23 March 2011
22:42 -
Икки ўт орасида ёнаётган Туркия ҳукумати НАТО таркибида Ливия қирғоқларига ўз кемаларини юбормоқчи
Маълумки, Туркия НАТО аъзоси сифатида ҳар доим унинг ёнида бўлган. Аммо, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳокимиятга келгандан бери, бу мамлакатнинг ҳукумати НАТО билан конфликтларга ҳам боришдан тоймасадан, араб мамлакатлари билан алоқаларини кучайтирмоқда. Айнан, шу йўналишдаги қадамлари туфайли, Туркиянингш Исроил билан муносабатлари ҳам тамомийла бузилди.
НАТОнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори доирасида Ливияга қарши бошлаган урушини ҳам Туркия тўла қўллаб-қувватламади, Россиянинг хўжайини Путин каби НАТОнинг ҳужумларини қоралади.
Аммо, бугунги хабарларга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ливия ҳукуматига қарши киритган қурол эмбаргосини амалга ошириш мақсадида Ливия қирғоқларига юборилааётган НАТО ҳарбий денгиз кучлари таркибида Туркиянинг 5 жанговор ҳарбий кемаси ва бир дона сув ости кемаси ҳам бўлади.
Буюкбритания Бош вазир Девид Кемероннинг айтишича, НАТОга аъзо бўлмаган Иордания ва Қувайт ҳам НАТО кучларига бу масалада логистик ердам бермоқда.