03 December 2006
04:00 -
23:30 - 86-Қўқон сайлов округида аҳвол эскисича: “Бирлик” курашини, ҳокимият майнабозлигини давом эттирмоқда 16:00 - Veritas: Ўзгача фикрлашлари туфайли қамалганлар ҳам амниcтияга тушиши керак
23:30 - 86-Қўқон сайлов округида аҳвол эскисича: “Бирлик” курашини, ҳокимият майнабозлигини давом эттирмоқда

Аввалги хабарларимизда билдирилганидек. “Бирлик” бу округдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиянинг Фарғона вилояти ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддиновнинг номзодини кўрастиш учун ҳамма нарсани ҳозирлади, аммо, шаҳар ҳокимлиги Округ сайлов коммиссиясининг таркиби ҳалигача ўзларига номаълум эканлигини рўкач қилиб, номзод кўрсатувчи Ташаббус гуруҳининг мажлисини ўтказишга рухсат бермаяпти.

Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) Округ сайлов коммиссияси 29 ноябрда тузилгани ҳақидаги қарорини 30 ноябрда ўз сайтида эълон қилса-да, комиссиянинг таркиби ҳалигача ҳеч қаерда эълон қилинмади, у ўз ишни бошлагани ҳам йўқ. Кўринишидан, дейди мухбиримиз, комиссия тузилган ҳам эмас, МСК “Бирлик”нинг ҳужумлари остида жавобгарликни ўз бўйнидан соқит қилиш учунгина комиссия тузилганини эълон қилиш билан чекланган.

Қўқон шаҳар ҳокимиятининг расмийлари “Бирлик” фаолларига Комиссиянинг таркиби эртага, яъни 4 декабрда эълон қилинишини, ана ундан кейин ўзлари Ташаббус гуруҳи мажлиси хусусидаги аризани кўриб чиқишларини айтмоқдалар.

Ташаббус гуруҳининг номзод кўрсатиш ҳақидаги қарори Округ сайлов комиссияси тарафидан тасдиқлангандан кейин бу номзод фойдасига тахминан 9 минг сайловчининг имзосини 9 декабргача тўплаш кераклигини ҳисобга олсак, дейди яна мухбиримиз, “Бирлик” ўз номзодини сайловларга киритолмаслиги аниқ. Аммо, мухолифатнинг бу етакчи ташкилоти, унинг раиси Абдураҳим Пўлат қайта-қайта такрорлаётгани каби, бу йилги ҳаракатлари билан келаси йилда бўладиган президент сайловлари ва 2009 йилда бўладиган парламент сайловларида қатнашиш учун замин тайёрламоқда. Маълум бўлмоқдаки, Ўзбекистонда “Бирлик”дан ташқари амалий фаолият олиб бора оладиган мухолифат партияси ёки гуруҳининг ўзи йўқ.

Мухолифатнинг бошқа кучларининг “Бирлик” атрофида бирлашишдан ва унинг номзодини қўллаб қувватлашдан бошқа иложлари йўқлиги кун сайин аниқ бўлиб бормоқда.

Биз елакмизга тушган вазифани албатта бажарамиз, дейди Абдураҳим Пўлат. Юрт ичида “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб боришга қодир бўлган кучнинг йўқлиги, юрт ташқарисидаги мухолифатчиликни иддао қилаётганлар эса, табиий, бирликчилардан ташқари, болалар боғчасини эслатувчи Интернетдаги сайт ўйинлари билан ўзларини овитиб юрганлари, бизга мухолифатни бирлаштириш, керак бўлса, бутун ўзбек демократик мухолифати номидан иш олиб боришга маънавий куч ва ҳуқуқ беради.

16:00 - Veritas: Ўзгача фикрлашлари туфайли қамалганлар ҳам амниcтияга тушиши керак

Бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамият кеча Ўзбекистон Президенти, Бош вазири ҳамда Ички ишлар вазирлигининг раҳбарларига юборган хатида ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, жамоатчилик фаолияти ва сиёсий қарашалари туфайли қамалганларни ҳам яқинда Олий Мажлистнинг Сенати томонидан эълон қилинган амнистига кўра озод қилишни сўрайди. Хатда, айниқса, қуйидаги маҳкумларнинг тақдирига алоҳида эътибор беришга чақирилади.

Аъзам Фармонов, Ёдгар Турлибеков, Муътабар Тожибоева, Саиджахон Зайнобиддинов, Дилмурод Муҳиддинов, Абдурасул Худайназаров, Норбой Холжигитов, Саттор Мирзаев, Ҳабибулла Оқпўлатов, Насим Исоқов, Алишер Караматов, Улуғбек Каттабеков, Мамаражаб Назаров, Бобомурод Мавлонов,

Бундан ташқари яқинда 81 ёшга кирган Аҳмаджон Одиловга нисбатан ҳам одамийлик принципларини қўллаш кераклиги урғуланади ва жиззахлик Ихтиёр Ҳамроев ёшлиги ҳамда унинг бўйнига қўйилган айб жуда арзимас жиноят билан боғлиқ эканлигини ҳисобга олиб, уларни дарҳол озод этиш таклиф қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону