01 April 2011
13:18 -
Россия мухолифати яна парчаланди: “Стратегия-31” ҳаракати ҳам иккига бўлинди
Тахминан 2 йидан бери 31 кунлик ойларнинг охирги куни Россиядаги Путин режимининг мухолифлари Москванинг Триумфал майдонида (аввалги Маяковский майдони) бу мамлакат Конституциясининг йиғилишлар ўтказиш эркинлигини таъминловчи 31-моддасининг ҳимоясига намойишлар ўтказиш анъанасини яратишди. Бу акциянинг ташаббусчилари – сўлчи “Бошқа Россия” партиясининг раиси Эдуард Лимонов ва машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Людмила Алексеевадир.
“Стратегия-31” ҳаракати оммавийлашиб ва сиёсий тус олиб, Москвадан бошқа шаҳарларда ҳам кўзга кўриниши билан бўлинди. Людмила Алексеева Кремль билан келишганини ҳам ортиқча яширмасдан, ҳокимият кўрсатган жойларда оз сонли намойишлар ўтказиш йўлига ўтди. Лимонов таарфдорлари ҳаракатни аввалги шаклда давом эттирмоқчилар.
Кеча Людмила Алексеева таарфдорлари ҳукумат рухсат берган Пушкин майдонида оз сонли намойиш ўтказдилар. Лимоновчилар эса, Триумфал майдонида рухсатсиз намойиш қилишга уриниб кўришди, аммо Лимоновнинг ўзи ва тарафдорлари дарҳол полиция тарафидан ушлаб кетилди.
“Бирдамлик” ҳаракатининг лидерлари, хусусан, Борис Немцов ва Илья Яшин, Москвадаги бўлинган тарафларнинг ҳеч бирига қўшилмаслик учун бўлса керак, Санк-Петербургга кетиб, у ердаги норозилик акциясида иштирок этдилар. Уларни ҳам полиция ушлаб кетди. Немцов Москвада судланиш шарти билан қўйиб юборилди.
Муҳим бўлгани – ҳукумат мухолифатни бу масалада ҳам парчалашга муваффақ бўлди.
Қайта қуриш йиллари инқилобий руҳдаги “Огонек” журналининг мухбири бўлган Александр Минкин “Свобода” радиосига берган интервьюсида Людмила Алексеевани хоинликда айблади. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таъбири бўйича шок терапия услубида қилинган бу айбнома, шубҳасиз тўғридир. Ҳор доим ҳуқуқ ҳимоячиларини сиёсатчилардан айириб келишдек ибтидоий позицияда туриб келган Людмила Алексеева, минг афсуски, сиёсатлашишдан қўрқиб, яна хато қилмоқда. У ҳукумат билан компромисс қилмоқчи эканлиги – жиддий гап эмас. Чунки, диктаторлар ҳеч қачон компромиссга боришмайди. Агар мўъжиза юз бериб, Россиянинг хўжайини Владимир Путин компромиссга бормоқчи бўлса, аввал буни исботловчи қадамлар қилсин.
Қолаверса, диктатуралар ҳукмронлик қилаётган жойларда ҳуқуқ ҳимоячилари билан мухолифатдаги сиёсатчилар доим бирга бўлишлари керак. Бошқа йўл йўқ.