05 December 2006
04:00 -
23:30 - Тошпўлат ака, депутат бўлишга юрагингиз дов берадими?
23:30 - Тошпўлат ака, депутат бўлишга юрагингиз дов берадими?

Бугун "Бирлик"нинг 75-Зангиота сайлов округида қайта ўтказилаётган сайловларда ташаббус гуруҳи орқали кўрсатиладиган номзод билан иштирок этишига доир саъй-ҳаракатлар давом этди. Муайян сабабларга кўра, номзодини олға суришдан воз кечган Васила Иноятованинг ўрнига партия раҳбарияти билан келишилган ҳолда таниқли сиёсатшунос, собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевнинг номзодини қўллаб-қувватлашга келишилди. Шу боисдан бугун Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган сайлов округи комиссиясига борган Тошпўлат Йўлдошев ва мухбирларимиз маҳаллий мутасаддилар билан учрашишди. Сайлов кампанияси борасидаги маълумотлар билан қизиқишди.

Маълум бўлишича, мазкур сайлов округи 54 та сайлов участкасига бўлинган бўлиб, бу худуд 121 минг нафар сайловчини ўзига бирлаштирган. Мазкур участкалар асосан Зангиота туманида, айрим участкалар эса Тошкент ва Янгийўл туманларида жойлашган. Округ сайлов комиссияси раиси - Тўлқин Файзиев. Мазкур округдан Парламентнинг Қонунчилик палатасига сайланган собиқ депутат Акром Алимов "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг раиси этиб сайлангани боис ваколатини топширган.

Зангиота тумани ҳокимлигининг ташкилий бўлими раҳбари Баҳодир Солихўжаев бизни очиқ чеҳра билан кутиб олди, дейди мухбиримиз. У шу пайтга қадар олиб борилаётган тадбирлар, сайлов округи комиссиясининг фаолияти билан таништирди. Бироқ ташуббус гуруҳи орқали номзодимизни илгари суришни айтганимиздан сўнг оғир тин олиб, "Наҳотки, шундай қилишга юрагингиз дов берса?!" деди. Қонунларнинг ҳар қандай фуқаро учун баробарлигини айтиб, омадимизни синаб кўришга ундади.

Амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан эндигина ташкил этишга киришилган Ташаббус гуруҳи олдида 54 та сайлов участкасидан бир пайтнинг ўзида 8 фоиз сайловчиларнинг имзоларини тўплаш масъулияти турибди. Мазкур миқдор рақамларга айланганда тахминан 10 мингга якин кишининг, мухолифатчилигимизнинг инобатга олганда, шунчаки розилигини эмас, балки кучли иродасини ифода этади. Демак, "Бирлик" учун яна бир жиддий синов даври бошланди.

Гарчанд, фуқароларнинг ташаббус гурухлари орқали номзод кўрсатиш демократик принцип бўлса-да, уни амалга ошириши механизми ўта мураккаблаштирилган, дейди Тошпўлат Йўлдошев. Шу боисдан ҳам ҳаракатларимизнинг истикболи қандай бўлишидан катъий назар бу кампанияга тажриба орттириш, ўрганиш сифатидан қараш лозим. Боз устига, ҳукумат ҳар бир қадамимизни ўлчаб юрган бир пайтда.

Ҳозирда кампанияда иштирок этиш, айтилган номзодзни қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш борасида ҳаракатлар бошлаб юборилди. Ташаббус гуруҳини тузиш, унинг фаолиятига тартиббериш бўйича "Бирлик"нинг вилоятдаги бўлимидан ташкари, Марказий кенгаши котибияти, Ҳайитбой Абдуллаев бошчилигидаги Тошкент шаҳар бўлими фаоллари жалб этилган. Осон бўлмайдиган бу курашда мухолифатнинг бошка кучлари ҳам баҳамжиҳат бўлишга ваъда қилмоқдалар, деб хабарини якунлайди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону