21 December 2006
04:00 -
17:30 - Абдураҳим Пўлат: Туркманистонда яқин орада ҳеч нарса, минг афсуски, ўзгармайди 17:00 - Нижегородская милиция оштрафовала стройфирму за узбеков-нелегалов 15:00 - Туркманистонда байрамга айланадиган мотам 9:30 - Қр
17:30 - Абдураҳим Пўлат: Туркманистонда яқин орада ҳеч нарса, минг афсуски, ўзгармайди

Туркманистон диктаторининг ўлими нафақат бу мамлакатнинг ўзига, балки бутун Марказий Осиёга таъсир қилади. Аммо, бугун эмас. Ҳозир Туркманистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Тўғри, ҳатто диктаторнинг ўрнини ўзига ўхшган одам эгалласа ҳам ўзгаришлар бошланиши мумкин, бироқ, уларнинг тезлиги жуда паст бўлади. Унинг ўрнига ислоҳотлар тарафдори бўлган одам келсагина, воқеалар тезроқ ривожланади, аммо бунга ҳам йиллар керак.

Туркманистонда жиддий демократик ўзгаришлар бўлиши, ёки ўзини демократик деб айтаётган чет элдаги мухолифатнинг, яъни ташкилотлашмаган мухолифатнинг яқин орада мамлакт ичидаги воқеаларга таъсир этолиши, ҳокимиятга келиши тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Балки, энди туркман мухолифатчилари ташкилотланиш хусусида жиддий ўйлашга бошлашар.

Нима бўлганда ҳам, қардош турман халқига дунё танлаган демократик ривожланиш йўлига тезроқ ўтиб олишда башарлар тилаймиз.

Шу маънода Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида жудда катта фарқ борлигини айтиш лозим. Ўзбекистондаги демократик мухолифат Совет замонидаёқ энг кучли ташкилотлардан бири эди. Мавжуд тузумнинг доимий репрессияларига қарамасдан, “Бирлик” Партиясининг мамлакат ичида оёқда туриши, ташкилотланишни давом эттириши - биздаги воқеликнинг энг муҳим жиҳтидир.

“Бирлик” ҳеч кимдан марҳамат кутмаган ва Туркманистонда бўлгани каби ҳодисани кутиш билан яшамаган. Биз доим ҳаракатдамиз ва Ўзбекистондаги аҳволни ўз таъсиримиз билан ўзгартириш ҳақида ўйлаймиз ва ўйламоқдамиз. Бугунги мақсадимиз – келаётган президентлик сайловлари арафасида бутун мухолифатни “Бирлик” атрофида бирлаштириш ва сайловларда демократик мухолифат номидан умумий номзод билан қатнашиш, шу йўл билан келажак ўзгаришларининг заминини мустаҳкамлаш.

17:00 - Нижегородская милиция оштрафовала стройфирму за узбеков-нелегалов

В Нижнем Новгороде сотрудники милиции привлекли к административной ответственности строительную фирму за использование труда 4 нелегальных мигрантов. Сумма выписанного штрафа составила 800 тысяч рублей.

Как сообщили в ГУ МВД по ПФО, в ходе совместной проверки стройплощадки в Советском районе Нижнего Новгорода милиционеры и сотрудники ФМС обнаружили четырех строителей-узбеков. Разрешения на трудовую деятельность у них не было.

Составлен административный протокол по ст. 18.15 КоАП. Ожидается, что суд назначит строительной фирме наказание в виде штрафа 800 тысяч рублей за использование труда нелегалов. // Газета.Ru, Нижний Новгород

15:00 - Туркманистонда байрамга айланадиган мотам

Бугун кечаси Туркманистоннинг диктатори Сапармурод Ниёзов ўлгани хабар қилинди. Ҳамма диктатураларда бўлган каби миллат бу воқеани чин кўнгилдан мотам қилишга бошлаши аниқ. Аммо бу мотам аста секин байрамга айланиши ҳам шубҳасиз. Бу туркманларнинг уйғониш тезлигига боғлиқ бўлади.

Бугун Туркманистон Ўзбекистон билан чегараларини ҳам ёпгани маълум бўлди.

9:30 - Қрим-татар халқининг Мажлиси Оқ Мачитда бўлади

Украинадаги ахборот воситаларида тарқатилган расмий хабарларга кўра, Мажлис 22-23 декабрь кунлари Оқ Мачитда (Симферополда) ўтади. Унда қатнашиш учун кеча Симферополга Туркия Давлат вазири Бешир Оталой ва Туркиянинг Халқаро Ҳамкорлик ва Тарққиёт Агентлигининг раҳбари Хоқон Фидон келганлар. Уларни аэропортда Мажлиснинг лидери, Украина парламентининг депутати Мутафо Жамил ўғли, Қрим парламентининг раҳбари Анатолий Гриценко, Қрим Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Абдуллаев ва бошқалар кутиб олишган.

Хабар агентликлари бугун бошқа бир нохуш хабарни ҳам тарқатдилар. Маълум бўлишича, Оқ Мачитда Қрим-татар ёшлари “Бирлик” ҳаракатининг раиси Норик Шириннинг мурдаси унинг гаражидан топилган. У бир неча кун аввал ўлдириб кетилгани тахмин қилинмоқда, аммо унинг қандай ўлдирилгани хусусида ҳали аниқ маълумотлар йўқ.

Демократларнинг ғалабаси билан АҚШнинг ташқи саёсатида ўзгаришлар бўлмайди

АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда Конгресснинг иккала палатасида ҳам кўпчилик Демократик партиянинг қўлига ўтгач, мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатида жиддий ўзгаришлар кўтганларнинг сони чет эларда кам эмас. Аммо, бундай одамлар, асосан, АҚШдаги сиёсий ҳаётни яхши билмайдиганлардир.

АҚШда иккала буюк партия ҳам ғоявий партиялар бўлмагани учун, мухолифатдаги партия ҳар доим, айниқса, сайловлар арафасида, ҳокимиятдагисини қаҳшатғич танқид қилса ҳам, сайловларда ютгандан кейин ютказганнинг сиёсатини одатда кескин ўзгартирмайди. Чунки, иккала партия ҳам ташқи ва ички сиёсатини фақат ва фақат АҚШ ва унинг халқи манфаатларидан келиб чиқиб олиб боради. Бу манфаатлар эса ҳар доим ҳам партияларнинг сайловда ютиш учун кўтарган популистик шиорлари билан бир хил бўлавермайди.

Бу йилги сайловларда мухолифатдаги демократлар ҳокимиятдаги республикчиларни ташқи сиёсатни олиб боришда демократик принципларга етарлича эътибор бермасликда, Ироқ ва Афғанистонда самарасиз ва ҳато буҳуда уруш олиб бораётганликда айблаганлари учун, энди Бушнинг ҳукумати ўз сиёсатини, айниқса, ташқи сиёсатини жиддий шаклда ўзгартиради, деб ўйлайдиганлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбек мухолифатчилари ичида ҳам, президент Бушнинг маъмурияти демократик талаблар билан Ўзбекистон ҳукуматига босимларни оширади, халқаро структуралар орқали Ўзбекистонга нисбатан санкциялар киритиш учун ҳаракатлар бошлайди деганлар бор.

Уларнининг хафсаласини пир қилишга тўғри келади. АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон ҳукуматига ҳам, ўзбек мухолифатига ҳам нисбатан муносабатларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Аслида, АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан олиб бораётган сиёсати АҚШдаги сиёсий элитани унча қизиқтирмайди ҳам. Аммо, ҳаммани қизиқтирадиган масала, яъни, Ироқ ва АФғонистондаги уруш билан боғлиқ сиёсат ҳам жиддий ўзгармайди. Демократлар сайлов олди кампаниясида, АҚШ қўшинларини иложи борича тезроқ бу мамлакатлардан олиб чиқиш, қўшинлар сонини зудлик билан камайтириш талабларини кўтарган ва сайловларни ютган бўлсалар ҳам, мустақил экспертлар ҳеч нарса ўзгармаслигини гапиришмоқда.

Аксинча, президент Бушнинг сўнгги кунлардаги чиқишлари шуни кўрсатишга бошладики, у, хусусан, Ироқдаги ўз қўшинлари сонини ошириш ниятида. Бугун эса, Associated Press хабарига кўра, бу икки мамлакатда олиб борилаётган уруш ҳаражатларини янаги йил учун 70 дан 170 миллиардга ошириш режалари борлиги ўртага чиқабошлади.

АҚШда бундай қарорни Конгрессда тасдиқлаш лозим. Конгрессда эса кўпчилик демократларнинг қўлида. Ўз-ўзидан маълумки, АҚШ президенти Буш Конгрессда ўтмаслиги аниқ бўлган қарор лойиҳасини ҳеч қачон у ерга олиб чиқмаган бўлар эди.

Демак, у Конгрессдаги кўпчилик демократлар сайлов олди риторикаларини “унитиб”, Бушнинг талабарини бажаришларига ишонади. Чунки, бу талаблар бугун АҚШнинг миллий манфаатларига жавоб беради. Агар бермай қўйса, иккала партия ҳам том тескари қарорлар учун овоз берган бўлардилар. Чунки, муҳим масалалар бўйича қарор қабул қилинар экан, партиялар ички зиддиятларни четга сурадилар. Америкадаги иккипартиялик ситеманинг кучи шу ерда.

3:00 - Генассамблея ООН осудила нарушения прав человека в Белоруссии, а где Узбекистан

Генассамблея ООН в среду (20 декабря) приняла резолюции, в которых осудила нарушение прав человека в Иране, Северной Корее, Мьянме и Белоруссии. Аналогичная резолюция по Узбекистану была снята с голосования по процедурным мотивам.

«Россия голосовала «против». Мы считаем, что все эти резолюции политизированы и носят конъюнктурный характер, особенно, по отношению к Белоруссии», - сказала пресс-секретарь постоянной миссии России в ООН Мария Захарова.

Резолюции о массовых нарушениях прав и свобод в этих странах были подготовлены в рамках Третьего комитета по инициативе США, Европейского Союза и Канады.

Резолюции по Белоруссии и Мьянме осуждают распространение здесь практики притеснений и уголовного преследования представителей оппозиции, неправительственных организаций, правозащитников и журналистов. В отношении Белоруссии выражена обеспокоенность тем, что состоявшиеся 19 марта 2006 года президентские выборы «были проведены с серьезными нарушениями и не соответствовали обязательствам, принятым Минском в рамках Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ)».

Тегеран и Пхеньян критикуют за применение властями пыток, запугивание и преследование политических оппонентов, журналистов. Генассамблея ООН осудила эти страны за публичные казни, жестокие, бесчеловечные или унижающие достоинство пытки и наказания, такие как порка, ампутация конечностей, закидывание камнями в Иране. // РИА «Новости»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону