17 December 2006
04:00 -
15:00 - Абдураҳим Пўлат: “Мусулмон Ўзбекистон” сайтидагилар ишни ўзларини ўзгартиришдан бошлашлари керак (янгиланган)

15:00 - Абдураҳим Пўлат: “Мусулмон Ўзбекистон” сайтидагилар ишни ўзларини ўзгартиришдан бошлашлари керак
Бир неча йил аввал, бу сайт номидан Ҳайит муносабати билан тарқатилган табрикномадаги ўта мантиқсиз ифодалар туфайли, унга киришни тўхтатганимни ёзган эдим. Бугун кайфиятим шундай ёмон эдики, ўзимга бирон бир тасалли берадиган сўзлар қидириб, унга яна кириб қолибман. Кайфиятим баттар бўлганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Эски ҳаммом, эски тос, ҳали ҳам ўша чуқур ўйланмаган фикрлар сайти.
Сайтга кириб биринчи кўзим тушган мақоланинг номи, аввалига, одамнинг руҳини кўтаргандек бўлади. Ҳақиқатда чиройли сарлавҳа - "Саодатга элтувчи икки оят". Мақоладаги биринчи жумлалар ҳам жуда прагматик, амалий, демак, замон талабларига жавоб берадигандек. Уларни айнан келтираман:
“Бугунги зулм ва зулматдан қутулиш учун нима қилмоғимиз зарур?”, “Нима қилсак, жамиятимиз фаровон бўлади, одамлар бахтли ҳаёт кечира бошлайдилар?” каби саволлар ҳозирги кунимизнинг энг долзарб муаммоларини ўзида акс эттиради. Бу саволларга бугун деярли ҳамма оқил ўзбекистонликлар жавоб изламоқдалар/
Ахир биз демократлар ҳам айнан шу саволлар устида ўйламоқдамиз, уларга жавоб қидирмоқдамиз. Шу сабабли мен дарҳол муаллифи Абу Солиҳ Ўзбекистоний деб эълон қилинган бу мақолага оч одамдек ташландим, аммо уни ўқигач, аввалгисидан баттар аҳволга тушдим. Нимага?
Кўринишидан, исмим арабча бўлса ҳамманинг менга ҳурмати ўз-ўзидан ошади, деб ўйлайдиган одамлардан бири бўлган мақола муаллифи, аввал, Қуръондан шундай сура келтиради: "…Шак-шубҳасиз, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд сураси, 11-оят) ва сўнгра ўз номидан давом этиради:
“Бу оятда исломий ақидадаги асосий рукнлардан бири ўз аксини топгандир: “То бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. Яъни, бирон қавмнинг аҳволи ёмон томонга ўзгарар экан, бунга сабаб устларидаги золим ҳокимгина эмас, балки уларнинг ўзлари ҳақ йўлидан озганлари ҳамдир”
Демак, муаллифга кўра, бугунги аҳволимиз шундайлигига қавмимиз, яъни халқимизнинг ҳақ йўлидан озгани сабадир. Бу мутлақо хатоку! Халқимиз Совет замонида зўравонлик билан манқуртлаштирилган, энг камида, ташқи кўринишидан, атеистлаштирилган эди. Қайта қуриш йилларидан бошлаб, миллат очиқчасига ўз динига қайтишга бошлагани учун, унинг бошига Хрушчев, Брежнев ва Горбачевдан ҳам баттар ҳоким юборилдими?
Мақола муаллифи ўз фикрини тасдиқлаш учун Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шу ҳадисларини келдтиради: “Ўзларингиз қандай бўлсангиз, устингизга шундай ҳоким келур”. (Алоуддин Мансур таржимасидан).
Мақола муаллифи Абу Солиҳ Ўзбекистоний, ёки бу ҳадиснинг таржимони Алоуддин Мансур ё арабчани билмайди ё ўзбекчани.
Агар бу ҳадисниннг ўзбекча варианти тўғри бўлса, бир вақтлар иккита Германия бор эди, ҳозир ҳам иккита Корея давлати бор, уларнинг ҳар биридаги ҳокимлар мутлақо фарқли эди, хўш, уларнинг қайси бири ўз қавмига мос?
Бундан ҳам яқинроқ мисол келтирайлик. Афғонистинда яқиндагина Толибон ҳоким бўлиб, оддий халқ уни тўла қўллаб қувватларди. 2 ой ичида ҳокимликка Ҳамида Карзайга келтирилди. Мен фанатик Толибонга қаршиман. Лекин ҳозир масала бошқа нарсада. Бу қисқа вақт ичида халқ, қавм ўзгариб улгурмаган-ку, хўш, афғон халқига қайси ҳоким муносиб?
Бизда ҳам шундай. Москва Нишоновни Каримовга ўзгартирганда, халқдан сўрадими? Нима учун бугун бошимизда Каримов ўтирганини Абу Солиҳ Ўзбекистоний “ўзимизнинг қандайлигимиз” билан тушунтирмоқчи. Бугун ҳокимларимизнинг қандайлиги биздан ташқаридаги факторларга боғлиқ эканлигини бахслашиб ўтириш ҳам кулгили бўларди-ку.
Хуллас, демоқчиманки, Абу Солиҳ Ўзбекистонийлар, Мусулмон Ўзбекистон сайтини юритаётганлар ҳам, нима қилаётганларини, нима ёзаётганларини ислоҳот қилишлари лозим. Менинг тушунишимча, ҳозир улар халқни курашга эмас, ўзини ўзгартиришга эмас, акс ҳолда нимани ўзгартириш кераклигини гапирган бўлардилар, шу аҳволда, қулликда ётаберишга чақирмоқдалар. Баъзилар ўзини тушунмаганга олиб, Абу Солиҳ Ўзбекистоний халқимизни ҳақиқий мусулмон бўлишга чақирмоқда, деб ўзларини-ўзлари алдамасинлар. Халқи ҳақиқий мусулмон бўлган Афғонистонда ҳам, Саудия Арабистонида ҳам, Мисрда ҳам айни ҳол: Уммат диктатура остида, қулликда.
Ёки менга 1996 йили Истанбулда Тоҳир Йўлдош айтгани каби, фақат Пайғамбаримиз даврида ҳақиқий муслмончилик бўлганмиди. Ўйлайманки, бундай фикрлаш, динимзга шак келтиришдек кўринади. У шу сабабли, мен ҳамкорлик қилишга рози бўлмаганим учун, миллатимиз ва умматимиз хоини Салай билан биргаликда, ўзбекларни қайтдаман мусулмон қиламан, деб ўйлаган, шекилли.
Бир оғиз сўз билан айтсак, Абу Солиҳ Ўзбекистонийнинг мақоласида “нима қилиш керак” каби ҳаётий саволлар жиддий шаклда қўйилмаган, ҳозирги аҳволдан чиқиш йўллари нафақат кўрсатилмаган, балки, изланмаган.
Бу каби саволларга биз (демократлар, асосан бирликчилар) амалий жавоб қидирмоқдамиз, мавжуд вазиятдан чиқиш йўллари устида ўйламоқдамиз. Мен шахсан ўзим бу хусусда кўп марта ёзганман. Бу ерда эса, фикрларимни қисқа қилиб қайтараман, халос.
Бундай аҳволга тушишимизнинг сабаби, қайта қуриш йилларидан фарқли ўлароқ, мустақиллик эълонидан сўнгра, таниқли дин уломолари, хусусан, муфтий Муҳамамадсодиқ Муҳаммадюсуф, Абдували Қори, Фарғона водийсининг имоми (минг афсуски, исмлари ҳозир ёдимдан кўтарилди, бир неча марта кўришганмиз, кўп йилга қамалганлари ва оғир кассалик туфайли озод этилганларини биламан), Наманган вилоятининг имоми Умархон Қори ва шу каби халққа таъсир ўтказиш салоҳиятига эга бўлган инсонлар, биз демократлар билан ҳамкорликдан қочиб, Каримовниннг ёлғон ваъдаларига учдилар ва уни қўллаб қувватладилар.
Бунинг устига, Каримов томонидан сотиб олинган Салай Мадаминов бошчилигидаги бир гуруҳ ёзувчилар, ҳозир улар тарихимизга 53-54-чилар лақаби билан киришмоқда, муҳим сайловлар арафасида эндигина кучга кирган “Бирлик” халқ ҳаракатини орқадан чалдилар ва мавжуд режимнинг юзага келишига йўл очиб бердилар. Каримов уларни ишлатиб бўлгач, бир тепиб улоқтиргани, уларнинг айбини юмшатолмайди.
Аҳволни ўзгартириш учун, халқни эмас, халқимиз етарлича мукаммал, халққа етакчилик қилишга даъво қилаётганларни ўзгартириш керак. Иншоолоҳ, ўзгартирамиз ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения