24 March 2011
22:50 -
Аввал ҳам интeрнетга эркин уланишга рухсат йўқ эди, энди бутунлай йўқ
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Агентлиги Бош директори Ҳаким Муҳиддиновнинг буйруғи билан халқаро интернет тармоғига ўзбошимчалик, хусусий спутник антенналар орқали уланиш қаътиян таъқиланди. Бунга аввал ҳам амалда рухсат йўқ эди, энди эса буйруқ, сўнгра қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришлар орқали бу тартиб қонунлаштирилади.
Интернет, виртуал оламга уланиш эркинлигини иддо қилаётган Ўзбекистонда интернетга кирмоқчи бўлсангиз, марҳамат, давлат томонидан назорат қилинадиган провайдерларга уланинг, унда ҳукуматнинг обрўйини туширадиган сайтларга кирманг, аксинча, ўзбекларнинг фаровонликдан баҳтиёрлигини намоён этаётган саҳифаларни кўздан кечиринг.