11 December 2006
04:00 -
22:00 - "Бирлик"нинг уринишидан чўчиган ҳукумат сайловларга бироз ранг беришга ҳаракат қилмоқда - Ўзбекистонда маҳбус камми ёки статистика қолоқ? 20:00 - Толиб Ёқубни Франциядан топдик

22:00 - "Бирлик"нинг уринишидан чўчиган ҳукумат сайловларга бироз ранг беришга ҳаракат қилмоқда
Бугун Марказий Сайлов Комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўшаб қолган ўринлар учун номзодларнинг рўйхатга олинганини эълон қилди. Маълум бўлишича, Бухоро вилоятидаги 25-Ибн Сино сайлов округи, 75-Зангиота сайлов округи ҳамда 86-Қўкон сайлов окуругларида чўнтак партияларнинг 15 нафар номзодлари рўйхатга олинган.
Мавжуд қонунларга кўра, бўшаб қолган ўринлар учун кўрсатилган номзодлар сайлов кунидан 15 кун аввал рўйхатга олиниши керак эди. Бироқ бу муддат 9 ноябрда ўтиб бўлган бўлса-да, МСК Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар ҳақидаги қонуннинг 47-моддасини қўпол равишдв бузиб, номзодларни бугун рўйхатга олган.
"Миллий тикланиш" партияси мулозимининг мухбиримизга айтишича, сайловлар миллатни алдаш учунгина ўтказилади. Чунки мазкур номзодлар орасидан ким сайланиши Президент девони томонидан аллақачон белгилаб бўлинган. “Бирлик” бу сайловларда қатнашиша учун ўта фаоллик кўрсатишга бошлагач, яна ўша Президент деаонинг топшириғи билан ҳар бир округдан хўжа-кўрсинга муқобил нозодлар кўрсатилган. Уларнинг ҳаммаси “ишончли” одамлар бўлиб, ҳеч бир шароитда сайлов натижаларига қарши чиқмайдилар.
"Бирлик"нинг бу сайлов кампаниясида қатнашиш учун ҳаракатлари эса 86-Қўқон сайлов округида давом этмоқда. Бу округдан нозоди кўрсатилиши режалаштирилган “Бирлик” Партиясининг шу вилоятдаги етакчиси Адҳам Муҳиддинов МСКга шикоят қилишга, аксинча, суд орқали позицияни ҳимоя қилишга тайёргарлик қилмоқда. Номзодларнинг МСК томонидан қонунларни бузиб рўйхатга олиниши ҳам унинг шикоят аризаларида ўз ўрнини олади.
Ўзбекистонда маҳбус камми ёки статистика қолоқ?
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасида яқинда қабул қилинган амнистия актини қўллаш юзасидан йигилиш бўлиб ўтди. Расмий манбага кўра, бугун ўтказилган мазкур анжуманда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда "Маҳала" хайрия жамғармалари вакиллари мазкур мурувват учун Президент шаънига тахсинлар ўқиган. Бу йилги амнистиянинг ўзгача экани, унинг ортидан минглаб юртдошларимиз озодликка чикиши қайд этилган. Йиғилганларга кўра, шундогам маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон МДХ давлатлари орасида энг охирги ўринни эгаллайди.
Мухбиримизинг йиғилиш иштирокчиларидан бирига таяниб билдиришича, амнистия билан боғлик қамоқдан чиқаришлар фақатгина республика прокуратураси назоратида амалга оширилади. Кўпчилик сиёсий махбуслар - Ёдгор Турлибеков, Мўътабар Тожибоева, Санжар Умаров, Аҳмаджон Одилов, Мурод Жўраевларнинг чиқишига умид боғламаслик керак. Гарчанд, диний эътиқодлари учун қамалган маҳбусларнинг озод этилиши айтилаётган эса-да, уларнинг қилмиши ижтимоий хавфли ҳолат сифатида кўрсатилиб, улар қамоқларда олиб қолинса керак.
20:00 - Толиб Ёқубни Франциядан топдик
Ўтган асрнинг 90-чи йиллари бошида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган мухолифатчилар, энг камида “Озодик” радиоси орқали, дарҳол ўзларининг қаерда эканликларини ва курашни давом эттиришларини маълум қилардилар. Уларни муҳожирларнинг биринчи тўлқини десак, Андижон воқеаларидан кейин муҳожир бўлганларни иккинчи тўлқин дейиш мумкин. Аммо бу икки тўлқин орасида бир муҳим фарқ бор. Иккинчи тўлқин мухожирлари, кўпинча, юрт ташқарисиги чиққач, ғойиб бўладилар. Уларнинг баъзилар чет элдаги ўзбек радилоларининг эшиттиришларда пайдо бўлишса ҳам, ўзларнинг мухолифат партияларига, ҳатто ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга (аслида, диктатура шароитида ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам мухолифатчидир) алоқалари борлигини эсламасликка интиладилар. Бу ҳолнинг илдизлари мустақил тадқиқотчилар томонидан чуқурроқ ўрганилиши керак.
Мухожирларнинг иккинчи тўлқинига оид одамлардан бири - таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” ҳаракатининг собиқ фаоли Толиб Ёқубдир. У киши Францияга кетгани ҳақида хабарлар бўлса ҳам, аниқ-таниқ маълумот йўқ эди. Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшаётган “Бирлик” фаоли, журналист Анвар Усмоннинг билдиришича, у бир қанча одамлардан суриштириб, ниҳоят бугун Толиб ака билан телефонда гаплашишга муваффақ бўлган.
Толиб ака Франциянинг пойтахти Париждан тахминан 350 километр шимолий-ғарбда жойлашган Онжё шаҳрида яшамоқда. У кишининг ўғли ҳам шу ерда, бирга туришади. Ҳозир Толиб ака соғлиги ёмонлашгани сабабли баъзибир даволаниш курсларидан ўтмоқда. Сўнгра ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятини давом эттириш ниятлари бор. Бу йўналишда баъзи қадамлар ҳам қилинган. Хусусан, бундан 2 ойча аввал Толиб Ёқуб Брюсселда бўлиб, Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашувлар ўтказган.
7:00 - Абдураҳим Пўлат: ўзбеклар митингга ҳам чиқади, партияларга спонсорлик ҳам қилади
Мен бир қозоқ танишимнинг “Ўзбеклар шунчалик айёрки, қулдорликка қарши эканликларини вақтидан олдин қулдорга билдириб қўймаслик учун, бутун умрларини қулликда ўтказишга тайёрлар”, деган сўзларини аввал ҳам ишлатганман. Бундан “мен унга қўшиламан” фикри чиқмасин. Аксинча, мен у билан роса тортишардим. Аммо…
1988 йилнинг октябрь ойида “Оролни асраш” Комитетнинг мажлисида тариихимизда илк марта ўзбекларни митингга чақирганимда, КПСС Политбюросигача кўтарилган Нуриддин Муҳиддинов “Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди, бундай гапларни тўхтатайлик”, деганини бошқа бир ёзувимда тилга олган эдим.
Қани айтингчи, Нуриддин ака қозоқ танишимнинг айтганларини исботлаётгандек эмасмиди?
Орадан кўп ўтмасдан, “Бирлик” халқ ҳаракати тузилди, мен унинг раиси бўлдим ва ҳаракатнинг программасидаги ўша пайт учун энг долзарб маввзу - ўзбек тилини давлат тили қилиш талабини халқ ичига киритабошладик. 1989 йилнинг илк кунларидан бирида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиумининг коридорида археолог олим, академик Аҳмадали Асқаров билан гаплашиб қолдим. У мени бир чеккага судради ва атрофга олазарак бўлиб пичирлади: “Тил масаласи сиёсий масала. Уни Кремлдан кузатишади. Ҳаммангизни йўқ қилишади. Бу мавзуни қўйинг. Пахта монокультураси каби масалалари билан шуғулланиб юраберинглар”.
Қани, ўзбеклар, айтингчи, Аҳмадали ака ўша қозоқ танишимнинг айтганларини исботлаётган эмасмиди?
1990 йил сентябрда биз бирликчилар Ўш фожеалари масаласини СССР парламентида кўрилишини талаб қилиб, Москвада акциялар ўтказиб юргандик. 20 ёки 21 сентябрь бўлса керак, Москва меҳмонхонасининг коридорида журналист-бирликчи Анвар Усмон билан кетаётиб, ўша вақтда Тошкент Давлат Университетинин ректори, СССР халқ депутати Эркин Юсупов (ҳозир марҳум) билан қаршилашиб қолдик. У киши бизни бироз танирди ҳам. Қўярда-қўймасадн бизни ўз хонасига олиб кирди. Бироз гаплашдик, у кўзига ёш олиб, ўзбек халқининг шундай фарзандлари борлигидан мағрурланишини, ўзи ва ўзи каби миллатпарвар зиёлилар бу кунларни келишини орзиқиб кутишганини гапирди.
Айнан шу пайтда, тасадифни қаранг, унга Ўзбекистон президенти Ислом Каримов телефон қилди ва эртага Тошкентда Университет олдида “Бирлик” митинг ўтказаётганини, шу сабабли Эркин Юсупов зудлик билан кечаси учадиган учоқ билан Тошкентга қайтиши ва митингни тўхтатиши кераклиги хусусида кўрсатма берди.
Эркин Юсупов қалбан биз билан бўлса ҳам эгаллаб турган лавозими туфайли, у фахрланаётган “Бирлик”нинг душмани Каримовни буйруғини бажариши керак деб ҳам ҳисоблайлик. Аммо, бир неча кундан кейинги вақеани қандай баҳолаш керак? Биз Тошкентга қайтганимизда, сафдошларимиз Ўзбекистоннинг марказий газеталаридан бирининг бош саҳифасида чоп этилган Эркин Юсуповнинг мақоласини кўрсатишди. У нафақат “Бирлик”ни қораларди, балки, унинг лидерларини шахсан билишини, улар ўз манфаатлари учун халқни қора кунларга судрашаётганини ёзарди.
Қани, азиз ўзбеклар, айтингчи, Эркин ака Мосвадаги қозоқ танишимнинг ҳақлигини исботлашга уринмасмиди?
Юқорида қозоқ танишим билан тортишганимни ёздим. Аммо келтирилган мисоллар, уларга ўхшаганларини ҳали яна кўплаб келтираман, қозоқ қўшнимизни ҳақдай қилиб кўрсатмайдими?
Биз бирликчилар ўша қозоқ танишим каби ўйлайдиганларни ҳақсиз эканликларини кўрсатиш, ўзбек ҳалқи абадий қул бўлиб қоладиган эмас, ўз ҳуррияти учун курашоладиган халқ эканлигини кўрсатиш учун курашга отилдик. СССР жумҳуриятлари ичида сал кам ҳаммадан кейин бўлса ҳам ўзбек тилини давлат тили қилдирдик. Асосан Нуриддин, Асқарали, Эркин ака кабилардан иборат халқимизни мустақиллик мужодаласига олиб кирдик. Ғалаба қозондик, аммо, эркчи 53-54-чиларнинг сотқинлиги туфайли яна қулликда қолдик.
У хоинлар бугун сайтларда ҳаётларини ўтказишар экан, биз бирликчилар, яна бир марта, фақат бизгина миллат ҳуррияти учун курашувчилар эканлигимизни исботламоқдамиз. Андижондаги қонли воқеалардан кейин бошланган қатағонлар натижасида салкам жонсиз ҳолга тушиб қолган демократик мухолифатни қайтадан тикладик, шу кунларда Ўзбекистон парламентига ўз номзодларимизни ўтказиш учун бировлар ишонолмайдиган кураш олиб бормоқдамиз. Ишонаманки, янаги йилга мўлжалланган президент сайловлари давомида биз мухолифатни олдингисидан ҳам кучлироқ қиламиз, 2009 йилдаги умумпарламент сайловларида мавжуд ҳукумат билан бемалол рақобат қиламиз.
Аммо, мухолифат, халқдан илдиз олса, ундан озуқлансагина ҳақиқий мухолифат бўлади, мавжуд даҳшатли режим билан ростакамига беллашолади.
Минг афсуски, халқимизда сиёсий мухолифатга молиявий ёрдам бериш, унга спонсорлик қилиш анъаналари ҳалигача яратилмаган. Биз бу бўшлиқни тўлатиш учун ҳам ҳаракат қилмоқдамиз.
Мухолифат ўз олдидаги катта вазифаларни бажариш йўлида ошкраликка ҳам эришиши керак. Бу кунда Ўзбекистонда ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари устидаги монополиясини бузишга интилаётган ягона нашр “Ҳаракат” журнали ва унинг шу номли сайти бор. Журнал юрт ташқарисида нашр этилиб, Ўзбекистонда тарқатилаётган бирдан бир хабар воситасидир.
Аммо, минг афсуски, моддий қийинчиликлар туфайли, у оз нусхада (бир неча минг) чиқарилади. 25 миллионлик мамлакат учун бу урвоқ ҳам бўлмайди. Унинг тиражини ошириш керак, бироқ бугунги имконятларимиз бунга йўл бермайди.
Шу сабабли ҳамма юрт ташқарисида яшаётган ўқувчиларимизга мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Нуриддин, Асқарали, марҳум Эркин акалар каби ўта эҳтиётлик қилаётганларга эслатмоқчиман: Бутун дунёда партиялар халқдан келган ёрдам асосида фаолият олиб борадилар. Айнан, шу сабадан партиялар халққа хизмат қиладилар.
Сиёсий рақобатни таъминлайдиган ҳақиқий кўппартияликгина жамият тараққиётнинг моторидир. Биз яратишни истайтган хайриячилик системаси эса, ҳақиқий кўппартиявийликнинг асосларидан бири бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения