белорусиянинг 6 демократик мухолифат ташкилоти қамоқдаги фаолларини озод этиш учун биргаликда курашишга қарор қилганини билдирди. Айнан шундай, асосий мақсад – президентликка номзод бўлган икки кишини ҳам ичига олувчи кўплаб қамоқда ётган демократларни озод қилиш. Олийжаноб ва керакли қадам.
Мухолифатчилар мамлакатни иқтисодий кризисдан чиқариш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш масаласида ҳам биргаликда ишлашмоқчи эмиш.
Аммо, бу мухолифатчилар, авваламбор, “Нима учун турли ташкилотларга бирлашдик?”, “Орамизда қандай фарқ бор ўзи?” каби саволлар устида ўйлашлари керак эмасмиди? Агар шундай саволлар қўйишса эди, олтита ташкилот тузиб аҳмоқлик қилишганини, битта ташкилотга бирлашиш кераклигини аллақачон тушунишган бўлар эди. Тушунишмадими, демак, бугун эълон қилинган ҳамкорлик қоғозда қолиб кетаверади, улар ҳеч нарса қилишолмайди, Лукашено уларнинг устидан нима тўкса тўкиб юраверади.
Дарвоқе, бу гаплар ўзбек мухолифатига ҳам тегишли. Турли туман ташкилотчалар тузиб олган мухолифатчилар Ўзбекистон ичида якка ўзи фаолият олиб бораётган “Бирлик” Партиясияга ҳеч қандай шартсиз кириш кераклигини тушуниб етишдан бошқа йўллари йўқ.
Қани, турли сиёсатшуносликка даъво қилаётганлар, ББС ва Озодлик радиоларининг ўзбек хизматлари ишонарли факт ва аргументлар билан бу фикрни хатолигини, ҳеч бўлмаса, кўрсатиб беришга интилишсин. Қилишолмайди, чунки на факт на аргумент бор. Улар ҳам ўша мухолифатчилар каби масхарабозлик билан кун кечиришади, холос.