03 June 2011
00:29 - Қирғизистон парламенти мамлакат жанубидаги қонли воқеаларни ўрганиш доирасида Роза Отунбаева ва бошқа расмийларни тинглади
Бугун бу мамлакатнинг парламенти ўтган йили июнь ойида Қирғизистон жанубида бўлган қонли воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган депутатлар комиссиясининг ҳисоботини муҳокама қилиш доирасида президент Роза Отунбаева, бош вазир Алмазбек Атамбаев, Жалолобод вилояти ҳокими Бектур Асанов ва бошқа расмийларнинг фикрларини эшитди.

Қирғиз оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган узуқ-юлуқ хабарлардан кўринадики, аслида ўзи ҳам ноқонуний бўлган парламентнинг бозорни эслатувчи мажлисида ўзбеклар қирғин қилинганини тан олиш у ёқда турсин, у воқеаларда биринчи навбатда ўзбеклар азият чеккани ҳатто тилга ҳам олинмайди. Парламент бу масалани қандай ўргангани, қандай хулосаларга келгани ҳақида ҳали мукаммал хабарлар чиқса керак. Аммо, ҳозирданоқ қуйидагиларни айтиш мумкин.

Параламент ўша воқеаларнинг айбдори ўзбеклардир, деган фикрдан воз кечиб ва сиёсий ўйин қилиб, воқеаларнинг айбдори – ўзбек диаспораси лидерлари ва улардан ўз мавқеларини мустаҳкамлаб олиш мақсадида фойдаланган Вақтли ҳукуматдир деган компромисс фикрни мустаҳкамлаш йўналишида иш олиб бормоқда. Асосий мақсад аниқ – қирғиз фашизми бўлмаганини, ўзбеклар қирғин қилинмаганини исботлаш.

Бу ишни қилишда парламент, президент ва ҳукуматнинг тили бирга ўхшайди. Шундай бўладиган бўлса, ўзбек-қирғиз муносабатлари баттар кескинлашади, катта ўзбек-қирғиз уруши бошланишининг эҳтимоллиги ортади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону