03 June 2011
02:16 - “Эзгулик”чи журналист Турсунбек Тўразода 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси А. Шерқўзиев журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунқул Остонақулов (Турсунбек Тўразода)ни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмни ўқиди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати товламачилик ва фирибгарликда айбланган журналистнинг яқин таниши Фурқат Қурбонов томонидан 200 000 сўм билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тутиб берилганини таъкидлаган.

Турсунқул Остонақулов “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати мухбири, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаоли ва сўнгги бир ойда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аъзоси бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону