29 May 2011
21:26 -
Исломий давлат ҳам қуролмаган Эрон муллари, ҳалол Интернет яратиш ўрнига, Исломни ислоҳот қилиш билан шуғуллансалар яхши бўларди
1979 йили аятолла Ҳомейний раҳбарлигида ҳокимиятга келган Эрон муллари ҳақиқий исломий давлат яратамиз деб 33 йилдан бери беҳуда уринишади. Кўчаларда хотин эридан икки қадам орқада юриши кераклиги ҳақидаги қоидаларни ҳам ҳаётга жорий қилишдан иш бошлаган муллалар кун сайин орқага чекинишмоқда. Сабаб – улар бу ишни эплай олмаётганида эмас, давлат принцип ўлароқ исломий ёки насроний бўлолмаслигида, давлат моҳияти билан дунёвий тушунча эканлигидадир. Аммо, жоҳил Ислом уламолари бу оддий ҳақиқатни тушунгунча яна узоқ йиллар ўтади.
Қолаверса, насронийлар ҳам шу йўлдан ўтишган, ўз динларининг 16-17 асрларидагина дунёвийликни тан олишган. Ислом дини улардан 7 аср ёш эканлигини ҳисобга олсак, Ислом дунёси дунёвийлик принципини қабул қилишини яна 2-3 аср кутиш керак бўлади. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, замонамизнинг динамиклигини ҳисобга олиб, бу ишни 2-3 ўн йилликда қилиш мумкин ва керак, аксинча, Ислом дунёснинг Ғарбдан орқада қолиш даражаси ортиб бораверади.
Табиий, Эроннинг муллалари бу каби фикрлаш даражасидан анча пастдалар. Бунинг исботи сифатида улар дунёдан изоляция қилинган ўз Интернет тармоқларини тузиш учун иш бошлашганини айтиш лозим.
Эрон Алоқа вазирлигининг билдиришича, яқинда эронликларнинг 60 фоизи дунё Интернет тўрига уланмаган Эроннинг ҳалол Интернет системасидан фойдаланишни бошлар эмиш.
Бу масалани чуқур анализ қилишга ҳожат йўқ. У ердан бу ердан Ғарб технологияларини ўғирлаб, русларнинг ёрдамида ядровий қурол яратмоқчи бўлган Эрон бу йўналишда ҳеч нарса қилолмаётганини кўриб турибмиз. Ғарбнинг босими остида Россия ёрдамини кесишга бошлагач, Эрон ҳар қандай ядровий программасини тўхтатишга мажбур бўлади.
Худди шунга ўхшаб, ҳалол Интернет тузиш ғояси ҳам ўз-ўзидан ўлади. Бу ерда ҳам эронликларнинг айби йўқ, чунки қилмоқчи бўлган ишлари қилиб бўлмайдиган нарса. Тушуниш керак, Интернет моҳияти билан доимий ривожланиб борадиган организмдир. Эронликлар жаҳон Интернет тўрининг ҳозирги босқичдаги моделидан нусҳа олиб, уни Эронда ҳалол Интернет сифатида ишлатишга бошлашлари мумкиндир, аммо уни доимий ривожлантириб боролмайдилар. Ривожланмаган нарса эса эртами кеч барибир ўлади.
Хўш, нима учун ҳозирги Ислом дунёсида ривожланиш бўлолмайди? Чунки, кунига 5 маҳал номоз ўқиб, йилига 1 ой рўза тутиш, ва айни замонда, замонавий динамик жараёнларда ҳамма билан баробар иштирок этиш мумкин эмас. Бу кўриниб турган нарса. Ислом дини Қуръонни янгидан тафсир этиб, номоз ва рўза каби амаллар фарз эмаслигини, ягона фарз иймон эканини тушуниб етмагунича, Ислом дунёсида ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Ғарбнинг кечаги технологияларини ёки ўғирлаб, ёки улардан нусҳа олиб яшаб, доим орқада юраверамиз.