27 November 2006
04:00 -
11:00 - “Бирлик” фаолиятини янада жонлантиришга уринишлар давом этмоқда 10:00 - Олма-Отада Ўзбекистонга бағишланган ҳуқуқ ҳимояси бўйича йиғилиш бўлди 9:00 - Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг асл башар

11:00 - “Бирлик” фаолиятини янада жонлантиришга уринишлар давом этмоқда
Кеча кечқурун Олма-Отадаги семинардан Тошкентга қайтиб келган “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят бугун телефон орқали АҚШда яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат билан гаплашди. Улар семинарнинг натижаларидан ташқари, партиянинг ишини янада жонлантириш учун қилиниши керак бўлган ишлар хусусида фикр алмашдилар.
Васила Иноятнинг билдиришича, “Бирлик” Партиясининг 11 ноябрда ўтказилган Марказий Кенгаш мажлиси ва унда 2007 йил президент сайловига тайёрланиш масаласининг муҳокама қилингани жуда кўпчиликнинг диқққат-эътиборига тушган. Масалан, АҚШнинг Миллий Демократик Институтининг (МДИ) Тошкентдаги офиси раҳбари Васила Иноят билан у Олма-Отага кетмасдан олдин учрашиб, Марказий Кенгаш мажлисининг тафсилотлари билан қизиққан. “Бирлик” Партияси мухолифатнинг ҳамма қанотлари билан иш олиб бориб, сайловда умумий номзод билан қатнашиш фикрини, баъзи фракцияларнинг қаршилигига қарамасдан, собит қадамлик билан олға суриб бораётгани МДИ вакили тарафидан олқишланган. У бу масалада ёрдамга тайёр эканликларини изҳор этган.
Бугун Васила Иноят 2-3 кунлик Ўзбекистоннинг марказий вилоятларга сафарга чиқади. У Самарқандда бир судда жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашишдан ташқари, Самарқандда Холиқназар Ғаниевга қарши бўлаётган тазйиқлар ва Давра Кенгашининг бу вилоятдаги бўлими мажлисини тайёрлаш масалалари билан ҳам шуғулланади.
Абдураҳим Пўлат ҳозир 3 округда бошланган парламент депутатлари сайлов кампаниясида “Бирлик”нинг иштирок этиши муҳим эканлигини урғулар экан, Васила Иноятдан бу масалада Бухоро партия ташкилоти фаолларига алоҳида ёрдам беришни сўради.
10:00 - Олма-Отада Ўзбекистонга бағишланган ҳуқуқ ҳимояси бўйича йиғилиш бўлди
Ўтган жума-шанба кунлари АҚШга оид Фридом Хауз ташкилотининг Қозоғистондаги маркази Ўзбекистонда БМТнинг ҳуқуққа оид конвенциялари қандай бажарилаётгани ҳақидаги масалаларни муҳокама қилувчи бир семинар ўтказди. 25-30 киши қатнашган семнарда Ўзбекистонлик 15 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси бор эди.
Семинар ташкилотчилари қайси масалаларга урғу бериш кераклигини белгилашни ўзбек қатнашчиларининг ўзига ҳавола қилдилар. Бунинг ўзи қизғин, аммо фойдали тортишувларга сабаб бўлди. “Эзгулик”нинг раиси Васила Иноят кўпчиликни асосан сиёсий ҳуқуқлар масаласини муҳокама қилиш лозимлигига кўндирди. Чунки, деди у, сиёсий ҳуқуқлар таъминаланмаган, сиёсий мухолифат йўқ жойда, бошқа ҳуқуқлар учун курашишга ҳам жиддий имконият бўлмайди.
Кейинги бахс-мунозаралар Васила Иноят ва Суръат Икромовларнинг сиёсий ҳуқуқлар ҳимоясига бағишланган маърузаларини муҳокама қилишга бағишланди. Табиий, бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Масалан, Суҳроб Исмоилов ва Шуҳрат Ғаниевлар болалар ҳуқуқининг ҳимоясига оид масалаларни гапирдилар.
Ҳамманинг фикрича, бу йиғилиш ва ундаги бахc-мунозаралар ҳамма учун фойдали бўлди.
9:00 - Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг асл башараси
Ўзбекистондек “келажаги буюк” мамлакатнинг бош хабар муассасаси - Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг (УзА) сайтига ҳозир кирсангиз энг охирги хабарлар 25 ноябрга оид экканлигини, 25 ноябрда ҳам бор ёғи 1-2 дона хабар берилганини, асосий хабарлар 24 ноябрь кунига оид эканлигини кўрасиз. 21 асрнинг бошида юз бераётган бу шармандачиликнинг бир изоҳи бор – шу ўта динамик бир даврда Ўзбекистоннинг расмий органлари уйқудалар, ҳаракатлари эса, ташбақанинг имиллашини ўзида акс эттиради.
Бор хабарлар ҳам ўта зерикарли. Тағин сайтга “биздан хабар олганда манба кўрсатилиши шарт” деб ёзиб қўйишибди. Аслида, “Биздан бирон хабар ололган одамга ташаккурларимизни авввалдан изҳор этамиз” деб ёзсалар мантиқлироқ бўларди.
Шу ёзилмаган ташаккурни олиш мақсадида, ЎзА сайтидан 24 ноябрда берилган 2 хабарга диққатингизни жалб қилмоқчимиз.
Маълум бўлишича, 24 нoябрдa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Сeнaтининг Буджeт вa иқтисoдий ислoҳoтлaр мaсaлaлaри қўмитaсининг нaвбaтдaги мaжлиси бўлган ва унда 2007 йилги Дaвлaт бюджeтининг aсoсий мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaри вa пaрaмeтрлaрини муҳoкaмa қилинган.
Биронта рақам ҳам келтирилмаган бу хабарда, умумий сафтабоз сўзлардан кейин, сeнaтoрлaр Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг 2007 йилги Дaвлaт буджeтини мaъқуллaш ҳaқидa қaрoр қaбул қилишгани билдирилган. Улар ўзларига берилган лойиҳага бирон ўзгартириш киритиб киритмаганлари ҳам айтилмаган.
Иккинчи хабардан маълум бўлишича, “Пoйтaxтимиздa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Истeъдoд” жaмғaрмaси йўллaнмaси билaн xoриж oлий тaълим дaргoҳлaри вa илмий мaркaзлaридa мaлaкaсини oширгaн ёш мутaxaссислaрнинг 4-чи илмий-aмaлий aнжумaни бoшлaнибди”.
Асосан “Юртбoшимиз”, “Дaвлaтимиз рaҳбaри”, “Прeзидeнтимиз”нинг буюклигини кўрсатишга бағишланган бу хабарда ҳам на бир конкрет факт на бир рақам келтирилган. Қуруқ сўзлар ўйини.
Бу иккалала хабар ЎзАнинг асл юзини кўрсатувчи типик мисолдир. Бу мамлакатнинг қонунчилик ва суд органлари масхарабозлик сахнасига айланганини мухолифат кўп гапирмоқда. Мамлакатнинг бош хабар агентлиги ҳам ўша масхарабозларга мос бир муассаса эканлигини очиқдан очиқ кўриниб турибди.
8:30 - Тошкентда пикетлар бошланди, яна “Бирлик” ўртага чиққандан кейин
2003 йили кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар Тошкентда Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банкининг йиллик мажлиси ўтказилишига қаршилик билдиришганди. Фақат “Бирлик” ва “Эзгулик” бошқача позицияда бўлди. Уларнинг фикрича, бу каби халқаро табдирларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши демократиянинг ривожланишига хизмат қилиши керак.
Айнан шундай бўлди ҳам. Банкнинг йиғилиши бўлаётган кунларда “Бирлик” сўнгги 10 йил ичида мухолифат ташкилотларининг биринчи тадбирини - “Бирлик”нинг қурултойини ўтказиб олди. Ўша кунлари биринчи марта очиқча пикетлар ўтказиш бошланди. Шундан кейингина кўзлари очилишга бошлаган турли мухолиф гуруҳлар қайтадан ташкилотланишга бошладилар.
Орадан 3 йил ўтди. Яна ўша эски суратни кўрмоқдамиз. Андижон воқеаларидан кейин оғир аҳволга тушган мухолифатнинг фаолиятини қайтадан жонлантириш учун “Бирлик” Европа Иттифоқи –Ўзбекистон муносабатларини тиклашга мўлжалланган музокаралардан фойдаланди. Бошқа мухолифат гуруҳлари бундай музокараларга қарши чиқиб, дод-вой қилган бўлсалар, “Бирлик” музокараларнинг фойдали эканлигини, Еропа Иттифоқи бу музокараларда Ўзбекистон ҳукуматидан демократия тарафига юришни талаб қилиши лозимлигини гапирди.
Айнан яна “Бирлик”нинг айтгани бўлди. Европа Иттифоқи Ўзбекистон бўйича қарорларини шу йил 13 ноябрда олишини ўрганган “Бирлик”, унинг арафасига, яъни 11 ноябрга 1 йилдан бери ўтказолмаётган партия Марказий Кенгашининг мажлисини тайинлади. Энг муҳими, шу куни мажлис ўтказилди ҳам. Бу кун ўзбек мухолифатининг жонланишида бурилиш нуқтаси бўлди.
Энди маълум бўлишича, бугунгача қаерда эканлиги ҳам номаълум бўлган бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари Тошкентда Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида пикет ўтказиптилар. Талаблари - “Бирлик”нинг бундан олдин қилган талабларининг худди ўзи. Энг қизиғи, “Бирлик”нинг талаблари амалга ошабошлади, энди бу мавзуда пикет ўтказиш ҳам мантиқсиз.
Лекин нима бўлса ҳам, “Бирлик”нинг пойқадами билан Ўзбекистонда демократик кучлар жонланишга бошланишидан хурсанд бўлиш керак.