18 December 2006
04:00 -
23:30 - “Қуёшли Ўзбекистон” масхарабозлигтини қайтадан бошладими? 20:00 - Бош вазир ўринбосари чўнтак партия фаолларига ҳисобот берди - Самарқанд вилояти прокурори жавобгарликка тортилади 10:00 - Халқаро Валюта Жам
23:30 - “Қуёшли Ўзбекистон” масхарабозлигтини қайтадан бошладими?

Маълумки, ўтган йили кичик бир гуруҳ тарафидан номи улуғ “Қуёшли Ўзбекистон” коалицияси тузилгани эълон қилинганди. Санжар Умаров ва опа-сингил Ҳидоятовалардан бошқа таркибида ким борлиги ҳам номаълум бўлган бу коалиция "ўзини бутун Ўзбекистон халқи қўллаб-қувваталаши”, унинг Ўзбекистонни дарҳол жаннатмакон мамлакатга айлантирадиган мўъжиза лойиҳалари борлиги хусусда лофлар тарқатабошлаганидан кейин, сайтимизда уларни Ўзбекистон Остап Бендерлари деб баҳолагандик.

“Бирлик”нинг пойқадами билан Ўзбекистонда сиёсий иқлим юмшар-юмшамас, Остап Бендерлар яна юзага чиққанга ўхшайдилар. Шу кунларда яна ўша масхарабоз коалиция номидан Россиянинг бир рус сайтида хабар тарқатилди. Унда айтилишича, Марат Зоҳидов, Тошпўлат Йўлдошев, Нигора Ҳидоятова, Баҳодир Номозов, Қаҳрамон Ғуломовлар 11 ноябрда Тошкентда макроиқтисодий сиёсатга бағишланган Форум ўтказишибди. Номига қараганда, бундай анжуман “Халқлар саройи” ёки шунга ўхшаш саройлардан бирида ўтказилган бўлса керак, деб ўйлаш ҳам мумкин. Аммо, “Қуёшли Ўзбекистгон” коалициясининг аввалги масхарабозликлари ва бу Форумда тўпланганларнинг макроиқтисод у ёқда турсин, оддий иқтисод бўйича ҳам мутахассис эмасликлари, бу хабар хусусида ҳам шубҳалар уйғотди.

Йиғилганлар ичида ўзини мухолифатчи деб атайдиган одамлар ҳам борлиги, бу каби хабар, у ростдан ҳам масхарабозлик маҳсули бўлса, ҳозирча шундайга ўхшайди, бутун Ўзбекистон мухолифатининг ҳам обрўсига соя солишини ҳисобга олиб, Тошкентдаги мухбирларимизга бу хусусда тафсилотли маълумот тўплашни топширдик. Улар қўлга киритилгач, сайтимизда эълон қилинади.

20:00 - Бош вазир ўринбосари чўнтак партия фаолларига ҳисобот берди

Бугун Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Светлана Иномова мамлакатдаги чўнтак партиялардан бири "Адолат"нинг Парламентдаги фракцияси мажлисида чиқиш қилиб, мамлакатда Хотин-қизларнинг ролини ошириш хусусидаги Президент Фармонининг бажарилиши хусусида маъруза ўқиди. Партиянинг фракциядаги вакиллари, сиёсий кенгаш аъзолари, вилоят кенгашлари раислари иштирок этган йиғинга ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Бош прокуратура идоралари мутасаддилари ҳам келишган экан. Ўзбекчада зўрга эплаб гапирадиган Иномова хонимнинг айтишича, Фармон шарофати билан жамиятда аёлларнинг ўрни бирмунча ортган.

Партиянинг Парламентдаги фракцияси раҳбари Дилором Тошмуҳамедова ҳам нотиқнининг бу фикрини қўллаб-қувватлаб, аёлларнинг жамиятда ҳал қилувчи мавқега кўтарилаётганини таъкидлади ва уларнинг ҳар соҳадаги хиссаси борасида залворли рақамларни келтирди, дейди мухбиримиз. Сиёсий жараёнларида аёл тугул эркакнинг ҳам роли сезилмайдиган ўзбек жамиятида, чўнтак партиялар шунақа тадбирлар билан ўзларини овутишга, айни замонда, бу каби навбатчи масалаларни кўтариш орқали жамоатчиликни чалғитишга интиладилар.

Самарқанд вилояти прокурори жавобгарликка тортилади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Мўмин Шукруллаев раислигида ўтаётган суд жараёнларида Самарқанд вилоят ва шаҳри газ таъминоти идораси раҳбарлари айбдор сифатида сўроқ беришмокда. Ҳозирда вилоят газ таъминоти идораси раҳбари Шавкат Усмонов шартли равишда озодликда, шаҳар идораси раҳбари ва бош ҳисобчиси ҳибсга олинган. Судланувчиларнинг маҳкамада таъкидлашича, улар қўл урган йирик миқдордаги талон-тарожликка вилоятнинг собиқ прокурори (ҳозирча ишда гувоҳ) Акбаржон Азизов бошчилик қилган. Давлат томонидан идорага берилган 500 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ўзлаштирилган.

Буни қарангки, шу кунларда яна бир маҳкамада сўроқ бераётган Жомбой дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари Раҳмон Тўраев хам Акбаржон Азизовга карши кўрсатма бермоқда. У корхонадаги ўғирликларни Азизов билан шерикликда амалга оширган экан. Ваҳолонки, улар сўнгги пайтда Финландиядаги курортлардан бирида бирга дам олиб, ҳар қандай вазиятда ҳам бир-бирини сотмасликка келишганларди, дейди мухбиримизга, исмини очиқлашни истамаган, аммо воқеалардан хабардор бўлган бир одам.

10:00 - Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистонга қайтадими?

Маълумки, бундан бир неча йил аввал бу муҳим халқаро ташкилот, Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисод, хусусан молиявий соҳада маъмурий-буйруқбозлик нормаларидан воз кечмаётгани, унинг таклифларини қабул қилмаётгани туфайли, мамлакатимиз билан алоқаларини феълан тўхтатган эди. Ўзбекистонда расман тарқатилган хабарга қараганда, шу йилнинг 30 ноябридан 13 декабригача Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осий Департаменти директори ўринбосари Сена Акен хоним бошчилигидаги Миссияси Ўзбекистон ҳукумати билан консультациялар ўтказиш мақсадида мамлакатимизда бўлган.

13 декабрда Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон Марказий Банки ва Халқаро Валюта Жамғармасининг Миссияси томонидан имзоланган Пресс-релиз тарқатилган.

Бу жуда эҳтиёт иборлар билан тузилган Пресс-релиз Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ва молиявий соҳадаги муваффақиятларини тилга олсада, бу муваффақиятлар тўғрисидаги хулоса Ўзбекистон тарафи берган рақамлар асосида чиқарилгани алоҳида урғуланган. Яъни, оддий тилга ўтказсак, бундай муваффақиятларнинг амалда борлиги шубҳа остига олинган. Ўзбекистон ҳукумати ва унинг статистика билан шуғулланувчи муассасаларининг рақамларни ҳаводан олиш амалиётни назарга олсак, бу муваффақиятлар ҳам ҳаво эканлигини тушуниш қийин эмас.

Шундай бўлса ҳам, бу Пресс-релиз ХВЖ аста-секин Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш йўлини танлаганига имо қилади.

ХВЖ Миссиясининг фикрича, Ўзбекистон инфляцияни озайтириши ва банк системасини ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартарф қилиши лозим. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукуматига бир қатор маслаҳатлар ҳам берилибди. Хусусан, ўзбек сўмининг курсини белгилашда янада мослашувчан (гибкий) сиёсат олиб бориш, банкларга хос бўлмаган фунцияларни йўқ қилиш, ташқи савдода солиқ ва маъмурий тўловларни камайтириш.

Пресс-релизда Ўзбекистон ҳукумати бу таклифларни диққат билан кўриб чиқиши айтилган.

Охирги жумлага эътибор бериш лозим, дейди мухбиримиз. Кўринишидан, Ўзбекистон ҳукумати бу айтилган таклифларни қабул қилишга мойил эмасга ўхшайди. Акс ҳолда, бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим бўлган таклифлар дарҳол қабул қилинган бўларди. Албатта, Ўзбекистондаги мутахассислар учун бу таклифлар янги эмас. Маъмурий-буйруқбозликдан озод қилинган замонавий молиявий-банкачилик системасини бошқача яратиш мумкин эмаслигини улар тушунсалар керак. Уларни қабул қилиш учун сиёсий ирода, тўғрироғи сиёсий ислоҳотлар лозим. Аммо, мавжуд режим раҳнамолари буни истайдиларми?

8:00 - Положительный сдвиг в деле «ивановских узбеков»

Правозащитный Центр «Мемориал»
Комитет «Гражданское содействие»
18.12.2006 г.

15 декабря Комитет «Гражданское содействие» и Правозащитный Центр «Мемориал» получили тексты судебных решений по жалобам «ивановских узбеков» на отказ в предоставлении им временного убежища в России.

Октябрьский районный суд г. Иваново, который рассматривал жалобы с 30 ноября по 4 декабря 2006 г., признал отказы незаконными и обязал УФМС по Ивановской области устранить нарушения, допущенные при рассмотрении ходатайств заявителей.

Судом отмечено, что миграционная служба не привела достаточных доказательств отсутствия для заявителей угрозы пыток в случае их возвращения в Узбекистан и не дала оценки представленным защитой документам ООН и международных неправительственных организаций, подтверждающих существование этой угрозы.
Также, по мнению суда, УФМС по Ивановской области не учтен факт признания заявителей УВКБ ООН «мандатными» беженцами. В связи с этим суд обратил внимание на то, что в решениях УФМС не нашел отражения принцип невысылки лиц, ищущих убежища, закрепленный Конвенцией ООН 1951 г. «О статусе беженцев».

Кроме того, суд установил, что решения УФМС приняты в отсутствии данных медицинского освидетельствования заявителей, что является нарушением установленного порядка рассмотрения ходатайств о предоставлении временного убежища.

Указанная мотивировка судебных решений чрезвычайно важна, поскольку она опирается на требование закона о всестороннем исследовании доказательств при рассмотрении дел. Это внушает надежду на восстановление справедливости в отношении ивановских узников.

При получении решений Октябрьского районного суда адвокат «ивановских узбеков», Ирина Соколова, была уведомлена о том, что УФМС России по Ивановской области обжаловала их в Ивановский областной суд, однако защита еще не ознакомлена с содержанием соответствующих кассационных представлений.

Следует отметить, что 18 декабря 2006 г. истекает предельный срок содержания ивановских узников под стражей, установленный ст. 109 УПК РФ. По сведениям, полученным Комитетом «Гражданское содействие» и ПЦ «Мемориал», все 13 заключенных в случае отказа в их освобождении намерены в этот день начать голодовку.

Подробнее о деле «ивановских узбеков» см. пресс-релизы ПЦ «Мемориал» и Комитета «Гражданское содействие» за 2005 и 2006 г.г.

Елена Рябинина,
руководитель программы помощи
политическим беженцам из Центральной Азии
Комитета «Гражданское содействие»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону