02 December 2006
04:00 -
20:00 - Қирғиз инқилоби таъсири остида яшаётган ўзбек мухолифатчилари билан суҳбат

Бир муаммо – турли фикр...
Одомзод яратилибдики, шу ҳолатда яшайди. Тарихимиздаги энг катта фожеларининг сабаби ҳам, кўпинча, одамлар бир муаммога умумий ёндошиш йўли тополмаганларида. Аҳвол бугун ҳам шундай.
Мана икки кишининг Ўзбекистон мухолифатини бугунги кунига оид фикри.
Акбарали Ориф: Мухолифат “Бирлик” Партияси атрофида бирлашса, мақсадга мувофиқ бўлур эди.
Насрулло Сайид: «Бирлик» мухолифатни ўз атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Партия раҳбарияти ўзини «катта оға»дек тутиб, бошқа мухолифат гуруҳлари ролини камситаётганга ўхшайди.
* * *
«Бирлик» Партияси фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Улуғбек Бакиров “барибир бор муаммоларни ҳал этиш учун ҳар замон умумий йўл қидиришимиз керак”, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб, бу хусусдаги саволларга сиёсий қочқин сифатида Қирғизистоннинг пойтахти Бишкекда яшаётган «Бирлик» Партияси Марказий Кенгаши аъзоси, партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси Акбарали Орипов ва собиқ Ўзбекистон халқ депутати, мустақил сиёсатчи Насрулло Сайидовдан жавоб қидирди.
Уларнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Улуғбек Бакир: Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш ҳамда халқни «уйғотиш» лозим, дея бугунги кунда бот-бот такрорланмоқда. Аммо, бу борада мухолифатчиларнинг аксарият қисми, умумий гаплар билан чегараланиб қолмоқдалар. Айнан, мана шу йўлда конкрет нима(лар) қилиш лозим, деб ҳисоблайсиз. Иложи бўлса, асослантирилган ҳолда конкрет жавоб берсангиз…
Акбарали Ориф: «Халқни уйғотиш керак» деган фикрга унча қўшилмайман. Халк уйғоқ. Бундай режимда ҳар қандай мухолифат ҳам, ҳар қандай «манна-ман» деган халқ ҳам, ҳеч нарса қилолмаслиги аниқ. Мана, яқинда Қирғизистонда митинглар бўлиб ўтди. Шу пайтларда, мен қирғиз мухолифати лидерлари билан кўп фикр алмашдим. Улардан бири суҳбат орасида: “Ўзбекистон мухолифатига раҳмат, деса бўлади. Чунки, мана шундай режим остида ҳам, мухолифат курашиб келмоқда. Бу кураш, албатта, кунлар келиб, ўз мевасини беришига ишонаман”, деди.
Бугунги кунда, Ўзбекистон сиёсий ҳаётига таъсир қила оладиган фикрларни ўртага ташлаб, амалда ҳаракат қиладиган сиёсий мухолиф партия – «Бирлик» Партиясидир. Ўзбек халки тарихида мухолифат типидаги партиялар бўлмаган. Бундай сиёсий партияларни пайдо булиши, халқимиз учун демократиянинг янги институтидир. Аммо, тан олишимиз керакки, биз учун асосий намуна КПСС эди. Шунинг учун ҳам, кўп принципларимиз коммунистларникига ўхшаб кетар эди. Ҳатто лидерларимиз ҳам дастлабки даврларида, янги типдаги партияларни яхши тасаввур қила олмаганлар. Ўтган давр, яъни мухолифат тарихи, ҳар бир Ўзбекстон мухолифатчиси учун сабоқ бўлиши керак.
Айни пайтда, мухолифатни олдида, бир сиёсий платформа атрофида бирлашиш зурурати турибди. Акс ҳолда, ўзбек халқининг аҳволи ўзгариши анча мушкул бўлади. Тўғри, ҳозирда, асосий мухолифат лидерлари Ватандан ташқарида. Лекин, шундай бўлишига қарамай, торроқ доирада бўлса ҳам, бир-бирлари билан келишиб, ягона платформа яратишлари лозим, деб биламан.
Аслини олганда, «Бирлик» Партияси атрофида бирлашилса, мақсадга муофиқ бўлур эди. Чунки, бугунги кунда, «Бирлик» каби уюшган, ягона структурага эга бўлган ва якдиллик билан ишлаётган сиёсий мухолиф куч, айта оламанки, Ўзбекистонда йўқ.
Бу мақсадга эришилгандан сўнг, халқаро ташкилотлар ва дунё ҳамжамиятлиги ёрдамида, Ўзбекистондаги вазиятни бироз бўлса ҳам юмшатилишига ҳамда халқимиз ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнашга эришиш мумкин. Қуролли қаршилик кўрсатиш, кимлардир ўйлаётганларидек, оқил йўл эмас. Бу - ғирт калтафаҳмликдан бошқа ҳеч нарса эмас, деб ҳисоблайман. Чунки, бу ғоялар замирида ҳеч қандай амалий иш ва ҳеч қандай мантиқ ҳам мавжуд эмас.
Улуғбек Бакир: Айнан, юқоридаги саволга жаноб Насрулло Сайид қуйидагича жавоб берди.
Насрулло Сайид: Ўзбеклар ўз юртида демократия қила олмаётганлигидан ҳаммамиз афсусланамиз, айрим ҳолларда ҳатто сўкинамиз. Бу борада халқни айблайверганимиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. Каримов ўзбек халқини ахборот олиш тақчиллиги ҳолатида сақлаб, халқни шу аҳволга солиб қўйди. Охирги 15 йилда бутун бир авлод бир томонлама ахборот олиш шароитида тарбияланди. Энг ачинарлиси, ҳозирги ёшлармизнинг кўпчилиги Каримов айтган «ҳақиқатлар» руҳида тарбия топди ва улар бошқача қарашларга эринчоқлик ва қўрқув билан қарайдиган бўлдилар. Аслида, дунёни тараққиёт сари етакловчи куч бу - ўзгача фикрдир.
Жамиятдаги ўзгача фикр ҳамма замонларда ҳам ўз вактида телбанамо қабул қилинган. Кейинчалик бу фикрлар инсониятни янги чўққиларга олиб чиққанлиги рост. Ўзгача фикрни таъқиб қилмаган жамиятлардагина тараққиёт бўлади. Каримов эса, ўзгача фикрга, умуман, токатсиз экан. Шу сабабли, у ўзгача фикрдагиларни таъқиб қилиб, жамиятдан ажратиб турибди, қамоқларга тиқди ва тиқмоқда.
Ўзбекистонда ҳозирга қадар демократия оқсоқлигининг асл сабаби ана шундандир.
Ўзбек жамиятида ахборот олиш чекловлари тугатилса, халк тез демократлашади ва ўз ҳуқуқлари учун курашни бошлайди. Бундан кўрққан Каримов ББС ва «Озодлик»ни ёпди. У шу сабабли у интернетни чеклаб қўйган, телевидение ва радиони ўз қўлига олган.
Мухолифат агар ўзбек жамиятида демократия ривожланишини истаса, ўз ғояларини жамият ичига олиб кириш йўлини албатта, излаб топиши керак. Мухолифат ҳозир Ўзбекистон чегарасида телевидение минорасини қуриб, эфир орқали Ўзбекистонга ўз фикрини айта оладиган ёки минглаб газета журналларни Ўзбекистонга киритиб тарқатадиган аҳволда эмас.
Мухолифат бугун фақат Ўзбекистон ичида фаолият кўрсатиш йўлини излаш билан бирор-бир муваффақиятга эришиши мумкин, холос. Мана шу борада, қилинаётган барча саъй-ҳаракатларни мен энг тўғри йўл, деб ҳисоблайман.
Улуғбек Бакир: 2007 йилги Президент сайловларида «Бирлик» Партияси ва мухолифатдаги асосий кучлар умумий номзод тарафдори эканлигини таъкидламоқдалар. Факат жаноб М.Солиҳ раҳбарлигидаги «Эрк» партиясининг фракцияси бу фикрга тарафдор эмаслигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда, Сизнинг шахсий фикрингиз қандай?
Акбарали Ориф: Амалдаги ҳукумат аслини олганда мухолифат вакилини сайловда иштирок этишидан, қайсидир маънода, манфаатдордир. Чунки, биринчидан, Ўзбекистон халқаро изоляцияда қолди. Қолаверса, Россиянинг ўзида ҳам Путин ҳукумати абадий эмас. Россиядаги ўзгаришлар Каримовнинг «иноқлиги»га путур етказиши мумкин. Бунинг устига, тўла мустақил бўлиш, Каримовни ўзига ҳам ёқса керак.
АҚШ ва Европа билан муносабатлар илиқл бўлган пайтда Президент ўзини анчагина эркин сезган. Россия билан тикланган узвий алоқалар, унинг «эркаликлари»ни чеклаб қўйиши мумкин. АҚШ ва Европа эса, ўзаро муносабатларда инсон ҳуқуқлари ва демократия борасидаги ўз принципларида қаттиқ турадилар. Шунинг учун Каримов бир оз бўлсада, демократик қадамлар қилишга мажбурдир, айниқса, кундан-кунга мамлакат парокандаликка «жадаллик» билан кетаётган бир пайтда.
Шу ўринда, алоҳида тарзда таъкидламоқчиманки, агарда, биз мухолифатчилар, сиёсатчиликка даъво қилар эканмиз, мана шу вазиятдан унумли фойдаланиб, умуммухолифат вакилини номзод этиб, кўрсатишга эришишимиз керак. Солиҳ жаноблари бўладими ёки бошқаси бўладими, агар шу оддий ҳақиқатни тушуниб етолмаса, бундай сиёсатчиларга раҳмим келади.
Солиҳ жаноблари ўзининг шахсий манфаатларини халқ манфаатларидан устун кўя олишга кучи етмайди, демак… буёғини, менимча, барча тушунса керак.
Улуғбек Бакир: Юқоридаги саволнинг ўзига Насрулло Сайид қуйидагича жавоб берди.
Насрулло Сайид: «Бирлик» Президент сайловларида умумий ягона номзод кўрсатишни тарғиб қилмоқда деганингизга эътирозим бор. «Бирлик» мухолифатни ўз атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Партия раҳбарияти ўзини «катта оға»дек тутиб, бошқа мухолифат гуруҳлари ролини камситаётганга ўхшаш ҳаракатлар қилмоқда. Каттами, кичикми барча мухолифат гуруҳлари тенг равишда иштирок этиб, умумий номзод кўрсатиш концепцияси ишлаб чиқилиши мумкин эди. Менимча, бундай оғир дипломатик ишни ҳозир ҳеч ким амалга ошира олмаяпти. Охир-оқибат, «Бирлик» ўз номзоди билан сайловда қатнашиш имкониятларини излаб, сайловда қатнашмоқчи.
«Эрк» партияси эса, бу сайловни демократик тарзда ўтишига умуман ишонмайди ва уни байкот қилади, деб ўйлайман. Шу сабабли, бу нарсага юзаки қараб, ўз Низомига зид равишда, Қурултой ўтказмай, партия раисини Президентликка номзод қилиб номигагина кўрсатиб юборди. «Эрк» 2007 йилги Президент сайловлари ҳақида умуман, ўйлаётгани ҳам, бу борада бирор бир ташкилий иш олиб бораётгани ҳам йўққа ўхшайди. Сайловни демократик бўлишига умуман ишонмаганлиги сабабли, умумий номзод ҳақида «Эрк» ҳеч қачон бош қотирмаса керак. Агар Каримовга муносиб туриб курашадиган, кучли мухолифат номзоди мабода топилиб, сайловга киритилса, «Эрк» ҳам қуллаб-қувватлайди, деб умид билдираман.
Улуғбек Бакир: Сайловда амалдаги президент Ислом Каримов ўз номзодини қўйиши мумкинми ҳамда 2008 йилдан кейин Ўзбекистонда қандай сиёсий муҳит юзага келади, деб уйлайсиз?
Акбарали Ориф: Эътибор қаратсак, кўп чиқараётган фармонлари орқали Каримов, 2008 йилдан кейин ҳам ўз лавозимида қолишлигига ишора қилаётганлигини кўришимиз мумкин. Менимча, у ўз номзодини сайловда қўйса керак. Чунки, Каримов энг аввало, бу лавозимдан кетишга жудаям қўрқади. Албатта, «чўнтак» партиялар ёрдамида, бу сайловда ўз номзодини қўйиб иштирок этади. Бундайин режимда, мавжуд ҳукумат, Конституцияга ўзгартириш киритиши ёки референдум асосида қарор чиқариши, хоҳлаган пайтда, истаган томонга бурилиб кетабериши мумкин. Қолаверса, шундай «юристлар» топиладики, улар, амалдаги Конституциядан Каримовни номзодини кўйиш учун «шаръий йқл» топадилар.
2008 йилда ҳокимиятга демократлар келса, Ўзбекистон демократия томон жадал олдинга кетиши табиий. Аммо демократлардан ташқари ким келишидан қатъий назар ҳам, ҳатто, Каримовнинг ўзи қолса ҳам, сиёсий эркинликларга, анчайин йўл беришга мажбур бўлади. Чунки, юкорида айтиб ўтганимдек, Марказий Осиёда энг нуфузли ҳисобланган давлат бу - Узбекистон. Ва бу мамлакатда авторитар режим ҳукмрон бўлиб туришига халқаро демократик жамият бефарк эмас, албатта. Қолаверса, бу режимдан халқ аллақачонлардир, тўйган. Ҳозир ўзбек халқи ҳам қандайдир ижобий ўзгариш бўлишини сабрсизлик билан кутмоўда, деб биламан. Халқни эса, доимо қурол кучи билан ушлаб туриш мумкин эмас, айниқса, ҳозиргидай жадаллик билан ривожланиб бораётган XXI асрда...
Улуғбек Бакир: Айнан шу саволнинг ўзига Насрулло Сайиднинг жавоби шундай.
Насрулло Сайид: Биз қанчалик интиқ бўлиб кутмайлик, Ўзбекистонда ҳақикқий демократик ривожланиш, факат Каримов кетганидан сўнг бўлади. Каримовнинг ёқар-ёқмас қиладиган демократия сари ҳаракатлари самара бермайди. Бугуннинг энг долзарб муаммоси - Каримовдан кейин ҳокимиятга ким келишидадир. Нима бўлганда ҳам ўзбек давлатчилигига асос солинди. Шу давлатни бало-қазолардан асраб, демократия йўлидан ривожлантириб, кучли тараққиёт сари олиб бориш учун Ўзбекистонга халқаро даражадаги сиёсатчи раҳбар керак. Менимча, шундай йирик сиёсатчиларнинг шаклланиши етарли даражада эмас. Аникроғи, уларни пайдо бўлишига Каримов йўл бермаяпти. Демак, у ўз постида ҳали кўп турмоқчи.
Дунё шиддат билан ривожланмоқда. Диктаторлар барибир бита-битта йўқолиб кетади. Дунёдаги сиёсий жараёнлар демократия сари жадал ривожлана борса, Ўзбекистондаги режим ҳам узоқ яшаб қололмайди, Демократияга йўл очиб бермасдан бошқа илож тополмайди.
1 декабрь, 2006 йил
Бишкек