09 December 2006
04:00 -
23:30 - “Бирлик”нинг 86-Қўқон сайлов округидан депутатлик ўрни учун кураши давом этмоқда 20:00 - Шаҳрисабзда тинч намойишга йўл берилмади (“Бирдамлик” Ҳаракатининг баёнотидан, 8 декабр, 2006) 18:00 - HRW: Ўзбекистонда &
23:30 - “Бирлик”нинг 86-Қўқон сайлов округидан депутатлик ўрни учун кураши давом этмоқда

Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига 86-Қўқон сайлов округидан депутатликка номзод кўрсатиш учун ҳаракат бошлаганди. Номзод сайловчиларнинг Ташаббус гуруҳи номидан кўрсатилиши, у ҳам бўлса, партиянинг Фарғона вилоятидаги раҳбари Адҳам Муҳиддинов эканлиги ҳам билдирилганди.

Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) сайловни шу йил 24 декабрга белгилаганини 23 ноябрда эълон қилишига қарамасдан, Қўқон ҳокимиятидагилар аввалига округ сайлов комиссияси тузилмаганинини, кейин унинг таркиби эълон қилинмаганини баҳона қилиб, Ташаббус гуруҳининг мажлисини ўтказишга рухсат бермадилар. Ташаббусчилар Эргашали Қўшматов, Охунжон Бойхонов ва Адҳам Муҳиддиновларнинг мажлис учун жой белгилаб бериш ҳақидаги аризаларини олишдан ҳам бош тортдилар. Ҳокимликнинг Иш юритиш бўлими раҳбари Дилоромхон Одилова 7 ноябрда ҳам аризани қабул қилиб олишдан бош тортгач, ташаббусчилар аризани почта орқали, у адресатга “топширилгани хусусида маълумот” олинадиган қилиб жўнатдилар.

Адҳам Муҳиддиновнинг мухбиримизга билдиришича, сайловда иштирок этиш учун ҳаракат қуйидаги йўналишда давом этади. Биринчидан, МСКга мурожаат қилиб, қонунлар қўпол равишда бузилгани, хусусан, ҳокимликнинг айби билан, энг камида 300 сайловчи номзод кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани сабабли, бу округдан шу йил 24 декабрга белгиланган сайловни бекор қилиш ва уни кечроқ ўтказиш сўралади. Иккинчидан, Қўқон ҳокимлигидан сайловчилар Ташаббус гуруҳи мажлисига рухсат олиш учун ҳаракат давом этади ва у олингандан кейин мажлис ўтказилади ва мажлисда ҳокимиятнинг бу ишларга маъсул ходимларини жазолаш талаб қилинади. Учинчидан, бу сайловда иштирок этиш янаги йилда бўладиган президент сайловларига тайёргарчилик сифатида кўрилаётгани сабабли, ҳозирги воқеалардан сабоқ олиниб, президент сайлови учун ҳозирликлар бошлаб юборилади. Хусусан, энг қисқа вақт ичида партия вилоят ташкилотининг Кенгаши йиғилади ва президентликка мухолифат номидан умумий номзодга номзод қилиб партия раиси Абдураҳим Пўлатни кўрсатиш бўйича қарор олинади.

20:00 - Шаҳрисабзда тинч намойишга йўл берилмади (“Бирдамлик” Ҳаракатининг баёнотидан, 8 декабр, 2006)

28 нoябр 2006 йил “Бирдaмлик” Ҳaрaкaтининг Ўзбeкистoндaги рaҳбaрлaри Зулфия Ҳaйдaрoвa вa Oйшa Мaмaнaзaрoвaлaр имзoси oстидa 8 дeкaбр 2006 йил Ўзбeкистoн Кoнститутсиясини 14 йиллиги мунoсaбaти билaн тaнтaнaли кўчa юриши (пaрaд) вa 30 минутлик митинг ўтқaзиши ҳaқидa Шaҳрисaбз тумaн ҳoкимиятигa билдиришнoмa бeргaн эди.

Билдиришнoмa ҳoкимиятгa берилиши билaн, Ҳaрaкaт фaoллaри вa aъзoлaригa нисбaтaн қaттиқ тaзйиқлaр бoшлaнди. Ҳoкимият вaкиллaри, ИИБ , ДХХ (Дaвлaт Хaфизлик Хизмaти) хoдимлaри вa Мaҳaллa қўмитaлaри рaислaри нoми oшкoр бўлгaн бaрчa фaoллaрни уйлaригa нoқoнуний тaшриф буюриб, улaрни қaттиқ қўрқитувгa oлди. Ҳaрaкaтнинг бaрчa aъзoлaри вa тaрaфдoрлaрини Кoнституциядa ёзилгaн бaрчa ҳуқуқ вa эркинликлaри пoймoл қилинди.

8 дeкaбр эртaлaб сoaт 9-00 aтрoфидa Ҳaрaкaт фaoллaрини қaмoққa oлиш бoшлaнди. Ҳaрaкaтни
Ўзбeкистoндaги рaҳбaри Зулфия Ҳaйдaрoвa вa Гулбaҳoр Ғoффoрoвa уч фaрзaнди билaн ўз уйлaридaн чиқиб пaрaд жoйигa яқинлaшгaндa қaмoққa oлинди.

Ҳaрaкaтнинг бoшқa фaoллaри Лутфия Қўшшaeвa икки фaрзaнди билaн, Дилдoрa Мaмaнaзaрoвa тўрт
фaрзaнди билaн, Дилфузa Мaмaнaзaрoвa уч фaрзaнди билaн, Фeрузa Нaзaрoвa уч фaрзaнди билaн,
Зулaйҳo Чoриeвa икки фaрзaнди билaн пaрaд ўтқaзилaдигaн жoйнинг яқинидa ушлaниб қaмoққa oлингaн.

Ҳoзирги вaқтгa кeлиб бaрчa Ҳaрaкaт фaoллaри қaмoқдaн чиқaрилиб юбoрилгaн.

Ҳaрaкaт рaҳбaрлaридaн бири Oйшa Мaмaнaзaрoвa вa фaoллaрдaн Юлдуз Жўрaeвaлaрни ўз уйлaридaн чиқишигa қaттиқ қaршилик кўрсaтилди вa нaтижaдa улaр пaрaд ўткaзилaдигaн жoйгa eтиб кeлoлмaдилaр.

Пaрaдгa қaтнaшишини билдиргaн Ҳaрaкaтнинг бoшқa тумaн вa вилoятлaрдaги фaoллaри бу тaдбиргa
eтиб кeлoлмaгaн, буни сaбaби Шaҳрисaбз шaҳрининг ҳaммa йўллaрини ўрaб oлиниши вa шaҳaр ичигa
бoшқa трaнспoртлaрни киритилмaгaнлигидaдир. //birdamlik.info

18:00 - HRW: Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари мудҳиш босим остида

Бу ташкилотнинг бугун эълон қилинган баёнотида халқаро жамият Ўзбекистон ҳукуматининг ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши олиб бораётган босимлари қаршисида жим турмаслиги, унга қарши фавкулодда тадбирлар олиши кераклиги урғуланади. Эртага халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари куни муносабаби билан HRWнинг ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига бағишланган каталоги эълон қилингани ҳам билдирилади.

Баёнотнинг асосий қисми Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон вакилларининг келаётган душанбадан бошлаб Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказадиган учрашувларига бағишланган. HRW ЕИни Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни вақтидан илгари юмшатилганда айблаб, бундан кейинги қадамларни Ўзбекистон ҳукуматининг қуруқ сўзлари эмас, амалдаги ишларига қараб қилишга чақиради.

ЕИ бу учрашувларни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши олиб борилаётган қаҳшатғич тазйиқларни юмшаттириш учун фойдаланиши, ЕИ вакиллари Тошкентда фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳам учрашишлари керакли, айтилади баёнотда.

Баёнотнинг сўнгида ЕИ ўзбек ҳукуматидан қандай қадамлар талаб қилиши кераклиги хусусида маслаҳатлар берилади. Буларнинг ичида қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қилиш, уларга нисбатан босимларни тўхтатиш, халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг фаолиятига рухсат бериш, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Украинадан тутиб келинган қочқинлар ҳақида маълумот олиш, БМТнинг Ўзбекистонда қийноқларни йўқ қилиш хусусида берган таклифларини амалга ошириш, БМТнинг инсон ҳуқуқ ҳуқуқлари мониторингчилари учун Ўзбекистонга бемалол келиш имконларини яратиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону