02 June 2011
02:04 - Иқтисодиёт вазирлиги ишонч телефони ўрнатди, лекин бу телефонга ҳам ишонч йўқ
Давлат ҳокимияти органларига бутунлай ишончини йўқотган фуқаролар Иқдисодиёт вазирлигида ишонч телефонлари ўрнатилгани ҳақидаги хабарни бир мужда сингари қабул қилдилар, дейиш мутлақо нотўғри бўларди. Чунки, ишонч телефонларига одамларнинг ишонмай қўйганига а-анча бўлган. Дастлаб Бош прокуратура томонидан ўрнатилган ишонч телефонлари аҳолининг ишончига кира олмади, Ички ишлар вазирлигининг шу тартибдаги телефонига сим қоқанлар эса балога қолди. Солиқ хизматининг ишонч телефони билан боғланиб, боши ташвишдан чиқмаётганлар бисёр.

Хуллас, гапларимизга шубҳангиз бўлса, Иқтисодиёт вазирлигининг бугун ўрнатган телефони билан боғланиб кўринг. Масалан, иқтисодиётни чилпарчин қилаётган коррупция ҳақидаги фактлар ҳақида сўзланг, гўшакни кўтарган шахснинг аҳволига ўзингиз амин бўласиз : +998 71 232 65 55.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону