24 March 2011
23:07 -
Жиззахда миршаббоши 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, ўтган йилнинг ёз ойларида МХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олинган Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Акрам Исомов 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят ишлари бўийча Жиззах вилоят суди ҳукмида айтилишича, у фуқаро З. Даминовадан 300 000 сўм (150 АҚШ доллари) миқдорида пора олаётганида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг жияни, милиция полковниги Мухтор Мирзиёев бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг жияни, милиция полковниги Мухтор Мирзиёев бошқаради.