24 March 2011
03:39 -
Ислом Карим Оқсаройда "Honeywell" корпорацияси раҳбари Дэвид Коут билан яна учрашди
Ўтган йилнинг 22 сентябрь кунидаги хабарларимиздан бирида БМТнинг Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка келган Ўзбекистон президенти Ислом Карим "General Motors" корпорацияснинг раҳбари ўринбосари Том Стивенсон, "Sikorsky Aircraft" корпорацияснинг президенти Джеффри Пино ва электрон бошқариш системалари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган АҚШнинг "Honeywell" корпорацияси раҳбари Дэвид Коут билан учрашганини билдирар эканмиз, бундай учрашувларни дунёнинг сиёсий доираларидан етарлича изоляция қилиб қўйилган президент учун бечоралик аломати сифатида баҳолагандик.
Минг афсуски, аҳвол ўзгармади. Ҳали ҳам Ўзбекистондек давлат президентининг бошқа мамлакатлардан келган иккинчи даражали раҳбарлар ёки ширкатчилар билан учрашишдан бошқа иши йўқ.
Бугун Ислом Карим "Honeywell" корпорацияси раҳбари Дэвид Коут билан Тошкентда яна учрашибди. Расмий хабарларда айтилишича, Дэвид Коут Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва дунё тарафидан тан олинган “ривожланишнинг ўзбекча моделини” роса мақтабди, Ўзбекистоннинг қудратли иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, ривожланган инфраструктураси, транспорт коммуникацияси, мустаҳкам банк-молиявий тизими ва малакали кадрларига юксак баҳо берибди.
Ўзбекистонда ҳеч қандай банк системаси йўқлиги, иқтисоди чўкаётган Ўзбекистоннинг юз минглаб, балки, миллионлаб фуқароалари ватанларида иш тополмасдан қўшни ва узоқ мамлакатларда мардикорчилик қилишаётганини Дэвид Коут билмаслиги мумкин эмас. Демак, унинг мақсади – мақтовлар билан Ислом Каримнинг кўзини юмдириб, ўзбекларниннг нонини туя қилиб кетишдан бошқа нарса эмас.
Бунинг устига, хабарларда "Honeywell" корпорацияси раҳбари нима учун Ўзбекистонга келгани, бу ерда қандай шаклда фаолият олиб бормоқчи эканлиги, агар олиб бормоқчи бўлса, тилга ҳам олинмаган.