22 April 2011
17:54 -
Қирғизистон ИИВ: “Ўзбекистон томонининг иддаолари бўҳтон”
Шу йил 20 апрелдаги хабарларимиздан бирида ўзбекистонлик фермер Наврўзбек Турғунов шу йилнинг февралида қирғиз миршаблари томонидан ўғирлаб кетилгани ва шу пайтгача дараги чиқмаятгани билдирилганди. Қирғизистоннинг жавоби дарҳол келди. Бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг фарғоналик Наврўзбек Турғунов масаласидаги иддаолари, яъни унинг қирғиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўғирлаб кетгани ҳақидаги маълумотнинг бўҳтонлиги ҳақида баёнот берди. “Қирғизлар халқаро ва ўзаро келишув, қонунчиликка мувофиқ иш кўрмоқда. Наврўзбек Турғунов қирғизларнинг молларини ўғирлаганликда айбланиб, суд санкцияси билан қамоққа олинган...”, дейилади баёнотда.
Баёнотдаги маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг Қадамжой тумани ИИБ ходимлари юртдошимизни мол ўғирлигида айбламоқда. Ўзбекистон томони эса кеча хабар берганимиздек, қирғиз миршабларига нисбатан одам ўғирлаш ва давлат чегараларини бузишда айблаб, жиноят иши қўзғатган.