26 November 2006
04:00 -
21:00 - “Бирлик”чи Бишкекда, энди оиласига босимлар кучаймоқда 10:00 - “Бирлик” сайлов кампаниясини Қўқондан бошлади, ББС ва Озодлик журналистлари талвасада

21:00 - “Бирлик”чи Бишкекда, энди оиласига босимлар кучаймоқда
Қамалиш таҳликаси остида Бишкекка келиб, вақтинча бу ерда яшаётган “Бирлик” Партияси Андижон вилояти Жалақудуқ туман ташкилоти раис ўринбосари, “Эзгулик”нинг шу тумандаги собиқ раҳбари Улуғбек Бакировнинг оиласига босимлар бошланган. Улуғбекнинг юрт ташқарисида ҳам фаолиятини актив шаклда олиб бораётганидан ғазабланган ҳукумат одамлари энди унинг оила аъзоларига тазйиқ ўтказишни бошлашибди. Маълум бўлишича, шу кунларда Улуғбекнинг уйига келган маҳаллий миршаблар, унинг онасидан Улуғбекка оид ҳужжатларни (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, уйда яшовчиларни қайд этиш китобини) беришни талаб қилишган. Сабаб сифатида Улуғбекни Ўзбекистон фуқаролигиан чиқариш учун расмий жараён бошланганлигини айтишган, унинг юрт ташқарисидаги фаолияти уйдагилари учун ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, дея дўқ-пўписа қилишган.
“Мени мамлакат фуқаролигидан чиқариш учун ҳеч фандай асос йўқлигини яхши тушунаман, - дейди Улуғбекнинг ўзи. – Мавжуд режимнинг мақсади оила аъзоларимни қўрқитиш, улар орқали менга босим ўтказиб, фаолиятимни тўхтатишга эришиш. Аммо бунга эришолмайдилар”.
10:00 - “Бирлик” сайлов кампаниясини Қўқондан бошлади, ББС ва Озодлик журналистлари талвасада
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига Фaрғoнa вилoятидaги 86-Қўқoн сaйлoв oкругидaн депутат сайлаш бўйича кампанияни “Бирлик” Партияси бошлаб берди. Табиий, партия ҳалигача рўйхатга олинмагани сабабли, дупутатликка нозод партия номидан эмас, сайловчиларнинг ташаббусчилар гуруҳи томонидан кўрсатилади.
Кеча 300 кишилик сайловчилар ташаббус гуруҳинининг мажлисини ўтказиш учун тайёргарчиликлар бошланди. Қўқонда тўпланган бир гуруҳ мухолифатчлар шу сайлов округидан “Бирлик” Партиясининг Фарғона вилоят ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддиновни номзод қилиб кўрсатиш ниятида ҳаракат бошладилар.
Бир неча куни ичида, округ сайлов комиссияси билан келишган ҳолда, мажлиснинг жойи белгиланади ва 300 кишилик мажлисга қатнашадиган одамлар белгиланади.
Бугун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат телефон орқали Адҳам Муҳитдинов ва партия раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймонов билан гаплашиб, бу муҳим сиёсий кампанияга тайёрланиш ишларини маслаҳатлашди. Унинг айтишича, бу сайловларда мухолифат партияси намояндасининг қатнашишига ҳукумат қандай қараши, Европа Иттифоқи билан алоқаларини нормаллаштиришга интилаётган ҳукуматнинг ўзи учун ҳам катта синов бўлади.
Абдураҳим Пўлат бугун партиянинг Тошкент вилояти ташкилоти раиси Исомиддин Тўланов билан ҳам гаплашиб, шу вилоятдаги 75-Зaнгиoтa округи бўйича номзод кўрсатиш масаласини муҳокама қилди. Вилоят бирликчилари шу масала бўйича дарҳол амалий фаолият бошлайдиган бўлишди.
“Бирлик” Партиясининг бу йўналишдаги фаолияти фақат ҳукумат одамларини эмас, ББС ва Озодлик радиоларининг ўзбек хизматларини ҳам катта ташвишга солиши муқаррар, дейди мухбиримиз. Бунинг сабаби оддий. Ҳукумат мухолифатчиларнинг амалий фаолиятларини бу радиолар орқали тарқтилмаслигининг олдини олиб, бу ердаги ўзбек журналистларини МХХ орқали ўз контролига олган. Бу радиоларнинг ўзбек журналистлари келаётган сайлов кампаниясини қандай ёритиш, мухолифатнинг амалий қадамларига қайси баҳоналар билан кўз юмиш хусусда МХХдан кўрсатма олиб ҳам улгуришгани шубҳасиз.
Аммо, иккинчи томондан, радиоларнинг бундай қадамлари уларни айблаш учун катта имкониятлар очиб беради. Шу кунларда бирлашган мухолифат номидан бу радиоларнинг раҳбариятларига махсус хат тайёрланаётган бир пайтда, ўзбек журналистлари Ўзбекистондаги энг муҳим сиёсий воқеаларга кўз юмишлари қандай шармандали ҳол эканини ҳамма тушунса керак.
ББСдаги МХХнинг резиденти деб тахмин қилинаётган Пахлавон Турғунов ва Озодликдаги ака-ука Бобожоновларнинг пайтавасига янги қуртлар тушиб бўлди деяверинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения