29 May 2011
22:07 -
“Бирлик”нинг таъсис қурултойини 22 йиллигини нишонлашга ҳукумат йўл бермади
“Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг шу йил 7 май куни ўтказилган йиғилишида 28 май – “Бирлик” халқ ҳаракати Таъсис қурултойининг 22 йиллиги муносабати билан Амир Темир ҳайкали пойдеворига гул қўйиш, Адлия вазирлигига партияни рўйхатдан ўтказиш масаласини гаплашиш учун бориш, Қирғизистон элчихонаси олдида пикет ўтказиб, партиянинг ўзбеклар қирғини ҳақидаги баёнотини элчихонага топшириш каби тадбирлар белгиланган эди.
Партиянинг Тошкент шаҳар вакиллари бу тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ҳокимликка ўз вақтида ариза бердилар. Аммо, ҳокимлик охирги кунгача жавоб бермади, жума куни ҳокимлик вакиллари жавоб почта билан юборилганини, нусҳасини беролмасликларини айтиб масхарабозлик қилдилар.
Кеча 28 май куни эса бу тадбирларнинг ташкилотчиларига қарши ишлар бошланди. Улар уйларидан чиқмасликлари ҳақида турли шаклдаги огоҳлантиришлар олдилар. Масалан, Амир Темир ҳайкали пойдеворига гул қўйишни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ниятида йўлга чиққан журналист Абдураҳмон Ташановни милиция ушлаб кетибди. Туман ички ишлар бошқармасига олиб келинган журналистдан яқин кунларда Тошкент бозорларидан бирида бўлган қандайдир жанжалнинг гувоҳи бўлмагани ҳақида тушунтириш олишдек мантиқсиз иш қилинибди.
Партиянинг Тошкентлик фаоллари ва Абдураҳмон Ташанов билан ҳалигача алоқа қилиб бўлмаяпти. Хуллас, маълум бўлишича, партиянинг шаҳар фаоллари 28 майга мўлжалланган тадбирларни кечиктириша қарор қилишибди. Масалан, Қирғизистон элчихонаси олдида пикет ўтказиш ва элчихонага партия баёнотини топшириш 10 июнга қолдирилган, бу хусусда шаҳар ҳокимлигига ариза топширилган.
28 майга режалаштирилган тадбирлар рамзий маънодаги ишлар эди. Асосий мақсад – партия фаолиятини жонлантириш бўлган, бу жараён бошланди.