23:30 - Абдураҳим Пўлат: ўзбекларни митингга олиб чиқолдик, сиёсий хайриячиликка ўргатоламизми? 19:30 - “Эзгулик” жамияти ўз мурожаатларига жавоб талаб қилмоқда 18:00 - Мухолифат ичи - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Абдураҳим Пўлат: ўзбекларни митингга олиб чиқолдик, сиёсий хайриячиликка ўргатоламизми? 19:30 - “Эзгулик” жамияти ўз мурожаатларига жавоб талаб қилмоқда 18:00 - Мухолифат ичи - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

12 December 2006
04:00 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: ўзбекларни митингга олиб чиқолдик, сиёсий хайриячиликка ўргатоламизми? 19:30 - “Эзгулик” жамияти ўз мурожаатларига жавоб талаб қилмоқда 18:00 - Мухолифат ичи
23:30 - Абдураҳим Пўлат: ўзбекларни митингга олиб чиқолдик, сиёсий хайриячиликка ўргатоламизми?

Албатта, ўргатоламиз. Тўғри, бу асосий мақсад ва масаламиз эмас. Лекин, бу - миллатнинг фаоллигини ошириш йўлидаги етарлича муҳим йўналиш…

Чунки, Москвада аспирантуради ўқиб юрган йилларимда қозоқ танишимнинг “Ўзбеклар шунчалик айёрки, қулдорликка қарши эканликларини вақтидан олдин қулдорга билдириб қўймаслик учун, бутун умрларини қулликда ўтказишга тайёрлар”, деган сўзларига қўшилмасам ҳам, улар осмондан олинмаганини жуда яхши билардим. Қозоқ танишим билан бу хус усда жуда кўп тортишган бўлсам ҳам, унинг гапларидаи жон борлигини тан олардим.

Шуни ҳам алоҳида эслатиш керакки, қозоқ дўстимнинг гаплари ўтган асрнинг 70-чи йилларига оид. 1986 йили айнан шу кунлари, аниқроғи 16-17 декабрда қозоқ ёшлари собиқ СССРда биринчи бўлиб миллий масала бўйича Олма-Отада митинг қилганаридан кейин у қозоқ билан кўришсам борми, у мени “ерди”. Мен ўйлайманки, тўғри қиларди. Чунки, аввал ҳам тилга олганим қуйидаги воқеалар бизни шарманда қиларди.

1988 йилнинг октябрь ойида “Оролни асраш” Комитетнинг мажлисида тариихимизда илк марта ўзбекларни митингга чақирганимда, КПСС Политбюросигача кўтарилган Нуриддин Муҳиддинов “Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди, бундай гапларни тўхтатайлик”, деб менга қарши исён қилганди.

Ўзбекнинг зиёлиси, академик Аҳмадали Асқаров 1989 йилнинг бошида, яъни ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинишига бор ёғи 10 ой қолганда, мени бир чеккага судраган ва атрофга олазарак бўлиб “Тил масаласи сиёсий масала. Уни Кремлдан кузатишади. Ҳаммангизни йўқ қилишади. Бу мавзуни қўйинг”, деб менга маслахат берганди.

Бу каби мисолар жуда кўп. Бугун улардан яна биттасини тилга олмоқчиман.

1989 йил 19 марта Тошкентнинг марказий сиёсий майдони - Ленин майдонида ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан ўзбекнинг тарихида биринчи митинг ўтказилишига эришганимдан кейин, шу талабни қўлаб қувватловчиларнинг имзосини мамлакат бўйича йиғишга бошладик. Ўзбек сифатида буни айтишга уялсам ҳам айтишим керакки, янглишмасам, тахминан 3 минг имзо тўпладик. Орадан 17 йил ўтгани учун янглишаётган бўлай, 3 эмас, 30 минг имзо ҳам тўпладик дейлик. Ахир биз ўша пайтда 15 миллинонлик миллат эдик. Қолганлар қаерда эди?

Зиёлиларнинг ўчоғи деб ҳисобланадиганг Фанлар академиясининг институларида имзо тўплаш қандай кетаётгани яқиндан кузатиб борар эдим. Химия институтидаги сафдошларимиз, бу институт директорининг шахсан ўзи “Бирлик” фаолларига қаришилик кўрсатаётганини эшитгач, у билан бориб, институтдаги кабинетида учрашдим. Минг афсуски, ҳозир у ифлоснинг исми эсимда йўқ, лекин ҳақиқий манқурт эканлигини тезда англадим. У рус тилисиз яшаб бўлмаслигини, ўзбек тили уй тилидан бошқа вазифани бажаролмаслигини тўтиқушдек, ўзбек тилида такрорларди. Бир оз муддат у билан бахслашгач, бунинг бефойда эканлигини тушундим ва унга: “Бу қилаётган ишингиз учун болаларингизгина эмас, набираларингиз ҳам Сизни кечирамайдилар” деб, хонасидан чиқиб кетдим.

Эртаси куни нима иш биландир Дадахон Ҳасаннинг уйида боргандим, у кишининг маҳалласида чиқаберишда милиция наряди мени ушлаб, шаҳар прокуратурасига “оёғимни ерга тегизмай” олиб келди. Маълум бўлишича, кеча учрашганим Химия институтининг директори “Фақат болаларингни эмас, набираларингача ҳаммасини йўқ қиламиз” деди, деб устимдан шикоят ёзибди. Ўша пайтдаги Куйбишев районидан бир судьяни ҳам олиб келиб, тайёрлаб туришган экан. Мақсадлари шу ернинг ўзида мени маъмурий суд қилиб, 10-15 кунга қамаш эканлигини ҳам яширмадилар.

Қонунлардан ҳам озгига хабарими бўлгани учун, судьянинг ҳам, терговчининг ҳам “миясини қотириб”, ўша ердаёқ суд жараёнинг тўхтатишга эришдим. Албатта, у замонинг реалликларини ҳам ҳисобга олиш керак, ҳокимият биздан етарлича ҳайиқарди.

Мен бу ерда урғуни суд воқеасига эмас, бир институт директори бўлмиш зиёли ўзбекнинг ўз тилига бўлган муносабатига бермоқчиман. Минг афсуски, жуда кўпчилик ўзбеклар шу аҳволда эдилар. Уларни кўриб, қозоқ танишимнинг юқоридада айтилан сўзлари тўғри эмасмикан, деб ўйлаб қолиш ҳеч гап эмас.

Шундай бўлса ҳам, биз бирликчилар бу ишга киришдик. Миллатнинг менталитетидан ҳам ўзгаришлар қилолишга қодирлигимизни кўрсатдик, аввал ўзбек тилини давлат тили қилдик, кейин мустақил бўлдик. Аммо, кўп марта такрорлаганим каби, 53-54-чи эркчиларнинг мунофиқлиги, улар миллатни Каримовга сотганлари туфайли қулликда қолдик.

Милатимизни қулликдан чиқароладиган биттагина куч бор бугун Ўзбекистонда. У ҳам бўлса “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси.

Шу сабабли ҳамма юрт ташқарисида яшаётган ўқувчиларимизга мурожаат қиламан, бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.

Нуриддин, Асқарали, марҳум Эркин акалар каби ўта эҳтиётлик қилаётганларга эслатмоқчиман: Бутун дунёда партиялар халқдан келган ёрдам асосида фаолият олиб борадилар. Айнан, шу сабадан партиялар халққа хизмат қиладилар.

Сиёсий рақобатни таъминлайдиган ҳақиқий кўппартияликгина жамият тараққиётнинг моторидир. Биз яратишни истайтган хайриячилик системаси эса, ҳақиқий кўппартиявийликнинг асосларидан бири бўлади.

Бизнинг қилган ишларимизни билган одамларга мурожаат қиламан. Миллатнинг ёрдамисиз мавжуд диктатурани енгиб бўлмайди. Биз бундай ишларга қодир эканлигимизни кўп марта исбтладик. Масалани эртага чўзмасдан, миллатингиз олдидаги мажбуриятингизни бугун бажаринг, бизга ёрдам қўлини чўзинг.

Ўзбекларнинг кўпчилиги ўз тили учун курашишага тайёр бўлмаган пайтда биз миллатни бу курашга чорлай олдик. Сотқинликнинг натижаси бўлмиш бу диктатурадан ҳам қутиламиз. Хайриячилик анъаналарини ҳам яратимиз. Аммо, сиз ҳам бунга қўшилишингиз, қозоқ танишим нотўғри фикрда эканлигини исботлашга ёрдам беришингиз керак, шарт!

19:30 - “Эзгулик” жамияти ўз мурожаатларига жавоб талаб қилмоқда

Бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг 11 ноябрда тарқатилган 59-чи сонли пресс-релизида айтилишича, “Эзгулик” Ўзбекистон Бош прокурори, Омбудсмани ва Инсон ҳуқуқлари Миллий марказига кўп марта хатлар йўллаб, уларда давлатнинг турли структураларида инсон ҳуқуқларинг қўпол равишда бузилишига оид фактлар кўрсатган ва айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилишини талаб қилган. Аммо, унинг хатлари аксарият ўша қонунни бузаётган шахсларнинг ўзига кўриб чиқиш учун жўнатилган, натижада, ҳаётда ҳеч нарса ўзгармаган.

“Эзгулик” жамиятининг Очиқ хат шаклидаги бу пресс-релизида давлатнинг тилга олинган расмий идораларидан мавжуд қонунларга риоя қилиш, қонун доирасида қилинган мурожаатларга эътибор бериш, улар юзасидан тегишли ишлар қилиш талаб қилинади.

Ўзбекистонда ҳуқуқ давлати яратилмагунча, унинг муассасалари одамларнинг арз-додларига қулоқ солмайдилар, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳуқуқ давлати ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бунинг учун курашиш керак. “Эзгулик” каби ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, “Бирлик” каби сиёсий партиялар фуқоролик жамияти ва ҳуқуқ давлати яратиш учун юрт ичида имкон борича курашмоқдалар. Улар билан таққослаганда, аввалги хабаримизда айтилган, Нью-Йоркдаги лўттибоз мухолифатчиларнинг қилаётган ишлари яна-да кулгили кўринади.

18:00 - Мухолифат ичида ҳам фаолият билан масхарабозликни адаштираётганлар бор

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг шу кунларда сайтимизга қўйилан бир ёзувидаги “юрт ташқарисидаги баъзи мухолиф гуруҳлар турли сайтларда болалар ўйини билан шуғулланиб юришибди” деган сўзларини ўқигач, мухолифат сайтларини бир оралаб чиқдим, дейди мухбиримиз.

“Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг сайтидаги бир хабар айнан қуйидагича:

* * *

‘’Mашиналардан тозаланмокда...’’

Аввалги хабарлардан маълум бўлиши керак, Тошкентдаги Хадра майдонида ТошГРЭС-Чорсу йўналишида катнаётган 115 – маршрутли Мерседес автобуси Халклар дўстлиги майдонидан цирк томонга кетаётган автокран билан тўкнашиб кетган эди.

Бу вокеага алокадорми ёки йўкми, нима бўлганда xам ўша маъшум ходисадан кейин Навоий кўчасининг Хадрадан Абай кўчаси билан кесишадиган чоррахагача бўлган кисмида йўл чеккасида тўхтаб туриш жойи машиналардан тозаланмокда. Бунинг учун xар куни йўлнинг xар 20 метр масофада биттадан милиция ходими кўйиб чикилмокда. Бу балки Тошкентга дабдурустдан Козогистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташрифига xам боглик бўлиши мумкин.

Баъзибир миш-мишларга караганда, Ўзбекистонда хозир катта суръатларда олиб борилаётган "ноконуний савдо тармокларини бузиш" амалиёти Навоий кўчасидаги савдо ярмаркасини xам четлаб ўтмаса керак. Эмишки, электр, компьютер ва маиший техника билан савдо килувчи бу дўконлар асосан контрабанда товарларини сотиш билан шугулланиб келишган.

* * *

Сайтни тўлатиш учунгина "яратилган" бу “хабарга” муносабат билдиришнинг ўзи ножиддийлик бўларди. Шу сабабли иккинчи “хабарга” ўтайлик. Унинг мазмунини шундай: “Шу йил 28 -ноябрь куни Нью-Йоркда Эрк партияси ва Ўзбекистон Демократик партиясининг аъзолари учрашуви бўлиб ўтибди. Олтими етти киши қатнашган учрашувда Ўзбекистондаги ҳозирги сиёсий ва иқтисодий аҳвол, демократия ва инсон ҳуқуқлари, бўлғуси президентлик сайлови, мухолифатнинг имкониятлари ва вазифалари муҳокама қилинибди. Ва ҳатто, шу куни 2 киши Эрк партиясига кабул килиниб, мажлис қатнашчиларига Эрк демократик партияси газетасининг сўнги сонлари ва бошқа адабиётлар тарқатилибди, ҳамда улар интернет саҳифалари билан таништирилибди”.

Мана шундай иккита хабар. Агар булар масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?

Қаранг, Ўзбекистонда 3 округда сайлов кампанияси кетмоқда, “Бирлик” Партияси Андижон воқеаларидан кейинги “музлатилган” ҳолатидан чиқиб олгани ва бу сайловларда қатнашиш учун ҳаракат қилаётганини эълон қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари Нью-Йоркда эмас, Тошкентнинг қоқ марказида пикетлар ўтказмоқдалар. Нью-Йоркда тўпланган лўттибозлар эса, Ўзбекистонга етиб бормайдиган газеталарини ўз ичларида тарқатишибди, қўрқишмаганига беш кетиш керак, бошқаларга интернет саҳифаларини кўрсатишибди. Эй, Оллоҳ! Юрт ташқарисида яшаб, мухолифат партиясига киришга жазм қилган одамларнинг ўзлари шу пайтгача бундай сайтлар борлигидан хабарсизмидилар, уларга киришни ҳам билмасмидилар, шунинг учун йиғилиш ўтказиш керакмиди? Нью-Йоркда тўпланганлар, улар умуман тўпланган бўлса, бундай саволлар устида ўйлашга ҳам қодир эмасликларини қўйиб туринг, юрт ичкарисида мухолифатнинг фаолияти давом этаётганидан, бутун мухолифат президент сайловларига умумий номзод кўрсатиш фикри билан яшаётганидан ҳам хабарсиз бўлсалар керак.

“Бирлик” лидери бундай мухолифатчилар “ёш болалар ўйини” билан овора эканликларини ёзганда, ортиқча назокат кўрсатган. Уларнинг қилаётгани иши “болалар ўйини” ҳам эмас, оддий масхарабозликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону