24 March 2011
22:47 -
Туркман мактаблари ўзбек тилидан воз кечган, ўзбек билан энди ҳеч ким ҳеч қаерда ҳисоблашмайди
CА-News ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, туркман мактабларида ўзбек тилини ўқитиш тўхталилган. Агентлик бу хбарини айнан туркман матбуотига таяниб билдирган. Мамлакатнинг Тошҳовуз вилоятида муқаддам маҳаллий ўзбеклар учун ўзбек тилида мактаб бўлган, ва энди, бу мактаблар туркман тилига қайтди.
Туркманистондагиларнинг 10 фоизи ўзбеклар бўлишига қарамай бундай мактаблар энди йўқ, айни замонда, бу ерда 5-10 та ўрис мактаб қолдирилган.
Лекин Ўзбекистонда туркман тилида фолият олиб бораётган мактаблар мавжуд.
Бу хабарнинг ҳайрон қоладиган ери йўқ. Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинганда, ўзбек миллати ўз миллатдошларининг тақдирига бефарқ эканини кўрсатиб, шармандаларча жим турди. Энди ўзбеклар билан ҳеч ким ҳисоблашмаслигини аввалдан тахмин қилса бўларди, дейди мухбиримиз.