28 November 2006
04:00 -
22:00 - “Бирлик” раҳбарлари Стокгольмда муҳим учрашувлар ўтказишди 19:00 - Минскда нималар бўлмоқда, Каримов Юшченко билан алоҳида учрашадими - Ҳукумат журналистларнинг тўла жиловланганига ишонч ҳосил қилмо&

22:00 - “Бирлик” раҳбарлари Стокгольмда муҳим учрашувлар ўтказишди
Бугун “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосарлари Пўлатжон Охун ва Исмоил Дадажон Швеция парламенти ва Ташқи ишлар вазирлигида муҳим ва фойдали учрашувлар ўтказдилар.
Эрталаб уларни Швеция Риксдаги (парламенти) Ташқи ишлар комитетининг аъзоси Ханс Линда (у айни замонда Европа Иттифоқи масалалари комитетининг ҳам аъзосидир) қабул қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Швеция ҳукумати Европа Иттифоқи билан боғлиқ сиёсатини олиб боришда шу комитетларнинг қарор ва тавсиялари ҳисобга олади. “Бирлик” фаоларининг бу учрашувдан мақсади Швеция давлатидан Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиб, уни демократия йўлига солишда ёрдам беришни сўраш эди. Табиий, бу кунда Ўзбекистонга таъсир этишнинг энг самарали йўли Европа Иттифоқининг имконияларидан фойдаланишдир.
Ханс Линда ўзбек мухолифати намоёндалари билан “Бирлик”нинг фаолияти тўғрисида суҳбатлашди. Бирликчилар сўнгги йилларда мухолифатнинг фаолиятини жонлантириш учун қилинган ишлар, хусусан, партияни рўйхатдан ўтказиш учун олиб борилаётган кураш, ўтган парламент сайловларида қатнашиш учун қилингн уринишлар, Андижон воқеаларидан кейин юзага келган ҳолат, шу кунларда партия Марказий Кенгашининг мажлиси ўтказилгани, мухолифатни бирлаштириш ва президент сайловларида умумий номзод билан қатнашиш учун қилинаётган ҳаракатлар хусусида маълумотлар, ҳужжатлар бердилар. Швециялик парламентарни “Бирлик”нинг Европапарламентда шу ой бошида ўтказган учрашувлари ва ЕИ-Ўзбекистон масалаларига бағишланган Баёнотномаси жуда қизиқтирди.
Ханс Линда бу масалаларда ўзбек мухолифатига керакли ҳамма ёрдамни беришга тайёр эканлигини ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан алоқаларини ривожлантиришда демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласини доим олға суришини Швеция тарафи талаб қилажагини билдирди.
Тушдан кейин бирликчилар Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ ишлари бўйича маъсул ходими Бярне Якобсон билан учрашдилар. У билан ҳам суҳбат юқорида тилга олинган мавзулар доирасида бўлди. Бярне Якобсон ўз мамлакати ва ЕИнинг ташқи саёсатини ҳаётга жорий қилишда, ўзбек мухолифатнинг таклиф ва илтимосларини ҳисобга олинажагини билдирар экан, “Бирлик” фаооларига Европа Кенгаши раҳбарлари билан учрашиш масаласида ҳам ёрдам беришини билдирди.
Сўнгра Пўлатжон Охун ва Исмоил Дадажон Швеция парламентининг яна бир депутати Олле Зорелл билан ҳам суҳбат қилдилар.
Ҳамма учрашувларда, Швециялик мезбонларга “Бирлик” Партияси ва унинг лидерларини танитувчи инглиз тилидаги маълумотнома ва партиянинг сўнгги ойларда муҳим воқеаларга бағишлаб қабул қилган баёнотларининг инлизча вариантлари тақдим этилди.
“Бирлик” фаолларининг фикрича, учрашувлар жуда фойдали бўлди. Энг муҳими, Швециялик сиёсатчилар Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш масаласида Европа Иттифоқининг ҳамма имкониятларидан фойдаланишда, мухолифатчиларнинг Европа Иттифоқи раҳбарияти билан учрашишларини ташкил қилишда ёрдамчи бўладиган бўлдилар. Хусусан, улар керакли тавсия хатлари ёзиб, ЕИ раҳбариятига юборишади.
19:00 - Минскда нималар бўлмоқда, Каримов Юшченко билан алоҳида учрашадими
МДҲнинг бугун маҳаллий вақт билан тушдан кейин очилган саммитида Нурсултон Назарбоев раислик қилди. Бу альянснинг кейинги саммити 2007 йил 10 июлда Санкт-Петербургда бўлиши хусусида қарор олингани, умумий мажлис ичида Путин билан Саакашвили бир-бирларига айтадиганларини айтиб бўлганидан ташқари бу саммитда яна бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилибди. Бу хусусда ҳужжатлар имзоланибди. Назарбоевнинг айтишича, Грузия ва Россия президентларининг диалоги конструкив ва фойдали бўлган.
Тошкентдаги манбалар Минскда Каримов ва Юшченконинг алоҳида учрашуви бўлиши ҳақида келушув борлигини айтмоқдалар.
Ҳукумат журналистларнинг тўла жиловланганига ишонч ҳосил қилмоқчи
Бугун мамлакатимиз тарихидаги антиқа қарорлардан бири қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат идораларида оммавий ахборот воситалари ходимларини аккредитация қилишнинг тартиб-қоидаларини ишлаб чиқди. Унга кўра давлат ҳокимият идоралари эндиликда ўзларига тегишли маълумотларни фақатгина мана шу идорада аввалдан аккредитация килинган журналистгагина беради. Куракда турмайдиган мазкур қарор журналистларга қулайликлар яратиш, демократлаштириш ислоҳотларининг самарасини ошириш билан изоҳланган.
Ўзбекистон хукуматининг ахборот ва маълумотларни чеклашда шунчаликка бориши кутилган эса-да, мазкур ҳол ҳатто маҳаллий ОАВ вакилларида ҳам норозилик уйғотмоқда. Афтидан, дейди "Халқ сўзи" газетаси мухбирларидан бири, энди ҳокимиятнинг тўла ишончини қозонган маҳаллий ёҳуд Алок Шекхарга ўхшаган ёлланма ажнабий журналистларгина рўйхатга олинади. Маълумотлар ҳам бир неча фильтрдан ўтиб “зарарсизлантирилади”.
АҚШ Давлат департаментининг "фитна"си
АҚШ Давлат Департаментининг ҳисоботида Ўзбекистоннинг диний эркинликлар душмани сифатида этилиши маҳаллий маддоҳларни жунбушга келтирди. Улар бугун Тошкент Ислом Университетида тўпланишиб, Давлат департаментининг бу "фитна"сига зарба беришди. Университет ректори, Президент қошидаги стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институти собиқ директори Шуҳрат Явқочев бошчилигидаги олим ва талабалар мамлакатимиздаги диний эркинлик, юртбошимизнинг пайғамбарсифат хислатлари хусусида тўлиб-тошиб гапирдилар.
Профессор Шаърий Абдулҳаким Жузжоний мамлакатимизнинг диний эмас, балки дунёвий давлат эканлиги, қолаверса, унинг Марказий Осиё ва минтақадаги тинчлик, барқарорлик кафолати эканлигини ғурур туйишини изҳор этди. Йиғилиш иштирокчилари Давлат Департаментининг бу хуружи ортида ўз мустақил позицияси ва давлатчилигига эга бўлган мамлакатимизнинг равнақини, жаҳон ҳамжамияти орасидаги мавқеини кўролмаслик ётганини таъкидлашди.
АҚШнинг яна бир ноҳукумат ташкилотининг паймонаси тўлди чоғи
Ташқи хуружларга “барҳам бериш” учун ташкил қилинган "Press-uz.info" ахборот хизмати яна бир АҚШ ноҳукумат ташкилоти "Northwest Medical Teams International"нинг мамлакатдаги ваколатхонаси қонунбузарликлари хусусидаги маълумотни эълон қилди. Солиқ идоралари тафтишига таяниб маълум қилган бу хизмат ваколатхонанинг солиқ қонунчилигига оид тартибларни бузганлик, божхона тартибларини менсимаслик, жисмоний шахслар даромадини солиқлардан яширишда айблайди. Афтидан яқин орада Адлия яна судга мурожаат қилади, суд эса сиёсий буюртмани қонунлаштириб беради.
15:30 - Латвияда – НАТО, Минскда – МДҲ
Бугун Латвиянинг пойтахти Ригада НАТОнинг саммити бошланди. Унда қатнашиш учун бу альянсга кирувчи 26 давлатнинг раҳбарлари келдилар. АҚШ президенти шу соатларда ҳали Ригага етиб келмади, у ҳозир қўшни мамлакатнинг пойтахти Таллинда. Экспертларнинг фикрича, Бушнинг бу йиғилишдан кутаётган асосий натижаси – НАТОнинг Афғонистонда олиб бораётган урушига ажаратиладиган маблағларни ошириш.
Латвиянинг ён қўшниси Белорусиянинг пойтахти Минскда эса, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг саммити бошланади. Путин у ерга етиб келгани эълон қилинди.
Кенгайиб, кучга тўлиб келаётган НАТО билан тарқалиб кетиш арафасида турган МДҲ ўз саммиталарини бир вақтда, қўшни мамлакатларда ўтказётгани тасодиф эмас. Бу - Путиннинг ҳали ҳам бўлса АҚШ бошчилигидаги НАТОга бас келоладиган бир халаро структура яратиш ҳаёлларининг маҳсули. Албатта, унинг асосий мақсади НАТО каби ҳарбий альянс яратиш, Варшава Пакти каби бир нарса тузиш.
Путиннинг бу ҳаёли йўлида икки тўсиқ бор: минтақадаги икки калит мамлакат Украина ва Ўзбекистонни мутлақо ўзига тобе қилиб олиш. Шу нуқтаи назардан Украина руслар учун мушул масала бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистон – ҳал этилмайдиган тўсиқ. Ўзбекистон бошида Кремлнинг содиқ қули Каримов бор бўлгани учунгина, Путин бир нарсаларга умид қилмоқда. Аммо, кенгроқ перспективада Ўзбекистоннинг йўли – Турк мамлакатлари билан иттифоқ ва ҳамкорликда бўлиш. Россия Ўзбекистонни бу йилдан қайтаролмайди.
7:00 - Австирияда “Бирлик”чи шоир Ёдгор Обиднинг ижодига бағишланган кечалар
24, 25 ва 26 ноябрь кунлари Австриянинг Фелткрих шаҳрида 3 кун турли концерт залларида Ёдгор Обиднинг шеърларига маҳаллий композитор Томос Турнер ёзган мусиқалар билан айтилган хор қўшиқлари кечалари ўтказилди. Ҳар бир концертда 500-700 қўшиқ мухлиси бор эди. Табиий, қўшиқлар немис тилида куйланди. Эслатиб ўтамиз, шоирнинг шеърлари бундан аввал немис тилига таржима қилинган ва улар бир неча марта китоб ҳолида чоп этилган.
Маҳаллий газеталарнинг ёзишича, ўзбек тилидаги шеърнинг немисга ўгирилиб, хор қўшиғи сифатида айтилиши тарихда биринча марта бўлмоқда.Бу хусусда радио ва телевидениеда ҳам хабарлар берилди.
Ҳар бир концертнинг бошланишидан олдин тамошабинларга шоир Ёдгор Обид шахсан танитилди, унинг биографисидан маълумотлар берилди. У мухолифатдаги “Бирлик” Партияси фаоли эканлиги, демократия учун кураши туфайли Ўзбекистондаги диктатор режимнинг тазйиқлари остида қолиб, юртини тарк этишга мажбур бўлгани алоҳида таъкидланди.
Ҳар куни концертдан кейин маҳаллий меценатлар Ёдгор Обид, композитор Томас Турнер ва хор ижрочилари шарафига зиёфатлар бердилар.