02 April 2011
00:09 -
Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан ўзбекларга визани бекор қилган Туркия қарорини ўзгартирмаган
Шу кунларда Тошкентда “Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун яна виза киритибди” деган миш-мишлар кўпайгач, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси махсус хабар тарқатиб, ҳеч қандай виза киритилмагани, ўзбеклар, аввал ҳам бўлгандек, Туркияга аввалдан олинмаган визасиз кириб, у ерда 30 кун қолишлари мумкинлигини билдирган. Виза чегардан кираверишда автоматик равишда берилади.
Маълумки, Турк Дунёсини бирлаштириш йўлида асосий тўғоноқ ролини бажараётган ва Туркия билан алоқаларни энг паст нуқтага туширишга интилаётган Ислом Карим ҳукумати 5 йил аввал Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визасини 200 доллар атрофида қилиб қўйгач, Туркия ҳам аччиқ устида ўзбеклар учун виза нархини шу даражага кўтраганди.
Аввалги хабарларимизда билдирилгандек, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Анқарада Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутатлари билан учрашиб, Ислом Каримга аччиқ қилиб виза нархини кўтариш хато эканлигини, бундан оддий ўзбеклар азоб чекишини, Ўзбекистон-Туркия алоқалари заифланишини, Ўзбекистон ҳукуматидан қасд олишнинг энг яхши йўли – ўзбеклар учун Туркияга киришни бепул ва визасиз қилиб қўйиш эканлигини айтган.
Турк депутатлари бу масала бўйича ўша пайтдаги Туркия ташқи ишлар вазири (ҳозир у мамлакат президенти) Абдуллоҳ Гул билан учрашиб, масалани Абдураҳим Пўлат таклифи йўналишида ҳал қилишга ваъда беришганди. Бир неча ойдан кейин, ростдан ҳам, Туркия ўзбеклар учун аввалдан олинадиган визаларни бекор қилди.
Ўша пайтда баъзи сабаблар билан ўзи гаплашган турк депутатларининг исмини айтишни истамаган Абдураҳим Пўлат бугун буни очиқлашга қарор қилди.
Ўзбекларга визани бепул қилишда жонбозлик кўрсатган икки Турк депутати қўйидагилар:
- Турк ва ислом дунёсида машҳур бўлган иқтисодчи олим, профессор, бу мамлакатда энг катта тиражли газеталардан бири бўлмиш “Туркия” газетасига узоқ йиллар етакчилик қилган, Эрдоғон раислигидаги Адолат ва Тараққиёт Партиясидан ўша пайтда парламентга сайланган Невзот Ёлчинтош.
- Иқтисодчи олим, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг иқтисодий дастурининг бош муаллифларидан бири, ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам, Туркия парламентининг депутати Алавуддин Буюкқоя.