19 November 2006
04:00 -
20:00 - Ўзбекистон байроғини “Бирлик” фаоли Ёдгор Обид чизган 16:00 - Ҳолиқназар акани ҳали ҳам тинч қўйишмади

20:00 - Ўзбекистон байроғини “Бирлик” фаоли Ёдгор Обид чизган
Одатда давлат Гимни (Мадҳияси) кимлар тарафидан ёзилгани маълум бўлади, сўзлар ва мусиқа муаллифлари миллат томонидан танилади. Аммо байроқ тўғрисида бундай дейиш қийин. Баъзи ҳолларда байроқлар узоқ тарихдан келгани учун, уларнинг муаллифи тўғрисида гапириб ҳам бўлмайди, замонавий давлатларда байроқ бир одам ёки гуруҳ томонидан яратилса ҳам, улар одатда тарихда қолмайди. Шундай бўлса-да, Ўзбекистоннинг ҳозирги байроғини ким яратди, деган савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Айниқса, кечагина мамлакатимиз байроғи расман қабул қилинган куннинг 15 йиллиги бўлгани учун.
Байроқ расмини мен чизганман, дейди бирликчи шоир, ҳозир муҳожиратда яшаётган Ёдгор Обид. Ўша пайтда Ёзувчилар Уюшмасида ишлардим. Ўзбекистон байроғининг камида 10 вариантини чиздим. У ердаги ҳамкасбларим, олдимга турна қатор келиб турадиган бирликчи сафдошларимга ҳам уларни кўрсатардим. Эскизлар иш хонамдаги столнинг тортмасида турарди. Уларни мукаммаллаштириш учун анча ишлаганман. Бир кун келсам, байроқларнинг эскизлари йўқ бўлиб қолибди. Маълум муддатдан кейин, Олий Кенгашда янги байроғимизни қабул қилишди. У мен яратган вариантлардан бирининг сал кам ўзи эди. У ерда биргина фарқ бор. Менинг эскизимда бир дона юлдуз бор, уни 12 тага чиқаришибди. Бошқа ҳамма нарса худди мен чизганимдек. Бунақа тасодифий ўхшашлик бўлиши мумкин эмас. Кимдир менинг эскизимда юлдузлар сонини ошириб, парламент комиссиясига таклиф қилган. Мен буни ўша куниёқ кўрдим, бундан хурсанд бўлдим, аммо муаллифликни даъво қилмадим, ҳозир ҳам қилмоқчи эмасман, дейди шоир. Муҳим бўлгани “Бирлик”нинг кураши натижасида мустақил бўлганимиз, бошимиз устида эса, “Бирлик”чи чизган байроқнинг ҳилпираши.
16:00 - Ҳолиқназар акани ҳали ҳам тинч қўйишмади
Бугун эрталаб “Бирлик” Партияси раисининг марказий минтақалар бўйича ўринбосари Ҳолиқназар Ғаниевнинг уйига кеча келган аёлларда икки нафари келиб, яна кечаги тўпалонни давом эттиришга ҳаракат қилишди. Бу икки аёлнинг айтишича, қора чарм пиджак ва оқ кўйлак кийган, галстукли бир неча киши бугун эрталаб ҳам уларникига келиб, Ҳолиқназар аканикига боришни, Адлия вазирлигига берилган ҳужжатларни қайтариб олишни буюришган, акс ҳолда ўзларига ёмон бўлиши мумкинлиги билан таҳдид қилишган.
Аёллар бугун олдинги кунларга нисбатан анча ҳовридан тушиб қолишганди. Ҳолиқназар ака ўша чарм пиджак кийганларни ўз олдига юборишни сўради ва уларни ўзларига билдирмасдан фото суратга тушириб олишни таклиф қилди. Шундай қилинса, у одамларни “Бирлик” номидан жавобгарликка тортиш ва ҳамманинг тинчлигини сақлашга эришиш мумкинлигини тушунтирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения