24 March 2011
02:23 -
Россия Афғонистон билан жиддий шуғулланмоқчи, бу мамлакат бўйича махсус вакил тайинланди
Россия президенти Дмитрий Медведев ўз мамлакатининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимини яратди. 2004-2005 йиллари Россиянинг Афғонистонда элчиси бўлган, кейин Россия ташқи ишлар вазирлигида Осиё бўйича департаментлардан бирининг раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Замир Кабулов тайинланди.
Маълумки, АҚШда узоқ йиллардан бери Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил бор эди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Ричард Холбрук ўтган йилнинг декабрь ойида тўсатдан оламдан ўтгандан кейин, унинг ўрнига тайинланган Фрэнк Раджеро ортиқча кўринмайди ҳам.
Россияда бундай лавозим яратилгани – фақат АҚШга тақлид қилиш ёки Афғонистонга қизиқиш ортганини эмас, Россиянинг ўзидан хавотирликлари ортаётганини кўрсатади. Биринчидан, Барак Обама ҳам Афғонистонда жиддий ўзгариш қилолмади. Демак, ислом экстремизми хавфи Марказий Осиё ва Россия учун ҳам муҳим факторлигича қолаверади. Иккинчидан, биринчи сабабнинг ҳам оқибатида, Афғонистондан Россияга наркотикларнинг келиши давом этмоқда, наркоманлар сони кескин ортмоқда. Учинчидан, ҳар қандай шароитда ҳам, АҚШнинг бу минтақадаги роли ортиб бормоқда.
Демак, Замир Кабуловнинг иши кўп бўлади. Аммо, бу ҳақдаги расмий хабарларда бир саволга жавоб йўқ: Бундай шароитда Замир Кабуловнинг асосий вазифаси юқоридаги хавфлардан биринчи иккитасини бартараф қилиши мумкин бўлган ягона куч - АҚШга ёрдам бериш бўладими, ёки, аксинча, нима бўлса ҳам, АҚШга ёмон бўлсин деб, дипломатик усуллар билан унга халақит беришми?