28 May 2011
00:35 - “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар ташкилоти фаолларининг навбатдаги йиғилиши бўлди
Йиғилишда 7 май куни бўлиб ўтган партия Марказий Кенгаши қарорлари доирасида шаҳар ташкилотининг фаолиятини янада жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу ерга АҚШдан телефон қилган партия раиси Абдураҳим Пўлат ташкилот Кенгашининг раиси Ҳайит Абдулла ва ташкилот фаоли, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири Қаҳрамон Ғулом билан гаплашди. У мажлисда кўриладиган масалалар, олинадиган қарорлар хусусида ўз маслаҳатларини берди.

Мажлисда ташкилотнинг фаолиятини систематиклаштириш, бу каби йиғилишлар ўтказишни кўпайтириш, шаҳар туманларда партия ташкилотларини тузиш каби масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону