27 May 2011
21:51 -
Ўзбекистон ўз тарихида илк марта Австралияга элчи тайинлади
Мамлакатнинг қатор расмий нашрлари Австралиянинг генерал-губернатори Квентин Брайснинг Сингапурда жойлашган резеденциясида Ўзбекистон элчиси Алишер Қурмоновдан ишонч ёрлиғи қабул қилиб олгани ҳақида ёзди. Яшил қитъага илк марта дипломат юборган Ўзбекистон ҳукумати эса мазкур мамлакат билан ўзаро ҳамокрликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Генерал-губернатор ва элчимиз ўртасидаги суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гап кетибди.
Узоқдаги Австралия билан Ўзбекистон орасида жиддий ўлчовдаги алоқалар борлигига ишониш қийин. Лекин, Австралияда ўзбекистонли сиёсий қочқинлар сони кўпаймоқда. У ердаги элчиликнинг асосий вазифаси уларни назорат қилиш бўлади.