01 April 2011
04:11 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Гулистон Университети ёхуд Х. Қаршибоевлар империяси”
Камина 1987-90 йиллларда Гулистон Давлат Университетининг Бошланғич таълим факультетида бир муддат оддий ўқитувчи сифатида фаолият олиб боргандим. Ўшанда ГДУ ректори, проректори, декан ва кафедра мудирлари бошқа шахслар эди. Ҳозир уларнинг баъзилари марҳум, баъзилари нафақада, айримлари эса ўз соҳаларида фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Лекин ўша вақтларда Қаршибоев деган кимса ишлаганини эслай олмайман. Балки бирор кафедрада биқиниб, ўз саодатли онларини кутиб, балки шахсий амбиция устида бош қотириб, бир четларда юргандир, эҳтимол. Кейинчалик мен ўзимнинг қарийиб 30 йиллик педагогик фаолиятим даврида оддий ўқитувчи, кашшофлар етакчиси, камсорг, кутубхоначи, кейинчалик маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор муовини, илмий бўлим мудири, қисқа муддат мактаб директори ҳамда 10 йил давомида Сирдаё вилояти ўқитувчилари малакасини ошириш Истетутида кабинет мудири вазифаларида фаолият олиб бориб, ўнлаб шогирдлар тайёрлаб, уларнинг аксарияти Гулистон Давлат Университетининг турли факультетларини биритиб келишар экан, бот-бот улардан Қаршибоев деган фамилия ҳақида, аниқроғи, Қаршибоевлар сулосаси ҳақида эшита бошладим...
Қайси факультет нархи қанчалиги, ўқишга, ишга кириш, илмий даража олиш, ҳар бир семестрда ГДУдаги мавжуд факультетлардаги барча гуруҳлардан уларнинг сардорлари орқали ҳар бир имтиҳон ва зачет олиш жараёнларида қанчадан йиғиб бериш ишлари, ҳар бир ўқув йилида кимларни курсдан йиқитиш, талабалик сафидан четлатиш, барча-барчаси Қаршибоев фамилияси билан боғлиқ узунқулоқ гаплар эди.
Наҳотки, Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги орасида Сирдарё вилоятидаги ягона Олий ўқув даргоҳи мунчалар тубан кетиб, сирти ялтироқ – ичи қалтироқ ҳолга келиб, ҳақиқий устозлар, миллат зиёлилари косаси оқармай, бир тутам коррупционер сохта педагог-мансабдорлар қўлида қолдими?
Қуйида фақат ўзим гувоҳ бўлган ва эшитган фактлардан баъзи мисоллар келтириб этаман. (маълум сабабларга кўра уларнинг номлари келтирилмайди ёки ўзгартирилмайди)
...Собиқ ГДУ ўқитувчиси, ҳозирда вилоятдаги фирқалардан бирининг етакчиси 7 йил аввалги кўнгил хиралигини эслаб, бир куни уни факультет декани хузурига чақириб, шу факультетининг ёш, истеъдодли ўқитувчи аёлнинг аризасини ўқиб эшиттиради. Аризада ёш ўқитувчига унинг хушомадлари, ҳатто бирга бўлиш чорловларидан иборат уйдирмалар ташкил этган бўлиб, қаҳрамонимиз бу ёш педагогка фақат бир неча бор педагогик йўл-йўриқ кўрсатиб, устозлик қилганлигини исботлаб берган. Мазкур аёл билан “қаҳрамон” ўқувчи деканатда юзлаштиририлганда, аризадаги барча уйдирмалар ёлғон эканлиги, уларнинг барчасини Х. Қаршибоев айтиб турганлигини ёш ўқитувчи чин дилдан эътироф этиб, узр сўраган.
...ГДУ профессорларидан бири эса, Университетдаги кўплаб олим, ҳақиқий домлаларини кушандаси Қаршибоев эканлигини гапириб, бир нечта мисоллар келтирар экан, аксинча Олий даргоҳда гурухбозлик, шаҳсий садоқат ришталарини ўрнатган бу шахс, фақат шахсий манфаат, порахўрликни шакллантирганлигига мисол келтириб, кейинги 10 йиллик даврида 5 та ректор ўзгарса ҳам у ўз лавозимига (ўқув ишлари бўйича проректор) қолаётганлиги, бунча сабаб эса унинг мустаҳкам “салтанати”, садоқатли югурдаклари ва оила аъзолари сабаб деб таърифлади. Унинг садоқатли ҳамтовоқларидан бири О. Алтмишев 2005 йил Педагогика факультети “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” бўлимининг барча гуруҳ талабаларидан пластик карта учун деб, ҳар бир талабадан 4 000 (тўрт минг) сўмдан маблағ йиғиб олгач, на пластик карта, на пулни қайтаришдан дарак бўлмагач, факультетнинг бир гуруҳ фаол талабалари бизнинг (ЎИҲ “Эзгулик”) жамиятимизга арз қилгач, бу шахсан О.Алтмишевга учрашиб, қилмиши оқибатларини тушунтиргач, у талабаларга рўйхат бўйича пулларини қайтариб берган эди. Унинг ҳар қанча “ариза ташкилотчилари кимлар эди?” деган саволларга биз албатта муносабат билдирмаган эдик.
Х. Қаршибоев даврасида “пишиққан” ёш олимлардан, техника фанлари номзоди Э. Қурбонов эса 2004 йил ўз кафедрасида мижозидан пора олаётганда МХХ томонидан қўлга олиниб, узоқ муддатларга озодликдан маҳкум этилди. Жазони ўтаб бўлгач, ҳозир у яна “ўз севимли” фаолиятини Х. Қаршибоев ҳомийлигида давом эттирмоқда. (менга шахсан Қаршибоевнинг ўзи суюнчилади).
... 2004 йилда ГДУнинг педагогика факультети Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бўлимининг №4-14 гуруҳ талабаси Х. Элмуродов ҳамда 4-15 гуруҳ талабаси С. Идрисовлар ташкилотимизга “Эзгулик” ота-оналари ҳамроҳлигида шикоят қилиниб, фарзандлари соғлиқлари сабабли маълум дарс соатларини қолдиришгач (тиббий маълумотнома топширилган) факультет ўқитувчиси Жаҳонгир Қаршибоев (Х. Қаршибоевнинг ўғли) уларга тирик каклик ҳамда ёввойи кабутар муляжи (тулуми) олиб келишса, имтиҳон баҳоларни қўйиб беришлигини айтган.
С. Идрисов ахтариб, овчилардан тирик каклик сотиб олиб Ж. Қаршибоевга келтириб берган. Х. Элмуродов эса кабутар муляжини топа олмаган. Шунда Ж. Қаршибоев иккита студентни ҳам ГДУ да ташкил этилган ёзги қурилиш отрядига (?) талаб этиб, имтиҳонлардан қарзи бор талабалар билан бирга, топширилган ишларни тўлиқ бажаришса (ётоқхона таъмирлаш) имтихонларга ёрдам беришни ваъда қилган. Студентлар ёз бўйи икки ой қурилишда уйга боришмай ўз ёнларидан маблағ сарфлаб, меҳнат қилиб, берилган топшириқларни аъло бажариб, 1 сентябрда ўқишга яхши кайфиятда боришса уларнинг қўлига “талабалик сафидан четлатиш тўғрисидаги буйруқ”ни тутқазишган.
Иккита талаба ўша вақтдаги нарх бўйича ГДУ ғазнасига контракт шартномаси учун тўлашган 341 500 сўмга ҳам куйиб қолишаверди. Бу ҳақда ўз вақтида ота-оналари ҳам хабардор этилмаган эди! Биз мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълими вазирига хат жўнатгач, билмадик ГДУ маъмуриятига қандай жавоб йўллаган, лекин Ж. Қаршибоевнинг отаси Х. Қаршибоев шахсан ўзи ўғли билан бир ҳафта давомида орқамдан қолмай, Олий таълим вазирлигига “Ворисов”га ижобий хат жўнатишини илтимос қилиб ҳатто уйимизгача келган, орага жуда кўп ўқитувчи, кафедра мудирларини “элчи” қилиб юборгач, мен маълум муддат ГДУ “нони”ни еганлигим ҳурмати вазирликка “талабалар келтирган важлар, тўлиқ тасдиқланмаганлиги студентларнинг ўзи баъзи фанлардан қарз бўлиб қолганлиги” хақидаги хат жўнатилишига розилик билдирган эдим...
Бу менинг фаолиятимдаги хатоларимдан бири эди. ГДУда фаолият олиб борувчи манбаанинг таъкидлашича, Агроиқтисодиёт факультетининг собиқ декан ўринбосари Ш, Махмудов 2008-2009 ўқув йилллари давомида иккита абитуриентнинг ота-онасидан уларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига катта маблағ ундириб, уларни ўқишга киргиза олмагач, асосийси олган маблағини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб (тақсимлаб) эгаларига қайтариб бера олмагач ота-оналар Сирдарё вилояти МХХ бошқармасига арз қилишган ҳолат аниқланиб, Ш. Маҳмудов ва унга ўхшаган бир нечта “ҳалол” ўқитувчилар вазифасидан олинган экан. Бироқ 2010 йил сентябр ойида Ш. Маҳмудов яна аграиқтисодийт факультетида пайдо бўлиб қолади!
ГДУнинг Аграиқтисодиёт факультети 2011 йил 6 сентябрдан бошлаб Оқ олтин тумани, пахта далаларига жалб этилгач студентларнинг айтишича хали ишлаш учун буйруқ чиқмаган. Ш. Махмудов ҳам пахта штабида пайдо бўлади ҳамда азалий ғарази бўлганлиги учун факультетнинг 4 - босқич талабаси 3-босқичгача гуруҳ сардори бўлган, давлат гранти асосида тахсил олувчи талаба Ж. Тоғаевни 2010 йил 18 сентябр куни кечки йўқланмага қанташа олмаганлиги (собиқ сафдошлари уни кўргани боришгани) учун ҳамда менга ичиб олиб бўйсунмаяпти деб, туҳмат қилиб, Оқолтин туман ИИБ ходимларини чақириб (негадир ётоқхонадаги 3 нафар милиция ходимини эмас) сохта баённомалар туздириб декан О. Олтмишев билан бирга ёлғон рапорт тайёрлашиб, ГДУ ректори в/б Х. Қашибоевга топширишган. Ўз навбатида ректор в/б эса Ж. Тоғаевни чақириб шахсан гаплашмасдан, унинг ота-оналарига хабар бермасдан “Камолот” ЕИХ КУҚ йиғилиши ўтказмай (унинг розилигини олмай) қолганларни қўпол равишда менсимай, балки тушунмай 2010 йил 21 сентябр куни № 335-С сонли Буйруқ чиқариб, Ж. Тоғаевни талабалик сафидан четлатади... Албатта Ш. Махмудов билан бўлган воқеа 18 сентябрда бўлган бўлса, биз (Эзгулик) ректор в/б Х. Қаршибоевга ҳамда унинг ходимлар бўлими рахбарига 22 сентябр куни шахсан учрашганимизда буйруқ чиқмаганлиги, фақат декан юборган рапорт борлиги, бу масалага Гулистон туман хокими ҳам яна бошқа нуфузли кишилар ҳам Х. Қаршибоевга учрашганлиги, лекин, у (Х. Қаршибоев) “кўрмаганлиги”ни мамнунлик билан сўзлаб берди. Йўқ, у ўтганн 4 кун ичида қонун ҳамда Низом бўйича студентнинг ота-онасини чақирмади, “Камолот” ЕИХ, Ф. Касаба уюшма йиғилишларини ўтказмади, факультет умумий йиғилишида ушбу воқеани муҳокама қилмади... У ўз ўлжасини кутди. Лекин у одатдаги кутган “ўлжа” келмади. Чунки Ж. Тоғаевнинг отаси хаста, 2- гурух ногирони, ишсиз эди, онасининг қон босими юқори эди. Бир парча ерларда анор етиштириб, сотиб оила боқар эди.
2010 йил 6 декабр куни ГДУ маъмуриятининг чиқарган № 335-С сонли Буйруғини, ФИБ Боёвут туман суди бекор қилиб, Ш. Тоғаевни ўқишини давом эттириш тўғрисида адолатли ҳал қилув қарор чиқарди. Ж. Тоғаев хурсадлик билан ўқишини давом эттирди. Ногох, 2010 йил 20 декабр куни аудиторияга дарғазаб Х. Қаршибоев кириб келиб, уни дарсдан чиқариб юборди...
У Боёвут туман суди қароридан норози бўлиб, ФИБ Сирдарё вилояти судига апеляция шикояти берган эди. Суд 2011 йил 16-17 феврал кунлари бўлиб ўтиб, сохта гувохлар қалбаки ҳужжатларга асосланиб, Ж. Тоғаевни талабалик сафидан четлатиш тўғрисидаги ректор в/б буйруғини ўз кучида қолдирди... Суд жараёнини кузатар эканман яхши ниятларда икки ойдан кейин ГДУни грант асосида битирувчи, саккиз ойлик олмаган стипендияларини олиб, энди дастлабки ҳа қарши сочларига оқ оралаган оилали, неварали домла, кафедра мудири, доцент, декан-профессорларнинг уялмасдан ёлғон кўргазмалар бераётганликларидан ҳайратга тушдим. Ж. Тоғаевнинг адвокати М. Эшонқулов берган саволларга пала-партиш жавоб бераётган КУК йиғилиши ўтказилмаганлиги исбот бўлиб қолганди. Факультет декани О. Олтмишевнинг қай аҳволга турганини бир кўрсангиз эди. Ушбу ҳолатга жуда ачиндим домлаларга эмас халқнинг фарзандлари шу каби пасткаш, виждонсиз кимсалар қўлида қолиб кетаётганлигидан афсусландим.
Куни кеча Ж. Тоғаевнинг отаси В. Тоғаев мен билан сухбатда “ака сентябр ойида ўғлим пахтадан қолиш учун 500 000 минг сўраган эди, тинчгина бераверсам бўлар экан, хозиргача югур-югур адвокат хизмати жами бўлиб 2 000 000 сўмга яқин пулим кетди, уни уйлантираман деб йиғиб қўйган анорлар пули эди” деб қолди. Дарвоқе, мен 2010 йил 28 сентбр куни ГДУ ректори в/б Х. Қаршиевга “2010-2011 ўқув йилида студентларнинг умумий сони, ҳамда улардан нечтаси ихтиёрий–мажбурий пахта теримига жалб этилган” деган мазмунда ота-оналар шикояти асосида мониторинг учун расмий хат киритган эдим (№ Э/77). Орадан икки ой ўтгач ҳам жавоб йўлланмагач, такроран 2010 йил 2 декабр куни № Э/94 сонли хат киритиб, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни борлиги, унинг бажарилмаслик оқибатлари тушунтирилгач, хар қалай 2010 йил 30 сентябр санаси билан № 01-04-30/1218 сонли жавоб хатига ГДУ нинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича (пахта дала штаби бошлиғи ўринбосари) проректор Р. Маҳмудов имзоси билан “ГДУнинг 3500 дан ортиқ профессор – ўқитувчилари ва талабалар Сирдарё вилояти, Оқ-тепа тумани Пахта далаларида умумхалқ хашарида (?) иштирок этишди”, мазмунидаги жавоби келди.
Қизиқ профессор-ўқитувчилар билан қўшиб ҳисоблаганда 3500 та студент пахтада! ГДУда тахминан 4500 та талаба борлигини ҳисобга олсангиз ҳамда уларнинг ҳар биридан 500 000 минг сўмдан маблағ (200 АҚШ доллари) йиғилса у қанча суммани ташкил этади. Бу маблағ кимларнинг чўнтагига тушади?... (албатта соғлиғи тўғри келмаган тиббий маълумотномаси борлар бундан мустасно албатта).
Ҳозирги кунда Ж. Тоғаевнинг отаси маълум қилишича, ўғли ва адвокатнинг ушбу ноқонуний апелляция судловидан (судъя М. Атахаджаева) норози бўлишиб назорат тартибида Сирдарё вилояти судига шикоят киритганига бир ой муддат бўлаётган бўлиб, 3-4 марта борса ҳам шикоят кўрилмаётганлиги ўғли ўқишдан ва имтихонлардан қолиб кетаяпти. Сирдарё вилояти прокуратурасига протест билдиришларини сўраб киритган шикоятларига эса, бўлим прокурори И. Душаев имзоси билан “масалани қонуний хал этишлик учун” Боёвут туман прокурорига жўнатилган хати нусҳаси келганлигини айтди. Қизиқ вилоят суди ажримига туман прокурори протест келтириши мукинми? ... Яқинда ГДУга яқин манбаа Х. Қаршибоевнинг биология факультетининг 4- босқичида тахсил олувчи келини Қаршибоева (Маматқулова) Умиданинг 8 ойлик чақалоғи бўлиб, унинг бир йилдан ошиқ вақт ичида декрет таътилида юриб, дарсларга, имтихонларга келмаса ҳам у бу йил битирса ажаб эмас деди, чунки у Қаршибоевнинг келини аҳир! Камбағал оилани боласи Ж. Тоғаев битириши номаълум!
Шу биргина ўйламай чиқарилган буйруқ № 335-С қанча кўнгилсизликларни келтириб чиқармади дейсиз. 2010 йил декабр ойида мени Сирдарё вилояти ИИБ ходими, майор Б. Эгамбердиев ўз хузурига чақириб, мен хақимда Х. Қаршибоевнинг тухматидан иборат аризасини ўқиб берди. Гўёки мен 2010 йил 22 сентябр куни унинг қабулига кириб, дўқ-пўписа қилиб мен ҳамда ГДУни бошига шундай қора кунларни солайки деб ман. Ха компюьтерда ёзилиб, айнан остига Х. Қаршибоев имзо чеккан эди.
Наҳотки узоқ йиллар ГДУда рахбарлик лавозимида ишлаган, профессор даржасига эришган шахс шунақанги бачкана ғалати гаплар ёзса?
2011 йил 16 феврал кунги суд жараёнидан сўнг, Х. Қаршибоевнинг адвокати Р. Хаққулов мен билан суҳбатда “Сизлар ушбу воқеани интернетда ёритганларингдан сўнг, ГДУ ректори Европада бўладиган ректорлар кенгаши рўйхатидан ўчириб ташланди ҳамда 1 500 000 АҚШ доллари грантидан қуруқ қолдик, энди шунинг учун бу ишни қўйиб, қўймаймиз Олий судгача борамиз” деди. Ростдан ҳам шундаймикан? Агар рост бўлса чатоқ бўлибди, лекин бу ишларга талаба Ж. Тоғаев ёки бизлар айбдор эмасмиз-ку? Ўзининг ўйламай кимларгадир яхши кўриниш, пахта теримини суръатини ошириш учун ўзи чиқарган ўша ноқонуний буйруғини.
Ҳа, Қаршибоев кимга, кимларни фарзандига буйруқ чиқаришни яхши ўзлаштирган. Биз (Эзгулик) Ж. Тоғаевнинг отаси гувоҳ таксичи Б. Миртожиев билан 2010 йил 22 сентябрда Оқолтин туманида жойлашган пахта штабига борганимизда кўрдик айрим бойватча талабаларни. Улар ўзларининг шахсий авто уловларида деканга, домлаларга беминнат ҳизмат қилиб юришар эди.
Хуллас, агроиқтисодиёт факультети 4- босқич талабалари ўша куни жадвалнинг ички тартиб қоидани бузмаганлиги, ўқитувчи (Ш. Махмудов) ни хақорат қилмаганлиги хақида ўз имзолари билан гуруҳ бўлиб тушунтириш хати ёзиб беришди ҳамда ётоқни қўриқловчи икки нафар милиция ходимлари ҳам Ж. Тоғаевнинг ҳеч қандай тўполон қилмаганлигини, агар тартибни бузганда биз чора кўрар эдик-ку? деб гапиришди. Бу каби иқтидорли талабаларнинг асоссиз ўқишдан ҳайдалиши бугина эмас.
2009 йил 1 май куни Гулистон шаҳрида яшовчи ГДУни хорижий тиллар факультети 3- босқич 1,32 гуруҳ талабаси Тошбоев Санжар ташкилотимизга ариза ёзиб келиб, уни ва иккита гуруҳдошларига семестрда домлалар О. Мамажонов, Е. Тенлар имтиҳон топширишига имкон бермай, уни йиқитиб, факультет деканига бу ҳақида шикоят қилса у бу масалани ўқув бўлимига (Х. Қаршибоев) ўтказганлигини хуллас, уни сунъий тарзда қарздор қилишиб, оқибатда ўқишдан четлатилганлигини баён этиб, аризаси сўнгида гуруҳдаги ҳатто ўз исмини инглиз тилида ёза олмайдиган талабалар домлаларга “аълоҳида-аълоҳида” учраб имтиҳондан ўтиб кетганлигини, отаси ҳам педагог бўлиб Гулистон компютер ва ахборотлаштириш технологиялари техникумида ўқитувчи эканлигини баён этди.
Бу масалада мен ГДУнинг собиқ ректори У. Тошкенбоевга шахсан учраганимда, масалани ўрганиб чиқиб менга “домла майли отаси хамкасбим экан, ўзи ҳам саводхон кўринади, мен топшириқ бераман бошқа кафедрадан комиссия тузиб, қайта имтихон оламиз” деб айтди. Афсуски бу хайрли иш охирига етмай тез кунда у Тошкенбоев вазирликка ишга ўтиб кетди, бу ишни охирига етказадиган бошқа одам ГДУда топилмади.
Хулоса ўрнида шуни очиқламоқчиманки, юқоридаги фактлар ҳамда кўплаб ота-оналар шикояти бўйича ГДУ фаолиятини жамоатчилик тарзда ўрганиш (мониторинг) учун ҳозир қарор тайёрлаб, бу ишга малакали ҳуқуқшунос, ҳуқуқ ҳимоячиларини жалб этмоқчимиз.
Мониторинг натижаси эса кўп нарсаларга ойдинлик киритади, деб ўйлайман.
Исроил Ризаев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари
“Эзгулик” жамияти Сирдарё
вилояти бўлими раиси

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения