06 June 2011
03:02 - Сурияда яна 35 киши ўлдирилди
Мамлакатнинг диктатор-президенти Башер Асаднинг истеъфосини талаб қилиб Жиср ал-Шуҳор шаҳрида майдонларга чиққан намойишчилар хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилгач, камида 35 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари хабар беришди

Ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга кўра, ўлдирилган намойишчиларнинг сони 20 билан 31 орасида. Ҳукумат расмийлари эса, қуролланган террорист гуруҳлар 4 полиция ходимини ўлдиришганини гапиришмоқда.

Хуллас, Сурия қонли кунларни бошидан кечирмоқда. Башар Асад осонликча кетмоқчи эмас. Уни ҳам тушуниш мумкин. У ўзининг охири Саддам Ҳусайинникига ўхшаш бўлишини яхши тушунади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону