22 April 2011
12:00 -
Ўзбекистонда ғайритабиий ҳодисалар: Самарқандда ғаройиб хислатли қиз, Қашқадарёда қуёнга айланаётган хамир
Икки йил аввал Навоий вилояти Нурота тумани қишлоқларидан бирида содир бўлган воқеа кўпчиликни ажаблантирган, ғайри табиий ҳодисалар ишқибозларига эрмак бўлганди. Ўшанда қишлоқдаги уйлар ўз-ўзидан ёниб кетаверди, туман ёнғин хизматининг ёнғинни бартараф қилишга келган машиналаридан бири ҳам ёниб кул бўлди. Ҳодиса ҳақидаги хабар пойтахтга келгач, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили Абдулазиз Мансур қишлоққа йўл олди ва ҳодисанинг жинлар билан боғлиқлиги аниқлангач, қилинган дуолардан сўнг ёнғинлар тўхтади. Бу ҳақда “Даракчи” газетасида тафсилотли мақолалар, фотолавҳалар чоп этилганди.
Энди эса Самарқанд Давлат Чет тиллар институти битирувчиси С. Б. (илтимосига кўра исми-шарифи келтирилмади — Ҳаракат) исмли қиз билан боғлиқ ғайри табиий ҳодиса рўй бермоқда. Қизнинг маълум вақтда тана ҳарорати кўтарилади ва унинг билагида араб имлосидаги “Ла илаҳа иллалоҳ” ёзуви бўртиб чиқади. Бу мўъжиза атрофдагиларнинг қизиқишини орттира бошлагач, хуфя хизматлар келиб қизнинг бу хислатини бошқаларга кўрсатмасликка буйруқ берибди. Акс ҳолда, унинг жавобгарликка тортилиши билан огоҳлантиришибди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чиял жамоа хўжалигидаги Чориевлар хонадонида эса хамир қориб, тоғорага ошириш учун қўйилганида хамирдан қуён ҳайкалчаси пайдо бўлмоқда. Хонадон қарийб икки ойдан бери давом этаётган бундай ҳодисадан сўнг яна Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилган. Ажабмаски, идора мулозимлари бу ҳодисани ҳам бартараф этса. Улар дуо ўқийдими ёки ҳукуматнинг буйруғини бебош жинларга етказадими, ишқилиб, саросимадаги кишиларни тинчитса бўлди, дейди мухбиримиз.