22 December 2006
04:00 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Фондрайзерликни бошладик, охиригача давом эттирамиз 22:00 - Режимбоши диктатор ўлимига таъзиянома йўллади - Қурбон ҳайити 30 декабрда нишонланади - Ҳуu

23:30 - Абдураҳим Пўлат: Фондрайзерликни бошладик, охиригача давом эттирамиз
Фондрайзерлик, яъни хайриячилик системаси яратишга бошлаганимизга роппа-роса 2 ҳафта бўлди. Миллатимизнинг тарихида бу каби воқеа бўлмаган. Баъзилар айтиши мумкин, йўқ, бу хато, бизда хайрия бериш анъанаси эскидан бор эди деб. Аммо, ҳозир мен сиёсий хайриячиликни, сиёсий фаолиятлар учун миллатдан пул тўплаш анаънасини яратишга бошлаганимизни айтмоқдаман.
Шу 10 кун ичида банкдаги ҳисобимизга 300 АҚШ доллари миқдорида пул келиб тушди. Аввал 150 долларлик чек олганимизни ёзган эдим, ундан кейин ҳар бирининг миқдори 30-50 доллар бўлган 4 дона Money Order олдик. Бу кўпми ёки оз?
Албатта, айтишга уялишимиз керак бўлган даражада оз. Аммо...
Аммо, унутмайликки, биз бир маҳаллар Самарқандда дунёнинг оғзини очирган расадхона қуриб, сўнгра уни ўзи бузиб ташлаган, рус археологи 27 йил қидириб унинг вайроналарини топгандан кейингина, у билан фахрланишимиз кераклигининг фарқига борган халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз “Пешонангга ёзилганини кўрасан” деб тарбияланганмиз. Қандайдир бирликчилар ўртага чиқиб, “Пешонамизга ҳеч нарса ёзилмаган, бизга Олоҳ баракат берган эканми, ҳаракатни ўзимиз қилишимиз керак” деб яратганлари “Ҳаракат” журналига кўз юмиб ёрдам бериб кетаверадиган содда халқ эмасмиз.
Аммо, унутмайликки, "Бирлик" бундан бор йўғи 17 йил аввал “Ўзбек тили давлат тили бўлсин” талаби билан имзо йиғишга бошлаганида, ичимиздан бор йўғи 3 минг киши имзо отишга журъат этган халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз бир неча аср эмас, бор йўғи 17 йил аввал Нуриддин Муҳиддиновдек буюгимиз “Ўзбеклар ҳеч қачон митингга чиқмаган, ҳеч қачон чиқмайди” деб айтишгача борган халқмиз.
Аммо, унутмайликки, биз 17 йил аввал, эндигина уйғониб, озодлик учун кураш бошланганимизда, “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Абдураҳим Пўлат митинлар орқали халқимизни қон тўкишга олиб кетмоқда” дея миллатимизни сотган эркчи 53-54-чиларга “сотқин” дейишга ҳали ҳам андиша қилиб келаётган халқмиз.
Шуларни ҳисобга олсак тушунамизки, бу тўпланган маблағ жуда буюкдир. Мен киноя қилаётганим йўқ, аслида шундай.
“Ўзбекклар митингга чиқмайди” дейишганда ҳам, “Митинглар қон тўкишга олиб боради” дейишганига ҳам қарамасдан, биз ўзбекларни тарихда биринчи марта демократик курашга олиб чиқолдик. Бу машаққатли курашимиз ҳали ҳам давом этмоқда.
Бунинг учун сизлардан ҳам ёрдам лозим, ҳурматли ўқувчиларимиз. Ҳаммага мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Бир рус археологи келиб, ўзимиз вайрон қилган расадхонамизни топиб берган экан. Келинг, бу сафар ҳам ёрдамни бошқалардан кутманг. Бу ишни биз қиламиз деган бирликчилар бор, уларга ўз халқимиздан ёрдам келсин!
22:00 - Режимбоши диктатор ўлимига таъзиянома йўллади
Бугун Ислом Каримов Туркманистон президенти вазифасини бажарувчи Қурбонқули Бердимуҳамедовга Туркманбоши Сапармурат Ниёзовнинг ўлими муносабати билан таъзиянома йўллади. Мамлактимизнинг марказий телевидениеси орқали янграган бу хабар маҳаллий матбуот ва расмий доиралардаги сукунатни бузди. Таъзияномада Туркманбошининг тўсатдан вафот этгани Ўзбекистонда чуқур кайғу билан қабул қилингани, унинг куч-ғайрати фақатгина туркман халқи фаровонлиги йўлида сарфлангани айтилади.
Норасмий манбалардан олинган хабарга кўра, Туркманбошининг ўлими Президент Ислом Каримовга ҳақиқатан ҳам ёмон таъсир қилган. Буни сезган мулозимлар эса Ниёзовнинг ўлими борасида маҳаллий матбуотда изнсиз матриаллар берилмаслигини таъкидлаб, туркман ўзбек муносабатлари хусусида мақола ва чиқишлар серияси уюштирилишини айтишган, дейди мухбиримиз. Тузумдан безган оддий одамлар эса Туркманбоши ўлими мисолида Каримов режимининг ҳам абадий эмаслиги, туркман халқининг саодатли кунлари ўзларига ҳам муқаррар насиб этажаги ҳақида гапирмоқдалар.
Қурбон ҳайити 30 декабрда нишонланади
Рамазон байрами кутилганидан бир кун илгари нишонлангани боис Қурбон ҳайитининг нишонланиши борасида ҳам турлича қарашлар мавжуд эди. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси билан боғланган мухбиримиз байрамнинг 31 декабрда нишонланиши мумкинлиги ҳақида маълумот олганди. Бугун эса Қурбон байрами 30 декабрда нишонланиши ҳақида Президент Фармони эълон қилинди.
Фармонда Қурбон байрамини юқори суратда ташкил этиш, тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳақида сўз боради. Мухбирларимизнинг билдиришича, масжид ва хонақохларда оммавий номозлар пайтида хавфсизликни таъминлаш юзасидан тайёргарлик бошланган. Миршаблар сони кўпайтирилиб, имом ва мутаваллилар хушёрликка даъват қилинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Саидмурод Қўчқоров вафот этди
Кечикиб олинган яна бир хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қарши шаҳар бўлими раиси Саидмурод Қўчқоров 15 декабрда юрак хуружидан сўнг вафот этган. У вилоятда ҳуқуқ химоячилиги, мухолифатчилик, хусусан, "Бирлик"нинг мавқеи ортишига улкан ҳисса қўшганди.
Касбига кўра врач-кардиолог бўлган Саидмурод ака вилоятнинг Қамаши туманида туғилган, кўп йиллардан бери ҳуқуқ химоячилиги билан фаол шуғулланарди.
16:00 - Журналист Абдурашид Шариф оламдан ўтди
Қайта қуриш йиллари “Бирлик” халқ ҳаракати шаклланаётган даврда у билан яқиндан ҳамкорлик қилган Тошкентлик журналист Абдурашид Шариф яқинда вафот этгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда бўлаётган сиёсий жараёнларни дунёга ёритишда етарлича роль ўйнаган Абдурашид Шариф, 1991-92 йиллари янги тузилган Интерфакс агентлигининг мухбири ҳам бўлиб ишлади. 1992 йилда мухолифатга қарши бошланган репрессиялар уни ҳам четлаб ўтмади, унга қарши суиқасд уюштирилди, “Бирлик”нинг қароргоҳи бўлган Ёзувчилар Уюшмаси биноси олдида куппа-кундуз куни номълум одамлар уни аёвсиз калтаклаб кетдилар. У аввал Тошкентда, сўнгра Интерфакснинг ёрдами билан Москвадаги ҳукумат касалхонасида даволанди.
У 1993 йилнинг бошида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди ва бир неча йил Москвада ўзбек демократлари тарфидан тузилган “Марказий Осиё ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам бериш” жамиятида фаолият олиб борди, бу ерда ҳам босимлар ортгач, 1996 йилда Швецияга оиласи билан кўчиб кетишга мажбур бўлди. У шу ердан туриб, мустақил журналист сифатида Ўзбекистондаги демократик кучларга ёрдам беришга ҳаракат қилган бўлса ҳам, аммо сўнгги йилларда ҳар қандай фаолиятлардан четлашди, муҳожиратдаги эска сафдошлари билан ҳам алоқа қилмай қўйди.
Шу сабабли, унинг бир ой аввал Швециянинг Лулео шаҳрида оламдан ўтгани ҳақидаги хабар бизга фақат бугун етиб келди.