24 March 2011
12:45 -
Ливиядаги уруш туфайли Обаманинг боши дарддами ёки Америкада ҳам қитмирлар кўпми?
АҚШ Конгресининг қуйи палатаси – Вакиллар Уйининг спикери Жон Бейнер президент Обамага мактуб йўллаб, Ливияда олиб борилаётган ҳарбий оперцияларнинг мақсадлари ҳақида ҳисобот талаб қилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Унинг фикрича, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ливия ҳақидаги қарори АҚШнинг ҳарбий-сиёсий стратегияси бўлолмайди.
Ҳозир Республикасилар Партиясининг назорати остида бўлган Вакиллар Уйи спикерининг бу мактуби АҚШ раҳабарияти ичида Ливия бўйича катта қарама-қаршиликлар борлигининг далили эмас, дейди мухбиримиз. Муаммар Каддафи ўз вақтида Саддам Ҳусайин қилгани каби, антиамериканизм руҳидаги баёнотлари билан оддий америкаликлар тарафидан ашаддий душман сифатида кўрилади. Бундай шароитда, мухолифатдаги республикачиларнининг Ливия масаласида Обамани танқид қилиши – оддий америкаликлар тарафидан салбий қабул қилиниш муқаррар. Республикачилар буни яхши билишади. Айни замонда, улар Обамага қарши қитмирлик қилишдан ҳам ўзларини тўла тийолмайдилар. Ливияда дарҳол катта муваффақиятлар бўлмаятгани эса, қитмирлик учун энг яхши имконият яратмоқда.
Бундай қитмирлар АҚШда етарлича эканлигини яна бир бошқа хабардан ҳам кўриш мумкин. Америкалик миллионер Дональд Трамп АВС телеканалига берган интервьюсида Барак Обамадан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусҳасини кўрсатишни талаб қилди. Маълумки, ота-онасидан бири АҚШ фуқароси бўлмаган одам фақат АҚШ ҳудудларида туғилсагина АҚШ фуқароси бўлолади. Дональд Трамп бу талаби билан Барак Обаманинг АҚШда туғилганига шубҳа туғдирувчи иддаоларни қўллаб-қувватламоқда, холос. Бундай иддаолар эса, Барак Обама президентликка номзодини кўрсатгандан бери айтиб келинмоқда. Гавайи штати расмийларининг Барак Обама айнан шу штатда туғилганини кўрсатувчи ҳужжатлар борлигини айтишлари ҳам бу қитимирларни тўхтатолмайди.