02 June 2011
03:19 - Ўзбеклар учун сенсация: Қозоғистон бош вазири Карим Масимов россиялик ҳамкасби билан телефонда гаплашибди
Ҳа, ҳа, айнан шундай. Карим Масимов Владимир Путин билан телефонда гаплашибди, Божхона Иттифоқи ва Умумий иқтисодий майдон яратиш масалаларини муҳокама қилибди. Қолаверса, улар нимани гаплашгани ҳам муҳим эмас, муҳим бўлгани, бу ҳақда Қозоғистонда расмий хабар тарқатилгани.

Ўзбекистонда шундай нарса бўлиши мумкинми? Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан гаплашоладими? Мабодо гаплашиб қолса, бу ҳақда хабар бўладими? Йўқ. Чунки, бизда биттагина сиёсий арбоб бор, у ҳам бўлса Ислом Карим.

Диктатура учун бу оддий ҳол. Аммо, тарихдан маълумки, диктатураларда ҳам давлат арбоблари вақти-вақти билан диктаторга қарши исён қилиб туришади. Ўзбекистонда бундай нарсани фараз қилиш ҳам мумкин эмас. Чунки, бизда давлат арбоби бўлоладиган шахслар йўқ. Ғурур нималигини ҳам унутган қорамолдан фарқи бўлмаган қуллар бор, холос.

Дарвоқе, Қозоғистонда бош вазирнинг ҳар кунги фаолияти, худди президент Нурсултон Назорбайники каби, тўла ёритилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону