27 May 2011
21:25 - Умумжаҳон Қозоқлар Қурултойининг тўртинчиси бўлиб ўтди, ўзбеклар ғафлат уйқусида
25 май куни унинг очилишида нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти, айни замонда, Қурултой президиумининг раиси Нурсултон Назарбой шундай деди:

“Қозоқларнинг тарихий ватанларига қайтиши бошланганига 20 йил бўлди. Бу йиллар ичида 300 минг оила Қозоғистонга кўчиб келди. Аҳолининг сони улар ҳисобига 1 миллионга ошди. Давлат уларга ёрдам берди. Ҳар йил кўчиб келадиган оилалар учун квота 2008 йилдан бери 20 мингга чиқарилган.

Ҳеч бир давлат мустақиллигининг 20 йилида биз каби натижаларга эришмади. Аҳолининг фаровонлиги даражаси бўйича биз МДҲда биринчи, дунё бўйича 50-чи ўриндамиз. Қозоғистон хақаро заҳиралари бўйича ҳам биринчи 50 давлат ичидадир. Унинг миқдори, Миллий фондимизни ҳам қўшганда, 73 млрд долларга чиқди.


Халқаро саҳнада ҳам катта муваффақиятларга эришдик. МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб, ЕХҲТга раислик қилдик. Остонада бу асрнинг биринчи ЕХҲТ саммитини ўтказдик. Яқинда Ислом Конференцияси Ташкилотида раислигимиз бошланади. Бу ташкилотга 57 мусулмон давлати киради. Қишки Осиё Ўйинларини ўтказганимиз буюк воқеа бўлди.”

Ўзбекистон ва унинг президенти Ислом Карим қўшни давлат президенти қилган ишларнинг ўндан бирини ҳам қилганини айтолмайди. Аксинча, унинг раҳнамолигида асрлар бўйлаб Марказий Осиёда етакчи роль ўйнаб келган ўзбеклар ҳозир охирги ўринга тушиб бўлдилар. Бунинг сабаблари кўп, бу ҳақда “Ҳаракат” агантлиги давомли равишда гапириб келмоқда. Шубҳа йўқки, сабаблардан бири, дунё ўзбекларини бағримизга тортмаётганимиз, Ислом Карим эса, юрт ташқарисидаги ўзбекларга душмандек қараб келаётгани.

Умумжаҳон Ўзбеклар Қурултойи каби тадбир ўтказиш ўзбеклар учун, минг афсуски, орзулигича қолмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону