03 June 2011
01:43 - Олий судда HRWнинг иши кўрилади
Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Судида Ҳюьман Райтс Вотч (HRW) ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масаласи кўрилади. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан ваколатхонани ёпиш ҳақида тақдим этилган даъво аризаси қондирилишига деярли шубҳа йўқ. Чунки мазкур ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотни мамлакатдан ҳайдаб чиқариш феълан Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий қарори бўлиб, маҳкама ана шу қарорни қонунлаштиради, холос. Маҳкама соат 15 га белгиланган.

Даъво аризаси қондирилишига деярли шубҳа йўқ, дедик, демак, Олий Суднинг қарори бошқача бўлишининг оз бўлса ҳам эҳтимоллиги борлигнии тан олмоқдамиз, дейди мухбиримиз. Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар чуқурлашаётганини кўрсатиш мақсадида, Олий Судга бошқача қарор чиқариш буйруғи берилган бўлса ажаб эмас.

Нима бўлганда ҳам, таниқли ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти манфаатини адвокат Евгений Майоров ҳимоя қилиши, кўплаб ҳуқуқ ҳимоячиларининг маҳкамага келиши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону