03 June 2011
03:09 - Ўзбекистонда жигар трансплатацияси илк бора синовдан ўтади
Ўрис оммавий ахборот воситалари Тошкентдаги Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида илк марта жигар кўчириб ўтказиш амалиёти синовдан ўтиши ҳақида гапирмоқда. Собиқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири, профессор Феруз Назиров етакчилигида ўтаётган бундай мураккаб жарроҳлик амалиёти хорижий давлатларда катта маблағ эвазига амалга оширилар эди. 30 та ҳайвонда тажриба ўтказган ўзбек жарроҳлари бу ишни уддалашига ишонишмоқда. Боиси ўтган йили буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли якунлаган жарроҳларимиз 5 йил бурун сиам эгизакларини бус-бутун ажратиб, ҳаммани лол қолдирганди.

Операция мувафаққиятли ўтса, турмуш қийинчиликларидан жигари эзилаётган ўзбеклар учун бирмунча қулайлик яратилган бўларди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону