22 April 2011
17:18 -
Қашқадарёликлар: “Йил оғир келадиганга ўхшайди”
Баҳорнинг дастлабки ойларидаги қурғоқчилик туфайли Қашқадарё вилояти қир-адирларидаги ўтлар қовраб битди. Ёғингарчиликнинг камлиги туфайли сув заҳиралари бўлмиш омборлар етарлича сув ғамлай олмади. Ҳатто қишлоқ хўжалиги экинлари, пахта ва ғалла ҳосилдорлиги жиддий хавф остида қолмоқда, дейди қашқадарёликлар.
Пахта ва ғалланинг мамлакат миқёсида етиштирилишида салмоқли улушга эга бўлган воҳадаги аҳвол бутун мамлакатга таъсир этиши мумкин. Ҳозирдан бир қоп Қарши унининг нархи 75 000 га чиқди. Кишилар кўнгли ҳозирданоқ бетинч.