18 November 2006
04:00 -
23:00 - Ҳолиқназар ака яна ҳужум остида - Ўзбекистон ҳаммани алдашга интиларкан, бунда “Озодлик” радиосининг ҳам роли бор 18:00 - Самарқанд органлари “Бирлик”га қарши курашда чемпион бўлмоқчилар - Тур

23:00 - Ҳолиқназар ака яна ҳужум остида
Кеча “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Ҳолиқназар Ғаниевнинг уйига Адлия вазирлигининг босими остида келган Эшмурод Бултаковнинг опа-сингиллари ва қизлари бу ерда тўпалон қилиб кетишганини айтгандик. Бугун улар яна келишган. Уларнинг сафига Эшмуроднинг ўзи ва унинг Жомбой тумани Сарчашма қишлоғида яшайдиган опаси Ҳамро Қаршиева қўшилишибди. Уларнинг талаби ўзгармаган: “Бирлик” Партияси рўйхатларида биз ҳам бор эмишмиз, уларни бизга беринг, йўқ қиламиз, акс ҳолда Адлия бошқармасидагилар бизни тинч қўйишмайди”.
Ҳолиқназар ака рўйхатлар Адлия вазирлигининг ўзида эканлигини, исталган тақдирда уларни вазирликдан талаб қилиш мумкинлигини, рўйхатлар сохталиги хусусидаги иддаоларнинг асоси йўқлигини уларга тушунтиришга ҳарaкат қилди. “Агарда рўйхатларимиз сохта бўлса эди, ҳукуматнинг ўзи бизнинг одамларни судга бериб, халқнинг кўзи олдида бизни шарманда қилган бўларди-ку. Адлиячиларнинг гапига учманглар”, дея уларни сокинлаштиришга интилди.
Бугун Ҳолиқназар ака билан телефон орқали суҳбатлашган партия раиси Абдураҳим Пўлат эса шундай деди: “Ҳукуматимиз органларининг Сизга бу қадор осилиши – фаолиятинингизга берилган энг катта баҳодир. Сиз шу тазйиқлар остида ҳам 11 ноябрда Тошкентга бориб, Марказий Кенгашимиз мажлисини бошқарганингиз учун аламларини олишмоқда. Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни қайтадан кўриб чиқиш учун Каримовга 3 ой муҳлат берган бир вақтда, Самарқандлик органларнинг бу иши фақат Ўзбекистоннинг зараригадир. Чунки, биз бу фактларни ЕИнинг керакли структураларига етказамиз”.
Ўзбекистон ҳаммани алдашга интиларкан, бунда “Озодлик” радиосининг ҳам роли бор
“Жaҳoн” AAнинг xaбaр қилишичa, Ўзбекистоннинг Брюссeлдaги элчиxoнaсидa Ислoм Кaримoв тoмoнидaн Oлий Мaжлис Қoнунчилик пaлaтaсигa қoнунчилик тaшaббуси тaртибидa киритилгaн «Дaвлaт бoшқaрувини янгилaш вa янaдa дeмoкрaтлaштириш ҳaмдa мaмлaкaтни мoдeрнизaсиялaшдa сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш тўғрисидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнститусиявий Қoнуни ҳaмдa «Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнститусиясининг aйрим мoддaлaригa (89-мoддaсигa, 93-мoддaсининг 15-бaндигa, 102-мoддaсининг иккинчи қисмигa) тузaтишлaр киритиш тўғрисидa»ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнуни лoйиҳaлaрининг тaқдимoти бўлиб ўтибди.
Учрaшувдa Бeлгия ҳaмдa Еврoпa Иттифoқининг рaсмий дoирaлaри, Брюссeлдa aккрeдитaсиядaн ўтгaн диплoмaтия кoрпуси вaкиллaри, Еврoпa институтлaри, ЕИ ҳaмдa НAТOгa aъзo мaмлaкaтлaр миссиялaри, шунингдeк, қaтoр тaҳлилий вa илмий-тaдқиқoт мaркaзлaрининг вaкиллaри иштирoк этишиб, Ўзбекистонда демократик қонунлар яратилаётгани ва мамлакатимиз демократия тамон илгани кетаётганга ҳамд-санолар ўқишибди. Мисол сифатида Брюссeль xaлқaрo мунoсaбaтлaр мaктaби прoфeссoри Aлбeнa Aзмaнoвaнинг “Кoнституциявий қoнун лoйиҳaсининг пaрлaмeнтгa киритилгaни Ўзбeкистoнни янaдa дeмoкрaтлaштириш вa мoдeрнизaциялaш бoрaсидaги ўтa муҳим қaдaм бўлди” деган гаплари келтирилган.
Бўлиши мумкин, дейди Ҳаракат агентлигининг мухбири. Албена Азманова деганлари кўринишидан собиқ Россиялик олим. Ўзбекистон вакиллари у билан маълум иш олиб боришгач, шундай чиқиш қилган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Лекин унинг ўзи чин кўнгилдан шундай фикр айтиши ақлга тўғри келмайди. Чунки, Каримовнинг Конституцияга киритиш учун қилган таклифлари унинг ҳокимлар тайинлаш ваколатини кенгайтиради ва ҳеч бир ақли расо одам буни демократия тараф бир қадам дея баҳолай олмайди.
Яқинда “Озодлик” радиосининг ўзбек программаси томонида айнан шу лойиҳалар муҳокама қилинганда, “Эрк” пратияси 53-54-чилар фракциясининг раиси Салой Мадаминов, журналист Тўлқин Қораев ва Хоразмлик медицина доктори Суҳрат Абдуллаевларни эфирга чиқаришдан мақсад - Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам бериш эди. Радиода чиққанлар бу қонун лойиҳаларинг моҳиятан демократия томон юриш деб баҳолаб, фақатгина уларнинг амалга ошишига шубҳа билдиришганди.
Кўриниб турибдики, Брюсселдаги тақдимот ҳам “Озодик”даги эшиттириш ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли органлари тарафидан уюштирилган ва уларнинг мақсади дунёга Каримов киритаётган таклифларнинг демократик руҳда эканлигини кўрсатиш бўлган. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатгина бу “ўйинни” вақтида фарқига бориб, радио журналистини ҳам эшиттиришда қатнашганларни ҳам фош қилган эди.
Аммо, Ўзбекистон ҳукумати керак ерларда Абдураҳим Пўлатнинг эмас, бошқаларнинг гапларидан керакли иқтибослар келтириб, уларни ўз фойдасиги ишлатаберади. Бу гапларнинг АҚШга тегишли “Озодлик” радиосидан айтилгани эса, ҳаммани кўзини бўяшга хизмат қилади.
18:00 - Самарқанд органлари “Бирлик”га қарши курашда чемпион бўлмоқчилар
“Бирлик” Партияси Самарқанд ташкилотининг раиси Ҳолиқназар Ғаниевга қарши бўлаётган тазйиқлар, бу мард мухолифатчининг икки марта ўғирлаб кетилиши, бир неча марта партиянинг Тошкентдаги мажлисларга боришига йўл берилмаганлиги тилларда достон бўлмоқда.
Ҳолиқназар ака орган одамларини алдаб партия Марказий Кенгашининг 11 ноябрдаги йиғилишига бориб келганларидан дарғазаб бўлган МХХчилар ҳали ҳам аламларидан чиқолмаяптилар. Улар 11 ноябрь куни кечаси бирликчининг дарвозасига қора бўёқ билан доира ичида “Х” белгисини чизиб кетишганди. Улар шу билан "Сени ва оилангга шу белгина кўямиз, тўғрироғи йўқ қиламиз” деб синал бермоқчи бўлишган.
МХХнинг провокациялари бугун ҳам давом этди. Ўтган йили Эшмурод Бултаков оиласига мансуб 4-5 аёл Ҳолиқназар аканинг уйига келиб роса тўпалон қилишганди. Уларнинг иддаосига кўра, уларнинг исмлари ўзларидан сўралмасдан “Бирлик” Партияси аъзоларининг рўйхатига кириб қолган эмиш ва Адлия улардан бу хусусда тушинтириш хати талаб қилган эмиш.
Бугун яна ўша аёллар тўсатдан ўша иддаолар билан келиб, Ҳолиқназар аканинг уйи олдида яна тўпалон қилиб кетишди, дейди мухбиримиз.
МХХ яна Ҳолиқназар ака билан яқиндан шуғулланаетганинг икки сабаби бор. Биринчиси, “Бирлик” рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига янгидан ариза бергач, ҳукумат партияни обрўсизлантириш учун янги баҳоналар қидирмоқда. Иккинчиси, шу кунларда бир гуруҳ Россиялик сиёсатшуносларнинг Самарқандда бўлиши вақтида Ҳолиқназар аканинг улар билан учрашиш учун қилаётган ҳаракатларини нейтралаштириш.
Партия Бош котиби Васила Иноянинг айтишича, Адлия вазирлигига партия томонидан топширилган рўйхатларда биронта ҳам сохта имзо борлигини вазирлик “Бирлик”нинг талабларига қарамасдан кўрсатолгани йўқ. Партиянинг шу кунларда Адлия вазирлигига берилган навбатдаги хатида ҳам сохта имзолар ҳақидаги иддаоларни исботловчи далиллар кўрсатиш талаб қилинган.
Турк давлатлари саммити ими-жими ўтди
Кеча Туркияда бу мамлакатнинг матбуоти тарафидан ҳам ортиқча эътибор берилмаган воқеа юз берди. Бу ҳам бўлса Турк давлатлари раҳбарларининг йиғилиши, саммити эди. СССР йиқилгандн кейин доимий бўлиб турадиган бу каби саммитлар 5-6 йилдан бери ўтказлмасди, у қайтдан йўлга тушибди.
Бу йилги ёиғилишга Ўзбекистон ва Туркманистон президентларидан ташқари ҳамма Турк давлатларининг раҳбарлари қатнашишган. Ўзбекистон парламент савияси, Туркманистон эса элчихона вакиллари савиясидаги ҳайъат жўнатганлиги маълум бўлди. Туркманбошини туркчилик душмани деб бўлмайди, шу сабабли унинг саммитга келмаслик сабабини айтиш қийин. Аммо Каримов туркчиликнинг, Турк дунёси бирлигиниг туғма душмани. Аввавллари тишини-тишига қўйиб мажлисларга қатнашиб юрган бўлса, энди буни ҳам тўхтатди.
Ўзбекистон Турк дунёсида энг муҳим ўлкалардан бири. Москва Турк дунёсининг бирлашишини истамаслиги аниқ, бунинг учун ўз одами Каримовдан фойдаланаётгани эса ғоят табиийдир.
Бу йил саммитга Россия кузатувчи сифатида эштирок этишни сўраган экан, унинг илтимоси қондирилган. Кремль у ерда нималар бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб туриш ниятини бекитишга ҳам зарурият қолмаганини сезган бўлса керак.
Хабарлардан маълум бўлишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу йиғилишнинг марказий шахсига айланган, иқтисод ва маданиятдан тортиб, космосни ўрганиш ва ўзлаштиришгача бўлган соҳаларда ҳамкорлик қилиш таклифларини киритган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения