29 November 2006
04:00 -
22:00 - Ўзбекистонда сайлов қонунларини бузиш бошланди 21:00 - Каримов Тошкентга кайтиб келди, кайфият расво - “Камолот"нинг иккинчи қурултойи - "25 октябрь - Миршаблар куни" бўлиши мумкин 17:00 - Кaнaдaдa Туркистoн хaлқлaрининг

22:00 - Ўзбекистонда сайлов қонунларини бузиш бошланди
Аввал хабар берганимиздек, шу йил 24 декабрда 3 округ бўйича Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бўшаган ўринлар учун сайловлар бўлиши Марказий Сайлов Комиссияси томонидан элон қилинди. Олий Мажлисга сайловлар ўтказиш ҳақидаги қонуннинг 47-моддасига кўра, Марказий Сайлов Комиссияси сайловлардан 25 кундан аввал округ сайлов комиссияларини тузиши керак.
Аммо “Бирлик” Партияси ўз фаоли Адҳам Муҳиддиновни номзод қилиб кўрсатишни мўлжаллаётган 86-Қўқон сайлов округида бугун ҳам сайлов комиссияси тузилгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Шаҳар ҳокимиятидагилар бу масала эртага ҳал бўлишини гапирмоқдалар. Ваҳоланки, қонунга кўра, округ сайлов комиссияси 29 ноябргача тузилиши керак эди. Аслида, шу фактнинг ўзиёқ, бу округда бўладиган сайлов натижаларини бекор этиш учун асос бўлолади.
Қўқонлик “Бирлик” фаоллари сайловчиларнинг 300 кишилик мажлисини ўтказиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқдалар. Номзодларни рўйхатга олиш 9 декабрда тугайди. Демак, энг камида 8 декабргача номзод кўрсатиш ва бу округдаги сайловчиларнинг 8 фоизидан (тахминан 9 минг сайловчидан) имзо тўплашга эришиш керак.
Бугун телефонда Қўқонлик “Бирлик” фаоллари билан гаплашган партия раиси Абдураҳим Пўлат бу ишларни ўз вақтида амалга ошириш учун ташкилот номидан керагича маблағ топиб беришга ваъда берди. “Бирлик” лидери бошқа сиёсий гуруҳлар бу муҳим сиёсий кампанияга тамошабин бўлиб қолаётганларидан афсусланиб, ўз сафдошларига бу жараёнга ҳамма мухолифатчиларни тортишни, яна ҳам тўғриси, уларни ўз партиясига даъват этишни маслаҳат берди.
21:00 - Каримов Тошкентга кайтиб келди, кайфият расво
Минск сафаридан қайтган Ислом Каримов телеэкранларда тунда бир қиёфада пайдо бўлди. Одатда бу каби учрашувлардан сўнг журналистларга узоқ ваъзхонлик қилишга ўрганган бу одам аэропортдан тезлик билан қочди. Махаллий матбуот ва телевидение эса унинг учрашувлар чоғида Путиннинг пинжига тиқилиб олган пайтидаги кўринишларни намойиш қилишдан чарчамаяпти. Кўринишидан, Путиннинг пинжида бўлиш бугунги реалликлар остида мақтанадиган нарса эмаслиги ҳали ОАВ раҳбарларига уқтирилмаган.
Ўзбекистоннинг расмий хабарларида, МДҲ рахбарлари ташкилотнинг стретегияси, унинг истиқболлари тўғрисида бённомаларни имзолашгани, МДҲ ижроия қўмитаси, Ҳамдўстликнинг Аксилтеррор маркази ва Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши тўғрисидаги низомларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишгани такрорланмоқда. Расмий мажлисдан кейин Ислом Каримов Украина раҳбари Виктор Юшченко билан ҳоли қолиб, мамлакатлараро муносабатларнинг ҳозирги аҳволи, истиқболларига доир мулоҳазаларни кенгашибди. Шу “кенгашиш” туфайли Каримовнинг кайфи бу қадар тушиб кетганга ўхшайди. Юшченко унга демократиядан қисқа дарс берган бўлса ажаб эмас.
“Камолот"нинг иккинчи қурултойи
Бугун Тошкентда Ўзбекистон ёшларининг “Камолот" ижтимоий ҳаракати иккинчи Қурултойини ўтказди. Ҳаракатнинг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, мамлакатнинг турли вилоятларидан 600 нафар делегат иштирок этган Қурултойда шу пайтга қадар олиб борилган фаолият танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилган эмиш. Хусусан, Президентнинг яқинда ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш, шу пайтга қадар олиб борилган ишларни танқидий-таҳлилий муҳокама қилиш ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, йиғилиш кун тартиби шакллантирилибди. Шунингдек, ҳаракатнинг Марказий бошқарув аъзолари таркиби янгиланиб, унга янги раис сайланибди. Парламентнинг қуйи палатаси депутати Акром Алимов бу рутбага лойиқ кўрилган.
Совет замони комсомолларининг меросхўри сифатида фаолият олиб бораётган мазкур ҳаракат дастлаб жамғарма сифатида 1996 йилда ташкил қилинган, унга пойтахтнинг собиқ парторги Ҳотам Абдураимов раҳбар этиб тайинланганди. 2000 йилда жамғарма ҳаракатга айлантирилгач, унга Ўзбекистон ВЛКСМнинг собиқ фаолларидан бири Ботир Убайдуллаев етакчилик қилабошлади. Кейинчалик бу иккала шахс ҳам Парламент аъзоси бўлганига қарамай, жиноий жавобгарликка тортилган, дейди мухбиримиз. Акром Алимовни ҳам тақдири шундай бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
"25 октябрь - Миршаблар куни" бўлиши мумкин
Ннавбатдан ташқари мажлис чақирган парламентимизнинг қуйи палатаси депутатлари 25 октябрни мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни сифатида нишонлаш ҳақидаги Қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилдилар. Мазкур лойиҳа Сенатда ҳам маъқуллангач, Ўзбекистон режимининг қўриқчилари учун алоҳида байрам куни деб белгиланади. На конституцияда бирор норма, на алоҳида қонун билан бурч ва ваколатлари чегараланмаган бу идора ходимлари яқинда яна-да юқори маошлар билан сийланишса керак, дейди мухбиримиз.
17:00 - Кaнaдaдa Туркистoн хaлқлaрининг миллий жaмияти қурилди
Кaнaдaнинг Эдмoнтoн шaҳридa бир гуруҳ ўзбeк ёшлaрининг тaшaббуси билaн Туркистoн хaлқлaрининг миллий, мaдaний вa мaърифий жaмияти тaшкил этилди. Бу жaмият “Туркистoн миллий жaмияти” (“Turkistan Cultural Society”) нoми билaн расмий рўйхaтидaн ўткaзилди. Унинг таъсис мажлисида йигирмaгa яқин киши иштирoк eтди. Жaмиятни тузиш ташаббусчиларидан Сaрвaржoн Усмoн, Жaлoлиддин Бўғун ҳaмдa Дилсoрa Фoзилoвaлaргa унга раҳбарлик қилиш топширилди.
Тaқдир тaқaзoсoси билaн ўз oнa Вaтaнидaн oлисдa яшaш чeкигa тушгaн ўзбeклaр сoни кeйинги йиллaрдa aнчa кўпaйиб қoлди. Ўзгa бир миллaт ичидa яшaш эсa, шу миллaт турмуш тaрзигa кўникиш вa бир қaдaр мoслaшишгa сaбaб бўлaди. Шу ўриндa, ўсиб кeлaётгaн фaрзaндлaримиз, вa миллий мaдaниятимиз oнгигa сингиб улгурмaгaн ёшлaримиз, янги муҳитни худди ўзиникидaй қaбул қилиши, вa бирoз вaқт ўтиб шу oлoмoн ичигa сингиб, кўринмaй кeтиши ҳaқиқaт экaнлигини тaн oлмoқ лoзим. Шулардан келиб чиқиб, жaмият фaoллaри “Бу eрдa бундaн oртиқрoқ йўқoтиш бўлмaйди” деган фикрга келдилар ва бу жамиятни туздилар.
- Туркистoн мaдaний вa миллий жaмиятининг тaшкил этилиши тaрихи вa мaдaнияти бир қoзoндa қaйнaгaн қaдим Туркистoн oилaлaрини бир-биригa яқинлaштириш, бoлaлaр учун Туркистoн тaрихи, мaдaнияти, тили вa динини ўргaтувчи синфлaр тaшкил этиш, “Нaврўз”, “Ҳaйит” бaйрaмлaримизни биргaликдa, миллий кўринишлaрдa нишoнлaш, oдoб-aҳлoқ тўғрисидa суҳбaтлaр вa шeърхoнлик кeчaлaри уюштириш йўллидaги биринчи қaдaм бўди, - дейди асли Бухоролик Дилсора Фозилова.
Жaмиятимиз Кaнaдaнинг бoшқa шaҳaрлaридaн Эдмoнтoнгa кeлиб яшaшни истaгaн oилaлaрни қўллaб қуввaтлaш, кутиб oлиш вa ҳaётлaрини oсoн йўлгa тушишидa кўмaклaшиш, Эдмoнтoндaги бир қaтoр унивeрстeт вa кoллeжлaридa тaълим oлишни истaётгaн Марказий oсиёлик тaлaбaлaрининг тaълим oлишлaри учун имкoниятлaр бoричa ёрдaм кўрсaтишни ҳам режалаштирмоқда.
Тaшкилoтимизгa aъзo бўлиш ниятини билдирaётгaнлaр сoнининг кўпaяётгaни, бoшлaнғич синф дaрсликлaрининг кeлтирилиши, қoлaвeрсa имкoниятлaридaн кeлиб чиқиб, фаолият дaстуримизнинг тузилиши ёшлaримиз қaлбидaги шижoaт вa қaтъиятнинг бeлгилaридир. Oрaмиздa тaрихчилaр ҳaм, aдaбиётчилaр ҳaм, сaнъaткoрлaр ҳaм вa шу жaмият ривoжи учун зaрур бўлгaн бoшқa кaсб устaлaри ҳaм йўқ эмaс. Шундaй экaн, бoшлaнгaн хaйрли иш ўз сaмaрaлaрини aллбaттa кўрсaтaди, фaрзaндлaримиз миллий мaдaниятимиздaн, иншooллoҳ, бeбaҳрa қoлмaйдилaр.
6:00 - Ўзбек демократлари - АҚШ Давлат департаментида
28 ноябрда АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиё бўлими раҳбарлари Америкада яшаётган “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлатов, Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов ва “Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Муҳаммадбобир Маликов билан учрашдилар.
Икки соатга яқин давом этган учрашувда асосан учта масала атрофида сўз юритилди. Булар׃
1. Ўзбекистонда бўлажак президент сайлови, унда демократик мухолифатнинг ўрни ва мамлакатдаги бугунги вазият.
2. АҚШ солиқчилари ҳисобига ишлаётган “Озодлик” ва “Америка овози” радиоларининг ўзбек бўлимлари фаолиятини демократия томонга буриш.
3. АҚШда ҳалок бўлган Зоҳиджон Маҳмедов ва Олимжон Собировларнинг сирли ўлимлари билан боғлиқ масала.
Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти мулозимлари Ўзбекистон ва Ғарб муносабатлари, мухолифатнинг келажакдаги роли, демократия, инсон ҳуқуқлари борасидаги саволларига Муҳаммадбобир Маликов, Жаҳонгир Маматов ва Абдураҳим Пўлатовдан батафсил жавоб олдилар.
Учрашув сўнгида бу тадбир жуда ҳам фойдали бўлганига урғу берган мулозимлар келгусида яна шундай қабул тадбирлари уюштириш мақсадага мувофиқ эканлигини таъкидладилар. //http://uzbekcongress.wordpress.com