29 May 2011
20:26 -
Русларнинг Абхазиядаги қўғирчоқ президенти оламдан ўтди
Россиянинг кучи билан Гуржистондан чиқариб олиниб, мустақил давлат деб эълон қилинган Абхазиянинг президенти Сергей Багпаш бугун эрталаб Москвадаги касалхоналардан бирида оламдан ўтди. Умрининг 63-чи йилини ўтказаётган Сергей Багпаш ўпкасидаги саратон туфайли амалга оширилган операциядан кейин бошланган метастаз туфайли ўлган.
Эслатиб ўтиш керак, Гуржистон 1990 йили СССР таркибидаги республикалар ичида биринчи бўлиб ҳақиқий мустақиллигини эълон қилгандан кейин, Россия дарҳол ўз қўшинларини Гуржистон ичида автономияга эга бўлган Абхазия ва Жанубий Осетияни босиб олган, 2008 йилдаги Гуржистон-Россия урушидан кейин эса уларни мустақил деб эълон қилган эди.
1989 йили СССР бўйлаб аҳоли қайта рўйхатга олинганда, Абхазияда тахминан ярим миллион аҳоли бўлган, уларнинг 100 мингдан озроғи абхазлар. Руслар Абхазияни босиб олгач, унинг аҳолиси, Абхазия расмийларининг маълумотига кўра, чорак миллионга тушган. Аҳолининг 60 фоизи насроний, 16 фоизи мусулмон. Мусулмонлар чўчқа гўшти ейишади, суннат қилдиришмайди.
Ҳар бир миллат мустақил бўлиш ва бунинг учун курашиш ҳаққига эга. Аммо, Россиядек бошқа бир давлатнинг феълан мустамлакасига айланиб, буни мустақиллик деб ҳисоблаш ҳам масхарабозликдир.