01 April 2011
03:00 -
1 апрелда ўзбекнинг кўнглига ҳазил сиқмайди
Одатда 1 апрель санасини ҳазил-мутойиба ва кулги куни санашади. Бироқ бу йилги 1 апрель ўзбеклар учун кулгидан кўра, кўпроқ изтироб келтирадиганга ўхшайди. Чунки хориждан мамлакатга кирадиган ун учун 15 фоизлик бож тўловлари жорий этилди, бу эса ноннинг нархи яна ошади деганидир. Нонхўр халқ учун бундай зарба бошқа маҳсулотлар билан ҳам кузатилмоқда. Масалан, тропик мевалар импортига ҳам худди шу шаклда бож тўловлари ўрнатилди.
Ҳукумат бу ҳаракатини миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун қилаётганини айтмоқда. Бозор рақобатини шу йўл билан синдираётган ўзбек ҳукумати ўзини алдаш билан машғул дейиш хато бўларди, дейди мухбиримиз. Асл сабаб – дунё молиявий-иқтисодий инқироздан чиқишга бошлаётганда, бу инқироз гирдобига ботиб бораётган Ўзбекистон учун бюджетни тўлдириш учун бошқа имкониятлар қолмаганида.